Тестлар:
Ўзбек тили амалий услубиятининг текшириш объектига нималар киради?
А) нутқнинг тил қурилиши, адабий тил меъёрлари
Б) гапларнинг тўғри ёзилиши
С) нутқнинг тўғри талаффуз қилиниши
Д) мақсаднинг тўғри қўйилиши
Лисоний воситаларни нотўғри қўллаш:
А) нутқни бузади, мантиқийлик ва ифодалиликка таъсир қилади.
Б) сўзларнинг ўрнини алмаштиради
С) гапнинг мазмунини ўзгартиради
Д) инверсия ҳолатини вужудга келтиради
Адабий тил меъёрларига амал қилмаслик - А) мантиқсизликни вужудга келтириб чиқаради, нутқни бузади
Б) нутқнинг амалий аҳамиятини сусайтиради
С) нутқ услублари алмашинишига олиб келади
Д) нутқнинг таъсирчанлиги ортади
Ўзбек тилининг амалий услубияти қайси соҳалар билан узвий боғлиқ?
А) лексикология ва семасиология
Б) физика ва математика
С) биология ва химия
Д) тарих ва жамятшунослик
Ўқитувчининг асосий қуроли –
А) тили, нутқи
Б) одоби, чиройи
С) фанни ўзлаштирганлиги
Д) самарали дарси
Ўзбек тили амалий услубиятининг мақсади нима?
А) матнни услубий таҳлил қилишга ўргатади
Б) матн яратишга ёрдам беради
С) тил воситаларидан ўринли ва самарали фойдалана олишни шакллантиради
Д) нутқнинг баёний-ифодавий воситаларидан тўғри фойдаланишга ўргатади
7.Оғзаки нутқнинг хусусиятларига нималар киради?
А) оғзаки нутқ тезкорлик билан амалга ошади
Б) оғзаки нутқ таҳрир имкониятидан маҳрум; ёзма нутққа нисбатан анча камбағал бўлади
С) сўзловчи фаол нутқий ҳаракати, тўхтам, оҳанг, урғу, турли хил имоишоралар фикрининг тингловчига етиб боришида аҳамият касб этади Д) а, с, д жавоблар тўғри.
Ёзма нутқ оғзаки нутқдан қайси хусусиятлари билан фарқ қилади?
А) муаллиф бемалол фикрлаш имкониятига эга
Б) ёзма нутқни қайта-қайта таҳрир қилиш имконияти мавжуд
С) фикр учун энг мос имкониятлар танланади;
Д) а, в, с жавоблар тўғри.
Монологга берилган тўғри таърифни топинг.
А) монолог сўзловчининг ўзига ёки тингловчиларга қаратилган нутқидир
Б) синтактик жиҳатдан содда тузилган нутқ
С) монолог - икки кишининг суҳбати Д) икки ва ундан ортиқ кишиларнинг суҳбати;
10.Диалог қандай ташкил топади?
А) диалог содда гаплардан ташкил топади
Б) сўроқ, буйруқ ва дарак гаплардан ташкил топади
С) қўшма гаплардан ташкил топади
Д) а ва в жавоблар тўғри
11.Полилог нима?
А) икки кишининг нутқидан тузилган суҳбат полилогдир
Б) иккидан ортиқ иштирокчиларнинг нутқидан тузилган суҳбат полилогдир
С) бир кишининг нутқидан тузилган суҳбат полилогдир
Д) полилог худди диалог каби тузилади.
12.Боролмадим, ишим чиқиб қолди. Эрта бораман гаплари қайси услубга хос?
А) бадиий услуб
Б)илмий услуб
С) публицистик услуб
Д) сўзлашув услуби
1. А
2. А
3. А
4 .А
5. А
6. С
7.Д
8. Д
9. А
10.Д
11. Б
12.Д
Do'stlaringiz bilan baham: |