б) Эмал ва стекло (ойна) – эмал қопламалари
Стеклоэмаль (ойна эмали) – ойна кўринишидаги қаттиқ анорганик массани эритиш орқали олинган маҳсулот. Ойна эмали оксидлардан ташкил топган бўлиб, уни металл юзасига бир ёки бир нечта қават қилиб суркалади.
Эмал таркибига турли оксидларни қўшиш орқали, унинг ишлатиш шароитини катта диапазонда бўлишлиги таъминланади.
Эмалдан ёки ойна эмалидан ташкил топган ҳимоя қопламалари, завод ёки база шароитларида ҳосил қилинади. Бундай қопламаларни ҳимоя ва бошқа кўрсаткичлари (бутунлиги, ёпишқоқлиги, электр қаршилиги) юқори бўлади. Лекин бундай қопламалар қиммат ҳисобланади. Шунга кўра улар махсус шароитларда, яъни агрессив муҳитларни қувурлар орқали ҳайдашда ёки қувурни агрессив муҳит юзасига ёқизишда ишлатилади.
в) Полиэтилен кукуни асосидаги қоплама завод шароитида қувур юзасига чанглатиш орқали ҳосил қилинади. Полиэтилен кукунини қувур устига пуркашдан олдин, қувурни юзасида ёпишқоқлигини оширувчи (ёпиштирувчи) қатлам ҳосил қилинади.
Ёпиштирувчи модда сифатида этилен – винилацетат сополимери, ҳамда бутил каучиги асосидаги композиция ишлатилади. Ҳосил қилиш технологияси қуйидагича:
Қувурни юзаси тозаловчи машина ёрдамида ҳамма ифлосликлардан тозаланилади;
Қувур 220 – 250 0С гача қиздирилади (қувур қалинлигига кўра);
Айланиб турган қувурни юзасига полиэтилен кукуни сепилади (пуркалади).
Сепилган ПЭ заррачалари қувур юзасига ёпишиб эрийди ва бутун ПЭ пардасини ҳосил қилади.
ҳосил қилинган қоплама (60 – 70 0С гача) совутилади.
Сифати текширилади.
12.3. Изоляция қилиш ишларини бажаришда меҳнат ҳимояси ва техника хавфсизлиги
ҳимоя қопламаларини қувур юзасига суркаш бўйича бажариладиган барча ишларга: медицина куригидан ўтган, техника хавфсизлик қоидаларини ўқиган ва муваффақиятли имтихон топширган шахслар рухсат этилади. Имтихон топширганлигидан қатъий назар, ҳар бир шахс иш жойи бўйича техника хавфсизлик инстукциясини ўрганиб, махсус журналга имзо чекади.
Ортиш, ташиш, тушириш ва изоляция материалларини тайёрлаш ишлари, тегишли техника хафвсизлиги қоидаларига биноан амалга оширилади. Изоляция таркибини қиздирувчи ва эритувчи қозонлар зич ёпиладиган ва ёнмайдиган қопқоққа эга бўлиши керак. Эритишда қозонни ҳажми тўлдирилади. Қиздириш ва эритиш ишлари ёғоч омборлари жойлашган ердан камида 50 м узоқликда бажарилиши керак. Уй ичида, изоляция таркиби, электр билан иситиладиган бочкаларда қиздирилади. Очиқ оловда қиздириш ман этилади. Қиздириладиган битумни суюлтиришда битумни бензинга қуйилади, бензинни битумга эмас. Битум мастикасини тайёрловчи ва сурковчи шахслар: - ҳимоя кўзойнаги, резина этик, махсус қулқоп, респираторлар ва бошқалар билан таъминланган бўлишлари керак.
Ойна ипли холстлари билан ишловчи шахсларнинг махсус зич кийими, ҳимоя кўзойнаги ва қўлқопи бўлиши керак.
Изоляция қопламаларини сифатини назорат қилувчи шахслар, билим даражасини текширувчи квалификацияси комиссиядан ўтишлари керак. Дифектоскоп асбоби билан ишлаганда, диэлектрик қулқопи, резина этиги бўлиши керак. Бундан ташқари, асбобни ишлатиш кўрсатмасига риоя қилиниши керак.
Do'stlaringiz bilan baham: |