8.1-жадвал
Айрим нефтларниннг элемент таркиби
Нефть
|
М
|
420
|
Таркиби, % (масс.)
|
С
|
Н
|
S
|
O
|
N
|
Силикагел-ли смолалар
|
Асфаль-тенлар
|
Туймазин
|
235
|
0,8560
|
85,56
|
12,70
|
1,44
|
0,15
|
0,14
|
9,60
|
3,40
|
Ромашкин
|
232
|
0,8620
|
85,13
|
13,00
|
1,61
|
0,09
|
0,17
|
10,24
|
4,00
|
Қўтуртепа
|
293
|
0,8580
|
86,12
|
13,19
|
0,27
|
0,28
|
0,14
|
6,40
|
0,73
|
Уст–балиқ
|
284
|
0,8704
|
86,17
|
12,37
|
1,25
|
0,13
|
0,08
|
6,00
|
2,19
|
Самотлор
|
194
|
0,8426
|
86,23
|
12,71
|
0,63
|
0,25
|
0,10
|
10,00
|
1,36
|
Марков
|
-
|
0,7205
|
83,60
|
16,12
|
0,04
|
0,23
|
0,01
|
0,70
|
0
|
Учқизил
|
-
|
0,9620
|
-
|
-
|
6,32
|
-
|
0,82
|
34,80
|
3,90
|
Арлан
|
-
|
0,8918
|
84,42
|
12,15
|
3,04
|
0,06
|
0,33
|
16,60
|
5,80
|
Муханов
|
215
|
0,8404
|
85,08
|
13,31
|
1,30
|
0,21
|
0,09
|
8,96
|
3,80
|
Жирнов
|
245
|
0,8876
|
86,10
|
13,44
|
0,23
|
0,17
|
0,06
|
4,70
|
0,60
|
Долин
|
206
|
0,8476
|
84,40
|
14,50
|
0,20
|
0,72
|
0,18
|
14,30
|
0,64
|
Прорвин
|
282
|
0,8703
|
86,17
|
12,37
|
1,25
|
0,13
|
0,08
|
6,00
|
2,19
|
8.1.1. Нефтнинг азотли бирикмалари
Нефть таркибида азот бирикмалари кислородли ва олтингугуртли бирикмаларга нисбатан кам миқдорда бўлиб, одатда 0,02÷0,56% (масс.) ташкил этади. Улар бошқа гетероатомли бирикмалар каби фракцияларда турли миқдорда тақсимланган бўлиб, кўпинча уларнинг ярмидан кўпи смола – асфальтен қисмида мавжуд.
Нефтнинг азотли бирикмалари ўзларининг кимёвий хоссаларига асосан азотли асосларга ва идентификация қилиш оғир бўлган азот сақловчи нейтрал бирикмаларга бўлинади.
Азотли асос бирикмалар кислоталар ёрдамида нефть таркибидан осонгина ажратиб олинади.
Қуйида энг кўп ўрганилган азотли асослар ҳақида маълумот келтирилган.
Кўрсатилган азотли бирикмаларнинг алкилли ҳосилалари (асосан, метил- ва этилли ҳосилалар) ва уларнинг алициклик ва ароматикли (нейтрал) гомологлари бўлиши мумкин:
Айрим нефтларда, ҳатто рангсиз фракцияларда ҳам молекуласида азот ва олтингугурт атоми бўлган тиохинолинлар ёки азот ва кислород атоми бўлган гидроксипиридин, гидроксихинолин бирикмалари ҳам учрайди.
Нефтнинг нейтрал азотли органик бирикмалари
Азот сақловчи нейтрал бирикмалар асосан пиррол, индол ва карбазол ҳосилалари ҳамда кислота амидларидан иборат. Пирролнинг алифатик қатор ҳосилалари нефтдан ажратиб олинмаган, бироқ, уларнинг мавжудлиги ҳақида фикр – мулоҳазалар ҳам йўқ эмас. Пирролнинг ароматик ҳосилалари бўлмиш индол, карбазол ва уларнинг гомологлари топилиб, улар нефтдан ажратиб олинган. Масалан, АҚШ нефтларида қуйидаги бирикмалар ва уларнинг ҳосилалари борлиги аниқланган:
Карбазол, бензокарбазол ҳосилаларини миқдори юқори қайнайдиган фракцияларда (450÷5400С) ортиб бориб, азотли бирикмаларнинг асосий қисмини ташкил қилади. Ундан ташқари, оғир нефть қолдиқларида порфиринлар (метин кўприги орқали боғланган 4-метилпиррол ҳалқаси) ва кислота амидлари мавжуддир. Бензин фракцияларида азот амалда аниқланмаган. Азотли бирикмаларнинг азотли асосларини кўпчилик қисми дизель ва кенг газоил фракцияларида йиғилган. Азотли бирикмаларининг асосий массаси 5000С гача ҳайдалувчи фракциядан сўнг қолган қолдиқда кузатилиб, асосан карбазол ва пиррол ҳосилаларидан, яъни, нейтрал азотли бирикмалардан иборат бўлади. Азотли асосларга эса қолдиқдаги азотнинг 1/3 қисми тўғри келади.
8.1.2. Нефтнинг олтингугуртли бирикмалари
Ҳозирда нефть заҳираларининг дунё бўйича кўпчилик қисмини, олтингугуртли ёки юқори олтингугуртли нефтлар ҳисобланади. Ушбу нефтларни қайта ишлаш ва нефть маҳсулотларини ёқилғи сифатида ишлатиш қўшимча харажатлар билан боғлиқ. Бензин таркибидаги олтингугурт миқдорининг 0,033% дан 0,15% (масс.) га кўтарилиши моторларнинг қувватини 10,5% га пасайтиради, ёқилғи сарфини 12% га, двигателларнинг капитал таъмирланишини 2 мартага, ўртача таъмирлаш муддатини эса 2,1 мартага оширади. Ушбу ҳолатларда таъмирлаш давридаги тўхташларни компенсациялаш учун мавжуд машиналар паркини 1,7 мартага ошириш лозим. Худди шундай зарар олтингугуртли дизель ёқилғиларини ишлатилганда ҳам кузатилади. Эксплуатация зараридан ташқари, олтингугуртли ёқилғиларни ишлатиш атмосфера - муҳитга катта зарар етказади; двигателларда уларнинг ёниши оқибатида олтингугурт оксидлари ҳосил бўлиб, ўсимликларга ва одам организмига ўта зиён келтиради. Шу боис 50-йиллардан бошлаб бизда ва чет элда жуда юқори суръат билан нефть маҳсулотларини олтингугуртли бирикмалардан тозалаш жараёнлари ривожлана бошлади.
Волга–Урал, Ғарбий Сибирь, Жанубий Ўзбекистон ва Қозоғистоннинг айрим нефтлари таркибида 1–2% (масс.) олтингугурт мавжуд. Юқорида келтирилганларга биноан нефтнинг олтингугуртли бирикмалари таркибини чуқур ўрганиш, уларни йўқотиш усулларини ва ишлатилишини такомиллаштириш талаб қилинади. Худди кислородли бирикмалар каби нефтнинг олтингугуртли бирикмалари ҳам фракцияларда ҳар хил тарқалган. Фракцияларнинг қайнаш ҳароратини ошиши билан олтингугуртли бирикмаларни ҳам миқдори кўпаяди. Олтингугуртли бирикмаларнинг 70÷90% и оғир нефть қолдиқларида мужассамланган бўлиб, айниқса, асфальтенли –смолали қисмида кўпроқ кузатилади.
Нефтнинг олтингугуртли бирикмалари кимёвий таркиби бўйича ўта турли–тумандир. Нефтларда эриган ҳолда ҳам, коллоид ҳолатда ҳам элементар олтингугурт учратилиши мумкин. Шу билан биргаликда эриган водород сульфид, меркаптанлар (тиоспиртлар), полисульфидлар, циклик сульфидлар (тиофан туридаги) ва тиофен ҳосилалари кузатилади (8.3-жадвалга қаранг). Бундан ташқари аралаш олтингугурт–кислород сақловчи бирикмалар– сульфонлар, сульфоксидлар ва сульфон кислоталар мавжуддир. Нефтни смолали– асфальтенли қисми таркибида бир вақтда олтингугурт, азот ва кислород атомлари бўлган мураккаб бирикмалар ҳам кузатилади. Ҳозирда нефтда 250 дан ортиқ олтингугурт сақловчи бирикмалар топилган. Уларнинг кўпчилиги енгил ва ўрта дистиллат фракцияларидан ажратиб олинган. Нефтни олтингугуртли бирикмаларининг асосий қисми, юқори молекуляр масса ва юқори қайнаш ҳароратига эга бўлиб, уларнинг кўпчилиги (70÷90%) мазут ва гудрон таркибида кузатилади.
8.2-жадвал
Do'stlaringiz bilan baham: |