III. Ишнинг мазмуни
МСР – 1 типдаги автоматик кўприкнинг электр ва кинематик схемаси билан танишиш.
Электрон автоматик кўприк ЭАК нинг чиқиш қисқичларини қаршилик термометри ёки қаршилик магазини ҚМ ни улаб, кўприкни тармоққа улаш.
Автоматик кўприкнинг статик характеристикасини тажриба йўли билан олиш (ўлчаш натижаларини 1-жадвалга ёзинг).
Автоматик кўприкнинг асосий хатоликларини ва вариациясини аниқлаш.
Кўприк кўрсаткичининг бутун шкалани босиб ўтиш вақтини аниқлаш.
Автоматик кўприкнинг сезгирлик остонасини аниқлаш.
IV. Иш бўйича тушунтириш ва кўрсатмалар
Қаршилик термометри сифатида мис термоқаршилик қўлланилади. Унинг қаршилигини градуировка жадвали қуйида келтирилган.
1-жадвал
Т 0С
|
0
|
10
|
20
|
30
|
40
|
50
|
60
|
70
|
80
|
RГР Ω
|
53,00
|
55,26
|
57,52
|
59,77
|
62,03
|
62,29
|
66,55
|
68,84
|
71,06
|
Т 0С
|
90
|
100
|
110
|
120
|
130
|
140
|
150
|
160
|
170
|
180
|
RГР Ω
|
73,32
|
75,58
|
77,84
|
80,19
|
82,35
|
84,61
|
86,87
|
89,13
|
91,38
|
93,6
|
Автоматик кўприкнинг статик характеристикаси ҳарорат 0 дан то максимал қийматигача, сўнгра максимал қийматидан то нолгача 10ОС дан ўзгартириб, тажриба йўли билан олинади. Бунинг учун магазин қаршилигини аста-секин ўзгартириб кўрсаткич ҳарорат-қиймати кўрсатилган нуқтага аниқ келтирилади (масалан 10ОС га).
8.2- расм.
Қаршилик магазини декадаларидаги умумий қаршилик бўлади, ҳарорат қийматларини ошира бориб шкаланинг ҳар 10ОС га тўғри келувчи ҳамма нуқталари учун шундай тажриба қайтарилади ва магазин қаршиликлари билан белгиланади.
Автоматик кўприкнинг хатоликлари қуйидаги ифодалардан аниқланади:
а) мутлақ хатолик
;
б) келтирилган хатолик
;
в) вариация
г) келтирилган вариация
RO ва RC шкаланинг охирги ва бошланишига мос келувчи RГР нинг қийматлари.
Кўрсаткични бутун шкалани босиб ўтиш вақти икки хил: тўғри ва тескари йўналишлар учун аниқланади. Автоматик кўприкнинг сезгирлик остонаси шкалани хоҳлаган учта нуқтаси, яъни хар бир нуқта учун ўлчанувчи қиймат миқдорини камайтириб ва орттириб аниқланади.
Сезгирлик остонаси қуйидаги формуладан аниқланади.
2- жадвал.
|
|
|
№
|
Т
|
RГР
|
R/
|
R//
|
|
|
|
|
U
|
UK
|
ОС
|
Ω
|
Ω
|
Ω
|
Ω
|
Ω
|
%
|
%
|
Ω
|
%
|
1
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
2
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
4
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
Асосий саволлар
Автоматик кўприк қандай асосий қисм ва элементлардан ташкил топган?
Автоматик кўприкнинг иш принципини айтиб беринг.
Кўприкнинг мувозанат шартини ёзиб беринг.
Кўприк элементларининг нима учун хизмат қилишини айтиб беринг.
Нима учун термоқаршилик уч симли схема бўйича уланади?
Автоматик кўприкнинг хатоликларини айтиб беринг.
Автоматик кўприкнинг қўлланилишини айтиб беринг.
ЎЗГАРМАС ТОК ПОТЕНЦИОМЕТРИ
I. Ишнинг мақсади
Ўзгармас ток занжирида компенсацион ўлчаш усулини ўрганиш, Р37-1 типидаги ўзгармас ток потенциометрининг схемаси билан танишиш. Ўзгармас ток потенциометри ёрдамида ҳар хил электрик катталиклар - кучланиш, ток ва қаршиликларни ўлчаш усули билан танишиш.
II. Ишнинг назарий қисми
1.Ўзгармас ток потенциометрлари.
4.1- расмда қўл билан мувозанатланувчи ўзгармас ток потенциометрининг схемаси келтирилган.
4.1-расм. Ўзгармас ток потенциометрининг схемаси
Потенциометр ёрдамида номаълум э.ю.к. -"EX"ни ўлчаш жараёни икки қисмдан иборат бўлади.
1) Хар бир потенциометр типи учун аниқ қийматга эга бўлган иш токи IH ни ўрнатиш;
2) Номаълум э.ю.к. ЕХ ни ўлчаш.
Иш токи IН ни ўрнатиш учун улагич У "1" ҳолатига қўйилади ва RP қаршиликни ўзгартириб гальванометр кўрсаткичи нолга келтирилади. Бунда намуна RH қаршиликдаги кучланиш пасайиши нормал элемент электр юритувчи кучи ЕН га тенг бўлади:
ЕН =IН RH (4.1)
Бу ифодадан иш токини топамиз:
(4.2)
Сўнгра улагич У "2" га қўйилади ва Rк қаршилик дастаси Д ни суриб UK , EX га тенглаштирилади, яъни бу ҳолда ҳам гальванометр кўсаткичи нолга келтирилади.
EX=UK=IИ RK (4.3)
ёки (4.2) ифодани ҳисобга олиб (4.3) ни қуйидагича ёзамиз:
(4.4)
Ифода (4.3) шуни кўрсатадики, ноъмалум э.ю.к. ЕХ ни ўлчаш давомида иш токининг қиймати ўзгармас бўлиши керак.
Ўзгармас ток потенциометри ЕХ ни юқори аниқлик билан ўлчайди. Бу аниқлик (4.4) ифодага биноан нормал элемент э.ю.к. қийматининг аниқлиги, намунавий қаршилик RH, ҳамда компенсацион қаршилик RK қийматларининг аниқлигига боғлиқ. Нормал элемент иш токини ўрнатиш учун хизмат қилади; унинг аниқлик синфи 0,003. RH ва RK қаршиликлар жуда юқори аниқлик билан тайёрланади, уларнинг хатолиги 0,02 фоиздан катта бўлмайди.
Шуни таъкидлаб ўтиш керакки, потенциометрнинг мукаммаллиги асосан компенсацион қаршиликнинг схемаси ва конструкциясига боғликдир. компенсацион қаршиликлар жуда хилма хилдир. Аниқлиги жуда паст бўлган потенциометрларда компенсацион қаршилик қаршилик магазинлари ва реохорддан иборат бўлади.
Аниқлиги юқори бўлган ўзгармас ток потенциометрларида реохорд ишлатилмайди. компенсацион қаршилик шунтловчи декадалар ва ўрнини босувчи декадалар деб аталувчи схемалар бўйича бажарилади.
Ўзгармас ток потенциометрлари иш токи занжирининг қаршилигига қараб икки гуруҳга бўлинади: кичик қаршиликли ёки паст oмли потенциометрлар ва катта қаршиликли ёки юқори омли потенциометрлар.
Паст омли потенциометрлар тахминан 0,1 V гача бўлган кичик э.ю.к. ларни ўлчашда қўлланилади. Уларнинг иш токи 1-10-25 mA га тенг бўлиб, қаршилиги эса бир неча 10 Ω дан иборат бўлади. Бу потенциометрларда ноль кўрсаткич сифатида кичик критик қаршиликка эга бўлган магнитоэлектрик гальванометрлар ишлатилади.
Юқори омли потенциометрларда иш токи занжирининг қаршилиги 1 V га 10000 Ω тўғри келади. Одатда иш токи 0,1 mA га тенг. Ноль кўрсаткичи сифатида катта критик қаршиликка эга бўлган магнитоэлектрик гальванометр қўлланилади. Бундай потенциометрларнинг ўлчаш чегараси 1,2 + 2,5 V бўлади. Ўзгармас ток потенциометрлари кучланиш, э.ю.к., ток ва электр қаршиликларини ўлчаш, ҳамда намуна асбоблар - амперметр, вольтметр ва ваттметрларни текшириш учун қўлланилади.
Ўзгармас ток потенциометрларининг афзалликлари қуйидагилардан иборат:
1. Юқори аниқлик.
2. Ўлчанаётган кучланиш манбаидан ҳеч қандай қувват сарфланмайди.
Do'stlaringiz bilan baham: |