III. Ишнинг мазмуни
1. Ўзгармас ток потенциометрининг принципиал схемасини ўрганиш.
2. Р-37-1 типидаги ўзгармас ток потенциометрининг схемаси, иш принципи ва алоҳида элементларининг вазифаси билан танишиш.
3. Потенциометрнинг ва бошқа ёрдамчи асбобларнинг техник маълумотлари билан танишиш ва уларни 1-жадвалга ёзиб олиш.
4. Вольтметрни текшириш учун схема йиғиш ва вольтметрни текшириш (тажриба натижалари 2-жадвалга ёзилсин).
3. Амперметрни текшириш учун схема йиғиш ва амперметрни текшириш (тажриба натижалари 3-жадвалга ёзилсин).
4. Берилган қаршиликни ўлчаш учун схема йиғиш ва уни ўлчаш (тажриба натижалари 4- жадвалга ёзилсин).
IV. Улаш схемалари
а) Вольтметрни текшириш учун схема.
б) Амперметрни текшириш учун схема.
в) Қаршиликни ўлчаш учун схема.
Эслатма:
1. Вольтметр ва амперметр сифатида М -231 типли кўп ўлчаш чегарасига эга бўлган вольтамперметр ишлатилади.
2. R1, R2 қаршилиги ўрнида қаршилик магазини ишлатилади.
3. Номаълум RX қаршилиги ўрнига вольтметрнинг қаршилиги ўлчанади.
V. Жадваллар
1-жадвал
№
|
Асбобнинг номи
|
Қайси тизимга қарашли
|
Шартли белгиси
|
Асбобнинг номери
|
Аниқлик синфи
|
I
II
|
|
|
|
|
|
2-жадвал
№
|
Ўлчашлар
|
Ҳисоблашлар
|
Ux
|
U0
|
|
|
|
V
|
V
|
V
|
%
|
|
|
|
|
|
3-жадвал
№
|
Ўлчашлар
|
Ҳисоблашлар
|
Ix
|
U0
|
I0
|
|
|
|
бўлинма
|
mA
|
V
|
mA
|
mA
|
%
|
|
|
|
|
|
|
|
4-жадвал
№
|
Ўлчашлар
|
Ҳисоблашлар
|
V0
|
VX
|
RХ
|
R0
|
|
V
|
V
|
Ω
|
Ω
|
|
|
|
|
10 ёки 100
|
VI. Асосий саволлар
1. компенсацион ўлчаш усули нимага асосланган? Унинг афзалликларини айтиб беринг.
2. Ўзгармас ток потенциометрининг электр схемасини чизинг.
3. Потенциометрларда иш токи қиймати қандай ўрнатилади?
4. Схемада иш токи занжирини кўрсатинг.
3. Нима учун иш токи қиймати ўлчаш давомида ўзгармайди?
4. Потенциометрларнинг юқори ўлчаш чегараси қандай йўл билан оширилади?
6 - ЛАБОРАТОРИЯ ИШИ
ЭЛЕКТРОН ОСЦИЛЛОГРАФИ ЁРДАМИДА ТУҒРИЛАНГАН КУЧЛАНИШ ЭГРИ ЧИЗИҒИНИ ХОСИЛ ҚИЛИШ ВА КУЗАТИШ.
Ишнинг мақсади
Электрон осциллографнинг тузилиши, иш принципи ва у ёрдамида ҳар хил катталикларни аниқлаш усулларини ўрганиш. Электрон осциллографнинг ишлаши билан амалий танишиш.
Ишнинг назарий қисми
Электрон осциллографлари универсал асбоб ҳисобланиб, улар фақат электр ўлчаш лабораторияларида мажбурий асбоб бўлмай, балки биология, медицина ва бошқа фан ва техника соҳаларида жуда кенг қўлланилади.
Электрон осциллографлар паст ва юқори частотали ўзгарувчан ток ва кучланишларни ўлчаш, қисқа вақт ичида ўзгарувчан ва импульсли ҳодисаларни кузатиш, қайд қилиш учун хизмат қилади. Улар ёрдамида ҳаттоки частотаси 10+3 МHz гача бўлган жараёнларни текшириш мумкин.
Электрон осциллограф бир қанча кисмлардан иборат: электрон нур трубкаси, вертикал ва горизонтал оғиш кучайтиргичлари, аррасимон кучланиш генератори ва манба блоки.
Электрон нур трубка осциллографнинг асосий ўлчаш механизми бўлиб хизмат қилади. Ҳозирги вақтда асосан, қиздирилган катодли, электростатик фокуслаш ва бошқариладиган электрон нур трубка қўлланилади. Электрон нур трубка (1) ойнали конуссимон колба шаклида ясалиб, кенг асоси қавариқ бўлади ва унинг ички сирти махсус люминофор қатлами билан қопланади, ҳамда у экран (2) вазифасини ўтайди (1-расм). Бу экран эркин электронлар тушган нуқталардан нур сочиш хусусиятига эгадир.
1
Электрон нур трубканинг тор учига электрон тўпи ва нурни оғдирувчи тизим ўрнатилади.
1-расм. Электрон нур трубканинг схемаси
Электрон тўпи тез учувчи электронлар оқими ҳосил қилувчи ва уни ингичка нурга айлантирувчи қурилмадир. У электрон чиқарувчи катод 3, бошқарувчи электрод 4 ва электронлар нурини экранга фокусловчи иккита А1 ва А2 аноддан иборат.
Оғдирувчи тизим икки жуфт: вертикал оғдирувчи 5 ва горизонтал оғдирувчи 6 пластинкалардан иборат.
Агар қиздиргич толасидан электр токи ўтказилса, у чўғланади ва катодни қиздиради. Термоэлектрон эмиссия ҳодисаси натижасида катод электронлар чиқаради. Агар бошқарувчи электрод 4 га анод потенциалига нисбатан манфий потенциал берилса, А1 ва А2 анодларнинг потенциалини эса унга нисбатан мусбат қилинса, у ҳолда электронлар бошқарувчи электроднинг сиртидан унинг ўзига томон итарилади ва тешик орқали мусбат потенциалли анодга интилади. Биринчи аноднинг потенциалини ростлаб электрон дастани фокуслаш, экранда кичик (диаметри 0,2+0,5 мм ли) нурланувчи нуқтанинг пайдо бўлишига эришиш мумкин. Агар вертикал оғдирувчи пластинкаларга кучланиш берилган бўлса, улар орасида электр майдони ҳосил бўлиб, ўзи орқали ўтаётган электронларга таъсир қилади. Бу кучлар таъсири остида электронлар дастлабки йўналишларини ўзгартиради ва экраннинг марказига тушмайди (2-расм б) натижада ярқироқ доғ пластинкаларга берилган кучланишнинг йўналишига қараб ё пастга, ё юқорига кўчади.
Горизонтал оғдирувчи пластинкалар таъсири ҳам худди шундай, фақат улар нурни горизонтал бўйлаб оғдиради.
Агар иккала оғдирувчи пластинкаларга, синусоида бўйича ўзгарувчан кучланиш Uy ва Uх берилган бўлса, у ҳолда, бу кучланишларнинг амплитудасига, фазасига ва частотасига қараб электрон нур экранда Лиссажу шаклларини ёзади. Бунда, масалан горизонтал оғдирувчи пластинкага маълум частотали синусоидал кучланиш, вертикал оғдирувчи пластинкага эса номаълум текширилаётган кучланиш бериб, ҳосил бўлган Лиссажу шакллари бўйича номаълум кучланишнинг фазаси, частотаси ҳақида фикр юритиш мумкин.
Бизни қизиқтирадиган катталикнинг вақт бўйича ўзгариш эгри чизиғини олиш учун, одатда, горизонтал оғдирувчи пластинкаларга чизиқли ўзгарувчан кучланиш Uё қўйиш керак, вертикал оғдирувчи пластинкаларга эса номаълум кучланиш берилади. Бунда экранда тўғри бурчакли координаталарда номаълум кучланишнинг ўзгариш эгри чизиғи ҳосил бўлади (2 а-расм).
2-расм. Номаълум кучланиш эгри чизиғи.
Чизиқли ўзгаришни таъминлаш учун ёйувчи кучланиш U¸ аррасимон бўлиши керак. Бундай кучланиш ёйма (развертка) генератори деб аталадиган генератор билан ҳосил қилинади. Номаълум кучланиш эгри чизиғи экранда қўзғалмай туриши учун номаълум кучланиш частотасини махсус синхронлаш қурилмаси ёрдамида синхронлаштирилади.
Агар вертикал оғдирувчи пластинкаларга кучланиш берилмаса, аррасимон кучланишнинг таъсирида нурланувчи доғ экранда горизонтал чизиқ бўйича t1 вақт оралиғида чапдан ўнгга сурилади ва жуда қисқа t2 вақт оралиғида доғ аввалги ҳолатига (ўнгдан чапга) қайтади.
Агар вертикал пластинкаларга синусоидал кучланиш берилса, экранда бу кучланишнинг ёйилиши ҳосил бўлади.
Электрон осциллографлар текширилаётганда уларда айланма ёйма ҳосил қилиш ҳам катта аҳамиятга эга. Бунинг учун вертикал ва горизонтал оғдирувчи пластинкаларга бир хил, лекин фаза жиҳатидан 900 га фарқ қиладиган кучланиш берилади. Бу ҳолда экранда ҳосил бўлган доғнинг Х ва У ўқлари бўйича сурилиши қўйидаги параметрик тенглама билан ифодаланади:
X=S0xUmxsint;
Y= S0yUmycost,
бу ерда S0х ва Umх лар Х ва У ўқлари бўйича кучланишларнинг амплитуда қиймати ва сезгирлиги бўлиб, уларни шундай танлаш керакки,
S0xUmx=S0yUmy=А
шарти бажарилсин. У ҳолда юқоридаги икки параметрик тенгламани квадратга кўтариб қўшсак ва sin2t + cos2t =1 лигини ҳисобга олсак, А радиусли айлана тенгламаси ҳосил бўлади.
Х2+У2=А2
Айланма ёймани ҳосил қилиш учун уланадиган схема 3-расмда кўрсатилган.
3-расм. Айланма ёйма ҳосил қилиш схемаси.
Ишнинг мазмуни
И-6 типидаги электрон осциллографининг схемаси ва иш принципи билан танишиш.
Осциллографнинг бошқариш органлари билан танишиш.
Ярим ўтказгичли тўғрилагични осциллографик текшириш учун схема йиғиш ва тўғриланган кучланишнинг осциллограммасини ҳосил қилиш.
Улаш схемалари
4-расм. Электрон осциллографининг блок-схемаси
Схемадаги белгилар: ЭНТ-электрон нур трубка, ЭТ-электрон тўпи, ЭН-электрон нур, Э-экран, К-катод, ККТ катод қиздиргичининг толаси, М-модулятор, А1, А2- биринчи ва иккинчи анодлар, ГОП-горизонтал оғдириш пластинкаси, ТБ-таъминлаш блоки, КБ-кучланиш бўлгич, ЁР-ёрқинлик регулятори, ФР-фокуслаш регулятори, АТ-аттенюатор (кучсизлантирувчи), СБ-снихронлаштириш блоки.
Do'stlaringiz bilan baham: |