Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги абу райхон беруний номидаги


Нефть аренлари ва гибрид бирикмалари



Download 9,31 Mb.
bet83/121
Sana24.02.2022
Hajmi9,31 Mb.
#213894
1   ...   79   80   81   82   83   84   85   86   ...   121
Bog'liq
Нефть газ кимёси 2015 қўлланма

7.5. Нефть аренлари ва гибрид бирикмалари
Умумий маълумотлар

Аренлар ароматик углеводородлар, алканлар ва циклоалканларга нисбатан нефть таркибида камроқ миқдорда учрайди. Турли нефтларда ушбу углеводородларнинг умумий миқдори турлича бўлиб, 10-20% (масс.) ташкил қилади. Ароматик нефтларда, масалан, Чусов нефтида унинг миқдори 35 ва ундан ортиқ фоизни ташкил қилади. Ушбу синф углеводородлари нефтда бензол ва унинг гомологлари ҳамда би– ва полициклик бирикмалар ҳосилалари ҳолида мавжуд. Нефть таркибида гибрид тузилишдаги углеводородлар ҳам мавжуд бўлиб, нафақат ароматик цикллар, алкилли цикллар, циклоалканли цикллари ҳам мавжуд. Нефть таркибидаги аренлар бошқа синф углеводородларига нисбатан кўп ўрганилган. Кўпгина индивидуал аренлар турли усуллар билан нефть фракциялари таркибидан ажратиб олинган. Бу усуллар қуйидагиларга асосланган; уларнинг юқори реакцион хусусиятига танлаб адсорбциясига, уларнинг поляр эритувчиларда эрувчанлигига, уларнинг юқори эриш ҳароратига.


Бензин фракциясидаги С9 гача ҳамма алкилбензоллар идентификация қилинган. Нефть таркибида энг кўп тарқалган аренлар – толуол, мета-ксилол, псевдокумол.
Одатда нефтда толуол миқдори бензол, этилбензол ва ксилол изомерларидан кўпроқ учрайди. С8 аренларини миқдори қуйидаги қаторда камайиб бориш тартиби бўйича берилган:

мета-ксилол > этилбензол > орто-ксилол > пара-ксилол


Керосин ва газоил фракцияларида бензол қатори углеводородларидан ташқари нафталин ва дифенил гомологлари идентификацияланган. Нефть таркибида нафталин, метилли ҳосилаларига нисбатан кам миқдорда бўлади. Нефть таркибида дифенил ҳосилалари нафталин углеводородларга нисбатан кам. Дифенил ва унинг алкилли ҳосилаларидан ташқари нефть таркибида кўприк тузилишдаги аренлар (1,2-дифенилэтан) ҳам топилган. Оғир газоил, мой ва юқори фракцияларда, полициклик аренлар ҳам аниқланган.


Нефть таркибида фенантрен гомологлари антрацен ҳосилаларига нисбатан кўп бўлади. Оғир дистиллатларда 7 ҳалқагача бўлган полициклик аренлар аниқланган. Уларнинг миқдори кўп эмас. Моноциклик аренлар, ди – ва полицикликларга нисбатан бензин ва керосин фракцияларида кўп бўлиб, ушбу қонуният газоил ва мой фракцияларига ҳам тааллуқли. Бензол ҳалқаси ён занжирида 1 ёки 2 метил гуруҳи ва кам тармоқланган узун алкил радикали бўлади. Умуман олганда нефтлар таркибига кирган аренлар миқдори қуйидагича бўлиши кузатилади, % (масс.) ҳисобида:


Бензол – 67%. нафталинлар – 18%. фенантренлар – 8%. хризенлар ва бензфлуоренлар – 3%. пиренлар – 2%. антраценлар – 1%. бошқа ароматик углеводородлар – 1%.



Download 9,31 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   79   80   81   82   83   84   85   86   ...   121




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish