Асфальтенлар
Асфальтенлар нефтнинг энг юқори молекуляр гетероорганик бирикмаларидир. Ташқи кўриниши бўйича кулранг ёки қора рангли кукунсимон моддалар, уларнинг нисбий зичлиги бирдан юқори, молекуляр оғирлиги 2000 атрофида. Асфальтенлар элемент таркиби бўйича нейтрал смолалардан водороднинг миқдори камлиги билан (1-2% га) ва мос ҳолда углерод ва гетероатомларни кўп миқдори билан фарқланадилар.
Асфальтенлар бензол, CS2, хлороформ, юқори молекуляр ароматик углеводородлар ва смолаларда эрийди. Енгил бензин, спирт, диэтилэфирда эримайди. Асфальтенлар қиздирилганда юмшайди, бироқ эриб кетмайди. 3000С дан юқори ҳароратда кокс ва газ ҳосил қилади. Ҳаво оқимида гудрон қиздирилганда, сульфат кислота таъсирида асфальтенлар углерод ва кислородга бойиган юқори молекуляр моддаларга зичлашиб, карбенларга айланади. Асфальтенлар ўз кимёвий тузилишларига кўра кучли конденсирланган полициклик ароматик системалар бўлиб, ҳалқалари 5 ва 6 аъзоли гетероцикллар билан боғлангандир.
Ҳамма смоласимон моддалар ва айниқса асфальтенлар (карбенлар ва карбоидлар) сурков материаллари сифатига ўта салбий таъсир кўрсатадилар. Улар мойларни рангини ёмонлаштиради, қурум ҳосил бўлишини кўпайтиради, мойлаш қобилиятини пасайтиради. Шу сабабли, мойли дистиллатларни тайёрлашда энг асосий вазифалардан бири, смоласимон–асфальтенли моддаларни йўқотишдир. Шу билан биргаликда смоласимон моддалар қатор қимматли техник хоссаларга ҳам эга бўлиб, нефть битумлари таркибига кирган ҳолда, уларга халқ хўжалигида турлича қўлланилишга эга бўлган қолдиқ маҳсулотларни кенг ишлатилишига сабаб бўлади.
Энг асосий ишлатиш йўналишлари: йўлни қоплаш, қурилиш ишида гидроизоляция материаллари, рубероидлар ишлаб чиқаришда қўлланилади.
8.1.5. Нефть минерал компонентлари
Нефть минерал компонентларига, нефтда мавжуд бўлган металлар ва кислоталардан ҳосил бўлган тузлар, металл комплекслари ҳамда коллоид-диспергирланган минерал моддалар киради. Ушбу моддалар таркибига кирган элементлар кўпинча микроэлементлар деб аталади. Уларнинг умумий миқдори 0,02-0,03% (масс.) дан ошмайди.
Ҳозирги пайтда нефтларда 40 дан ортиқ турли элементлар (8.11–жадвалга қаранг) топилган бўлиб, уларни 3 гуруҳга ажратиш мумкин:
-ўзгарувчан валентли металлар (V, Ni, Fe, Mo, Co, W, Cr, Cu, Mn, Pb, Ga, Ag, Ti);
-ишқорий ва ишқорий-ер металлари (Na, K, Ba, Ca, Sr, Mg);
-галогенлар ва бошқа элементлар (Cl, Br, I, Si, Al, Zn ва бошқалар).
Ушбу элементларнинг қуйи концентрациялари ва уларнинг концентрлаш усулларини йўқлиги, аниқлашни нефть таркибига кирган бирикмаларни идентификациялашни амалда қилиб бўлмайдиган этиб қўяди. Порфиринлар бундан мустаснодир.
Микроэлементлар таркибини ва концентрацияларини аниқлаш, асосан нефтни ёки унинг оғир қолдиқларини ёқиб, ҳосил бўлган кулни спектрал таҳлил қилишга асосланган. Сўнгги вақтда микроэлементларни аниқлаш усуллари спектрал таҳлилнинг турли вариантлари, атомноабсорбцион полярографик ва фотометрик таҳлил усуллари ҳисобига бирмунча кенгайтирилди.
Нефтда бошқа элементларга нисбатан таққослаганда сезиларли кўпроқ миқдорларда ванадий ва никель (8.12-жадвал) мавжуддир.
Do'stlaringiz bilan baham: |