43
баъзиларида биз бу тушунчанинг моҳияти, турлари ҳақидаги Илоҳий
Оғустин, Имом Ғаззолий , Эрих Фромм сингари мутафаккирлар фикрларини
келтирган эдик. Қўшимча қилиб шуни айтиш мумкинки, муҳаббат - инсоний
моҳиятнинг эркин тарзда намоѐн бўлишидир, у зўравонлик ѐки зўрма-
зўракилик билан чиқиша олмайдиган ҳодиса. У меъѐрлар,
анъаналар,
қонунларга бўйсунмайди, лекин юксак ахлоқийлик ифодаси тарзида инсонга
улкан масъулият юклайди, уни жасоратга чорлайди, у - инсонни таш-қи ва
трансцендентал олам билан боғлайдиган, уни ѐлғизликдан олиб чиқадиган
буюк куч.
Муҳаббатнинг объекти доимо гўзаллик, манфаатсиз гўзаллик. У -
Аллоҳми, Ватанми, ѐрми - муҳаббат эгасига ундан-да гўзалроқ нарса йўқ.
Айни пайтда бир объектни севган киши бошқа объектларни ҳам севиши
табиий. Дейлик, ѐрга бўлган ҳақиқий муҳаббат Ватанга, инсониятга
муҳаббатни
инкор этмайди, аксинча, барқарор қилади. Зеро, «ўз-ўзича»,
«якка», «худбин» муҳаббатнинг бўлиши мумкин эмас. Инсон ўзи ўзгага
айланганида, ўзгани ўзига айлантира олганида ҳақиқий муҳаббат эгаси
ҳисобланади. Мана шу объект билан субъект орасидаги фарқнинг
«йўқолиши» энг буюк, энг мукаммал лаззатдир. Буни мавлоно Фузулий
ниҳоятда гўзал қилиб, бир байтда шундай ифодалайди:
Ишқдир ул, нашаъи комилким, андандир мудом
Майда ташвири ҳарорат, найда таъсири садо.
1
Комил нашъа, комил лаззатга фақат комил инсонгина эриша олади.
Демак, муҳаббат инсон ахлоқий ҳаѐтининг чўққиси, комиллик белгисидир.
Шу боис ҳақиқий муҳаббат эгалари ѐшлар томонидан доимо ахлоқий идеал
тарзида қабул қилинади: Фарҳод ва Ширин,
Ромео ва Жулетта, Отабек,
Кумуш ва ҳ.к. Шундай қилиб, муҳаббатни шахс эркинлигининг ахлоқий
зарурат сифатидаги ўзига хос кўриниши, бахтга эришувнинг асосий омили
дейиш мумкин.
Таъкидлаш лозимки, муҳаббат - олий туйғу, шу маънода у олий
тушунча. Лекин уни тубан, қуйи нарса-ҳодисаларга нисбатан ҳам қўллаш
ҳоллари учраб туради. Чунончи, Фромм сингари ғарблик мутафаккирлар,
баъзи рус файласуфлари муҳаббат тушунчасини ўликка (некрофил), мол-
дунѐга, пулга нисбатан қўллайдилар. Уларга нисбатан «ўчлик», «ружу»,
«ҳирс» сингари тушунчаларни қўллаш маъқул эмасмикан?
Муҳаббат ҳам, Ахлоқ фалсафасидаги кўпгина тушунчалардек,
«жуфтлик»
хусусиятига эга, унинг зидди - нафрат. Нафрат тушунчаси,
албатта, муҳаббат сингари кенг қамровли эмас. У аксил муҳаббат тарзида
намоѐн бўлади, объектдан четлашишни, ундан бегоналашишни тақозо этади.
Ҳазар, жирканч ҳисси нафратнинг кундалик турмушдаги тор, «майда»
кўринишидир. Нафратнинг уларга нисбатан «йириклиги» унинг ижтимоий
ҳодиса сифатида мавжудлигидир.
1
Фузулий. Асарлар Икки жилдлик. I-жилд. Т., Ғ. Ғулом номидаги Адабиѐт ва санъат нашрѐти, 1968, 27-б.
www.ziyouz.com kutubxonasi
44
Айни пайтда, нафрат ғазабдан кескин фарқ қилади. У, ғазабга ўхшаб, ўз
объектини йўқотишга
интилмайди, ундан фақат юз буради. Уни муҳаббат
эгасида ўз муҳаббати объектига нисбатан ташқи бир кучнинг ноинсоний,
адолатсиз, ноинсофларча муносабати туфайли ўша кучга қарши қўзғаладиган
ҳиссиѐт дейиш мумкин. У давомийлик табиатига эга, ғазаб каби ўткинчи
ҳодиса эмас. Агар ғазабнинг асосида инсон феълининг салбий ҳолати - оний
баджаҳллилик ѐтса, нафрат учун чуқур ўйлаб қабул қилинган узил-кесил
қарор ѐтади. Кўринишдан нафрат кишида ѐқимсиз таассурот уйғотса-да, кўп
ҳолларда у иллат эмас, ахлоқий
фазилат сифатида инсоннинг
виждонлилигидан, ботиний жасоратидан далолатдир.
Шу ўринда буюк франсуз ѐзувчиси Эмил Золянинг «Нима менда
нафрат уйғотади» деган эстетикага доир китобига ѐзган сўзбошисидан
олинган қуйидаги фикрни келтириш мақсадга мувофиқ.
«Нафрат - муқаддас. Нафрат бу - кучли ва қудратли юракларнинг
норозилиги, бу - ўртамиѐналик ва пасткашликлардан қаҳрланадиган
одамларнинг жанговар жирканч. Нафратланмоқ - севмоқ дегани, ўзида
оташин ва мардона қалбни ҳис қилмоқ, нимаики шармандалик ва нодонлик
бўлса, ўшанга нисбатан чуқур ҳазар туйғусини туймоқ дегани.
Нафрат енгиллик беради, нафрат адолат ўрнатади,
нафрат
юксалтиради»
1
Нафратдан ташқари яна рашк тушунчаси борки, у - ижтимоий ҳодиса
эмас, кўп ҳолларда жинсий муҳаббат билан ѐнма-ѐн келади. Маълумки,
муҳаббат эгаси ўз севгисини ва севгилисини қизғаниб, асраб қолишга ҳаракат
қилади. Ана шу қизғаниш ҳисси меъѐридан ошиб кетганда рашкка айланади.
Рашк эса, уни қанчалик таъриф-тавсиф қилмайлик, меъѐрнинг бузилиши,
иллат. Чунки унинг моҳияти худбинликка бориб тақалади: муҳаббат эгаси
муҳаббат лаззатига ноил бўлгани ҳолда унинг изтиробидан қочишга
интилади; ўзи чекиши лозим бўлган изтиробни ўз муҳаббат
объектига
ўтказишга ҳаракат қилади. Натижада баъзан изтиробни йўқотишга интилиш
муҳаббат объектининг ўзини йўқ қилишга, фожиага олиб келади.
Do'stlaringiz bilan baham: