Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги абу райхон беруний номидаги


-жадвал Нефтдаги металлар миқдори, мг/кг



Download 9,31 Mb.
bet59/121
Sana24.02.2022
Hajmi9,31 Mb.
#213894
1   ...   55   56   57   58   59   60   61   62   ...   121
Bog'liq
Нефть газ кимёси 2015 қўлланма

5.3-жадвал
Нефтдаги металлар миқдори, мг/кг



Элемент

Тури

Қийматлар чегараси

Элемент

Тури

Қийматлар чегараси

мин.

макс.

мин.

макс.

Ванадий

5-50

0,01

1200

Магний

0,3-1,0

0,001

10

Никель

3-25

0,01

150

Алюминий

0,1-2,0

0,01

8

Темир

1-5

0,4

60

Титан

0,1-0,2

0,0001

5

Натрий

0,1-9,0

0,1

38

Рух

0,01-2,0

0,001

4

Симоб

0,05

0,01

29

Хром

0,001-0,3

0,0001

3

Кобальт

0,001-01

0,0001

13

Қалай

0,1-0,3

-

2

Мис

0,2-1,0

0,01

12

Қўрғошин

0,001-0,1

-

2

Кальций

1-3

0,001

10













5.2.1. Нефтнинг элемент таркибини аниқлаш

Нефтни қайта ишлаш жараёнини тўғри танлаш, материал балансини ҳисоблаш учун унинг элемент таркибини билиш керак.


Нефтнинг элемент таркибини тажрибада аниқлаш, унинг аниқ миқдорини ёқиб, ёниш маҳсулотлари (кул) таркибини кимёвий ёки спектрал таҳлил қилишга асосланган.
Нефть таркибида олтингугуртли, азотли ва кислородли бирикмаларнинг, бўлиши махсус тозалаш қурилмалари қуришни тақозо қилади. Шунинг учун нефтни таркибида олтингугуртли, азотли ва кислородли бирикмаларини қанча эканлигини билиш керак.
Олтингугурт, азот ва кислород нефтда 3÷4% массани ташкил қилади, лекин буларнинг ҳар бир масса бирлигига 15÷20% (масс.) углеводород радикаллари тўғри келади. Углеводород қисмига эса нефтни умумий оғирлигининг 40÷50% массаси тўғри келади.
Водород ва углеродни элемент таҳлили, нефть ва нефть маҳсулотларининг органик қисмини кислород ёрдамида қолдиқсиз ёқилади (СО2 ва Н2О) аниқланади.
Нефть маҳсулотлардаги олтингугурт миқдори лампа усули ёки кварц трубкада ёндириш усули билан аниқланади.


5.3. Нефтнинг гуруҳ кимёвий таркибини аниқлаш

Нефть углеводородларни ва гетероатомли углеводород бирикмаларини мураккаб аралашмаси бўлиб, молекуляр массалари диапазони 16 дан 2000 ва ундан кўпроқни ташкил этади. Уларнинг ҳаммасини замонавий усуллар билан ҳам идентификация қилишнинг иложи йўқ, шунинг учун нефтни кимёвий таркибини асосий гуруҳ углеводородлари ва бошқа бирикмаларнинг миқдори билан характерлаш қабул қилинган.


Нефть бир-бирига қайнаш ҳарорати яқин углеводородларнинг фракцияларининг мураккаб аралашмасидан ташкил топган.
Нефть таркибига 3 та катта гуруҳ бирикмалари– углеводородлар, гетероатомли бирикмалар, смолалар ва ҳамда асфальтенлар киради. Смолалалар ва асфальтенлар– кимёвий бирикмаларнинг характерли гуруҳи эмас, бироқ улар коллоид ҳолида нефтда мавжуд бўлган юқори молекуляр (ўртача молекуляр массаси 600÷700 дан юқори) бирикмалар концентратидан иборат бўлганлиги боис, ўрганиш учун алоҳида ажратиб олинади.
Табиий нефть углеводородлари уч гуруҳ – алканлар, циклоалканлар ва аренлар билан ифодаланган. Табиий нефтларда тўйинмаган углеводородлар (алкенлар) одатда бўлмайди ва улар фақат нефтни қайта ишлаш жараёнида ҳосил бўладилар.
Иккинчи гуруҳга олтингугурт-, азот-, кислород- ва металл сақловчи углеводородли бирикмалар киради.
Нефтларнинг хоссалари улардаги турли гуруҳ углеводородлари, гетероатомли бирикмалар, смолалар ва асфальтенлар нисбатларига боғлиқдир. Ушбу нисбат нефтни қайта ишлаш технологик йўналиши билан бирга, уни қайта ишлашда олинадиган маҳсулотларини ассортименти ва сифатига ҳам боғлиқдир. Ундан ташқари нефть ва унинг фракциялари маҳсус маҳсулотларда қўлланилувчи ёки нефткимёда хом ашё сифатида ишлатилувчи айрим углеводородлар ёки уларнинг бирикмаларини олиш манбаидир.
Бензин ва керосин фракцияларини газ-суюқлик хроматографияси орқали аниқлаш мумкин. Лекин хроматографик таҳлил қанча тез бўлмасин, фракцияларни таркибини аниқлаш ва ҳисоблашга кўп вақт кетади. Техник мақсадлар учун чуқур таҳлил қилишнинг кераги йўқ. Углеводородларни синфлар бўйича умумий сони маълум бўлса етарли бўлади.
Нефть маҳсулотларидаги углеводородларни гуруҳларига қараб: бензин учун – гуруҳ таркиби; мойлар ва нефтни оғир қолдиқлари учун эса тузулма– гуруҳ таркибини таҳлил қилиш усули қўлланилади.
Нефтнинг тор фракциялари ҳам углеводородлар ва гетероатомли бирикмаларнинг етарли мураккаб аралашмаларидан иборатдир.
Ҳозирги вақтда тор бензин фракцияларини ва ҳаттоки керосин фракцияларини ҳам газ-суюқлик хроматографияси ёрдамида индивидуал углеводородларга ажратиш мумкин. Хроматографик таҳлилнинг нисбатан тезкорлигига қарамай, бундан мураккаб аралашмалар хроматограммаларни индивидуал компонентларга ажратиш ва ҳисоблаш жуда кўп меҳнат талаб қилади. Нисбатан олганда анчадан бери нефтни қайта ишлаш амалиётида, уларда у ёки бу синф углеводородларини (бензинлар учун гуруҳ таркиби ва мойлар ҳамда оғир нефть қолдиқлари учун структуравий-гуруҳ таркиб) миқдори бўйича нефть маҳсулотлари таркибини аниқлаш усуллари мавжуддир. Ушбу усулларни қуйидаги турларга бўлиш мумкин: кимёвий, физик-кимёвий, комбинирланган ва физикавий.
Биринчи турдаги усуллар реагентни маълум синф углеводородлари (аренлар ёки алкенлар) билан кимёвий ўзаро таъсирлашуви кўзда тутилади; уларнинг мавжудлигини ҳажмнинг ўзгариши ёки ҳосил бўлган реакция маҳсулотларининг миқдори билан изоҳлаш мумкин. Уларга нитролаш ва сульфурлаш реакцияларини мисол қилиб келтириш мумкин.
Иккинчи тур усулларга экстракция ва адсорбция киритилади. Масалан, аренларни сульфит гази, диметилсульфат, анилин ва шу кабилар билан экстракцияси, ушбу углеводородларнинг силикагелда адсорбцияси.
Учинчи тур усуллар энг аниқ бўлиб кенг тарқалган. Улар қуйидаги икки усулни биргаликда қўллашга асосланган: аренларни кимёвий ёки физик-кимёвий усуллар билан ажратиш ва нефть маҳсулотини катталикларини (зичлик, синдириш кўрсаткичи, бошқа суюқликларда эриш критик ҳароратлари) ни аренларни ажратгунча ва ундан кейин ўлчамлар айирмаси.
Тўртинчи тур усуллар асосан, уларнинг оптик хоссаларига асосланган.
Мой фракцияларини гуруҳ таркибини таҳлил қилиш бирмунча мураккаброқдир. Нефть маҳсулотларининг молекуляр массаси ортиб бориши билан, уларда тобора кўпроқ улушни гибрид тузилмалар эгаллайди ва углеводород синфлари орасидаги фарқланиш камая боради.
Таҳлил қилишнинг кўрсатилган усулларини вазифаси бўлиб, нафақат маҳсулотдаги аренлар, циклоалканлар ва алканларни миқдорларини аниқлаш, гибрид бирикмаларни улардаги турли тузилишли бирликларнинг (ароматик ва алициклик ҳалқалар, алкилли ўрин олувчилар) миқдори бўйича ўрганиш тавсия қилади.
Бундай таҳлиллар учун қўлланиладиган усуллар – изланишнинг физик-кимёвий, кимёвий ва физик усулларини комбинирланган ҳолда қўллаш, эмпирик тенгламалар ва номограммаларни ҳам қўлланилади.

Download 9,31 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   55   56   57   58   59   60   61   62   ...   121




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish