Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги абу райхон беруний номидаги


-жадвал Айрим нефть конларини нефть (йўлдош) газларининг таркиби



Download 9,31 Mb.
bet57/121
Sana24.02.2022
Hajmi9,31 Mb.
#213894
1   ...   53   54   55   56   57   58   59   60   ...   121
Bog'liq
Нефть газ кимёси 2015 қўлланма

5.1-жадвал
Айрим нефть конларини нефть (йўлдош) газларининг таркиби





К О Н

Компонентлар миқдори, % (масс.)

Зич-лик
кг/м3

СН4

С2Н6

С3Н8


С4H10


С5Н12


С6Н14+

N2

H2S

CO2

Самотлор, Ғарбий Сибирь

82,88


4,23


6,48


3,54


1,05


0,32


1,17


-


0,32


0,936


Варьеган, -\\-

77,25

6,95

9,42

4,25

0,90

0,12

0,93

-

0,18

0,988

Правдин, -\\-

58,40

11,65

14,53

9,20

3,62

0,57

0,66

-

1,37

1,271

Жанубий Балик, -\\-

68,18

9,43

15,98

4,50

0,51

0,66

0,64

-

0,12

1,096

Ромашкин, Татаристон

43,41

20,38

16,23

6,39

1,64

0,43

11,23

-

0,29

1,285

Туймазин, Башқирдистон,

33,01

25,54

21,93

8,48

2,98

1,07

6,99

-

-

1,322

Кулешов, Самара вил.

39,91

23,32

17,72

5,78

1,10

0,09

11,36

0,35

0,46

1,217

Коробков, Волгоград вил.

76,25

8,13

8,96

3,54

1,04

-

1,25

-

0,83

0,958

Ярин, Пермь вил.

23,90

24,90

23,10

13,90

7,80

-

6,40

-

-

1,664

Каменноложск, -\\-

28,90

25,90

20,30

9,30

3,10

-

11,1

1,4

-

1,475

Гнединцев, Украина

5,5

2739

38,35

12,82

3,14

0,43

-

-

12,37

1,846

Узень, Қозоғистон

83,53

8,73

3,93

1,92

0,70

0,36

-

-

0,78

0,893

Жетибай, -\\-

78,06

8,49

6,32

3,46

1,01

-

2,66

-

-

0,951

Речицк, Беларусь

51,6

15,74

16,11

9,15

3,47

0,65

3,28

-

-

1,310

Газ нефтдан юқори ҳароратли сепарация жараёнида, махсус нефтни барқарорлаштириш қурилмаларида ҳамда нефтни бирламчи дистиллацияси жараёнида ажратилади.


Пласт суви нефтнинг мажбурий йўлдошидир. Нефтни қазиб олиш жараёнида пласт суви нефтнинг тоғ жинслари ғовакларидан бурғулаш стволи томон йўналишида ўз босими билан сиқиб чиқаради. Пласт ғовакликлари тузилишига, нефтни қудуққа келиб тушиш тезлигига, уни қовушқоқлигига ва бошқа факторларга боғлиқ ҳолда қудуққа сув билан нефтни келиши турлича бўлиши мумкин.
Одатда бошланғич даврда нефтнинг сувланганлиги жуда кам бўлади, бироқ қудуқ қанчалик узоқроқ эксплуатация қилинса, ундан шунчалик кўпроқ сувланган нефть чиқариб олинади.
Нефтни қазиб олиш ва уни қудуқолди транспортида пласт суви билан интенсив аралашади ва сувнинг бир қисми нефтда жуда майда томчилар (диаметри 10 дан то 1000 мкм гача) ҳолида сув-нефть эмульцияси ҳосил қилиб эмульцияланади.
Пласт сувининг анчагина қисми қудуқолди қурилмаларнинг тиндиргичларида ажратилади, нефтда диспергирланган қисми эса ажратилмай қолади ва ушбу «нефть-сув» – дисперс тизими кейинчалик маҳсус усуллар билан ажратилади. Пласт суви доим кучли минералланган– турли метал тузлари сақлаганлиги учун нефтдаги эмульгирланган сувни чуқур ажратиб олишнинг вазифаси, ундаги коррозион-актив тузларни миқдорини камайтиришдан иборатдир.
Минерал тузлар. Минерал тузлар пласт сувида амалда тўла эриган ҳолатда бўлади. Маълум синфланиш бўйича пласт сувлари, ўзида эриган тузларнинг кимёвий таркибига кўра кальций хлоридли ва ишқорийлиларга бўлинади. Биринчилари кўп тарқалган бўлиб, ўз таркибида натрий, магний ва кальций хлоридлари аралашмасини (Бошқирдистон, Татаристон, Туркманистон, Озарбайжон ва бошқа нефть конлар сувларида) сақлайди.
Ишқорли тузлар – ишқорий металлар хлоридлари ва ишқорий металларнинг хлорид-сульфатлари бор сувлар ҳолида бўлиши мумкин.
Хлорид-ишқорли сувлар ўзида асосан хлоридлар ва карбонатларни турли нисбатларда сақлайди ва сульфатларни деярли сақламайди.
Хлорид-сульфат-ишқорий сувлар, кам минералланган сувлар бўлиб, кўпгина миқдорда сульфатларни ўзида сақлайди.
Пласт сувларидаги асосий тузлар– турли металлар хлоридларининг миқдори,% (нисбий) да турли конлар учун қуйидагича фарқланади:



Кон

NaCl

MgCl2

CaCl2

Cамотлор (Ғарбий Сибирь)

59

6

35

Ромашкин (Татаристон)

86

6

8

Арлан (Бошқирдистон)

56

10

34



Механик қўшимчалар. Нефтнинг механик қўшимчалари – қудуқдан нефть билан олиб чиқилаётган тоғ жинсларининг майда заррачалари билан нефтни қазиб олиш жиҳозларини коррозияси маҳсулотлари, заррачалари ҳамда нефтнинг ўзидаги зич углеводородли моддалардан (карбоидлар) иборатдир. Улар нефть билан «нефть–қаттиқ жисм»– дисперс тизимини ҳосил қиладилар ва тиндириш усули билан қудуқолди нефтни комплекс қайта ишлашга тайёрлаш қурилмалари сепараторларида ва тиндиргичларида ажратиб олинади. Ушбу кўшимчаларнинг кўп бўлмаган миқдори (0,2% гача) қайта ишлашга берилувчи нефтда қолиб кетади ва у нефть заводларида нефтни чуқурроқ тозалашда ажралади.
Нефтни қудуқолди қурилмаларда тозалаш жараёнида компонент таркиби анчагина ўзгаради ва у тозалангач, маълум сўнгги компонент таркибда 4 категорияда (гуруҳ) топширилади:
5.2-жадвал
Нефтни туз, сув ва механик қўшимчаларга қараб ажаратиш

Гуруҳ

Тузлар, мг/л

Миқдори, кўп эмас

сув, % (масс.)

механик қўшимчалар, % (масс.)

I

40

0,2

0,05

II

300

1,0

0,05

III

1800

1,0

0,05

IV

3600

2.0

0,05

Нефтни кон олди қайта ишлашга тайёрлаш усулларини мукаммаллаштирилиши I категорияга мос келувчи нефть улушининг доимо ўсиб боришини таъминлайди: у 70–йилларда 30÷35% бўлган бўлса, 90–йилларнинг бошида– 85% дан ортиқ кўрсаткични намоён қилди. Ҳозирги вақтда IV гуруҳ нефтлари улуши жуда ҳам кичик кўрсаткични (1% атрофида) ташкил қилади.




5.2. Нефтнинг элементли кимёвий таркиби

Нефть– углеводородлар асосидаги кимёвий бирикмаларнинг катта миқдордаги аралашмасидир, у бошланғич органик бирикмадан жуда кўп факторлар таъсири остида, ўзи жойлашган теварак-атроф билан ўзаро узоқ таъсирлашув оқибатида ҳосил бўлган (2 бобга қаранг).


Нефтнинг тўлиқ кимёвий таркиби қандай эканлигини айтиб бериш, яъни идентификациялашни имконияти йўқдир, шунинг учун уни икки усул билан – элементли кимёвий таркиб ва гуруҳий кимёвий таркиб билан ифодалаш мумкин.
Элементли кимёвий таркиб – нефть таркибига кирган кимёвий элементларни масса улушларда ёки фоизларда ифодаланган миқдорий таркибидир.
Нефть таркибидаги кимёвий элементларнинг сони жуда кўпдир, бироқ уларнинг асосийлари қуйидагилардир: углерод, водород, олтингугурт, азот, кислород, металлар.
Углерод. Углерод турли нефтларда 83% дан 87% (масс.) гача мавжуддир; нефть қанчалик оғир (зичлиги ва фракцион таркиби бўйича) бўлса, унинг миқдори шунчалик юқоридир. Углерод нефтнинг ҳамма кимёвий бирикмаларини таркибига киради.
Водород. Водород нефтларнинг 11÷14% (масс.) ини ташкил қилади. Нефть таркиби оғирлашиши билан ушбу катталик камаяди (водород бўйича). Углерод каби водород ҳам нефтни ҳамма кимёвий бирикмаларининг таркибий қисмидир.
Водород ва углерод нефтнинг асосий ёнувчи элементларидир (иссиқлик энергиясини ташувчи). Ёниш иссиқлиги билан фарқланадилар, у водород учун 133 Мж/кг (267 Мж/моль) га яқин, углерод учун эса 33 Мж/кг (394 Мж/моль). Шунга қараб нефтни ёниш хусусиятларини водород ва углерод миқдорларининг нисбатларини (H:C) фоиз орқали характерлаш қабул қилинган.
Углеводородлардаги Н:С нисбатининг максимал қиймати метанда (33%) бўлиб, ушбу нисбат молекуладаги углерод атомлари сонини ортиши билан камаяди. 5.1-расмда тўйинган (алканлар, нафтенлар) ва тўйинмаган (аренлар) углеводородлар қаторлари учун Н:С нисбатини ўзгариш эгри чизиқлари келтирилган. Улар бир гомолитик қаторда (айниқса, алканлар учун) ушбу нисбат фақат углерод атомлари 10÷12 тагача бўлган углеводородлар учун кўп ўзгаради, кейин эса у кам ўзгаради. Н:С нисбатини қийматларининг фарқи турли гуруҳ углеводородлари учун кўпроқ ва шунга кўра уларни нефть ёки унинг айрим фракцияларидаги нисбатларига боғлиқ ҳолда Н:С– қиймат турлича бўлади.
Нефтлар учун унинг ўртача қиймати 13÷15%, бензин фракциялари учун– 17÷18%, оғир фракциялар (>5000С) учун– 10÷12% ни ташкил қилади.


Download 9,31 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   53   54   55   56   57   58   59   60   ...   121




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish