Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Абдулла Шер, Баҳодир Ҳусанов


Қадимги дунёнинг мумтоз эстетикаси



Download 2,38 Mb.
Pdf ko'rish
bet71/79
Sana25.02.2022
Hajmi2,38 Mb.
#273419
1   ...   67   68   69   70   71   72   73   74   ...   79
Bog'liq
Axloq va Nafosat falsafasi o'quv qo'llanma

 
Қадимги дунёнинг мумтоз эстетикаси 
 
Қадимги дунёнинг мумтоз фалсафаси ҳақида гап кетганда кўпгина 
адабиётларда уни гўё Юнонистонда ўз=ўзидан пайдо бўлиб қолган ақлий 
юксаклик, яъни, юнонларнинг (оврўпаликларнинг) бошқа ирқларга нисбатан 
буюклигидан далолат берувчи ҳодиса сифатида талқин этилади. Лекин, аслида 
қадимги Юнонистон фани ва маданияти Эрон, Бобилон, қадимги Миср ва қадимги 
Ҳиндистон сингари Шарқ мамлакатлари эришган ютуқлардан фойдаланиб, шу 
даражага кўтарилди. Қадимги Шарқ юнонлар учун улкан мактаб вазифасини ўтади. 
Чунончи, Фалес, Пифагор, Демокрит, Ҳераклит, Суқрот, Афлотун сингари 
алломалар ана шу мактаб таълимотидан баҳраманд бўлиб, буюкликка эришганлар. 
Бунинг исботини деярли барча қадимги маноқибларда, хусусан, юнонлардан қолган 
фалсафий, адабий ва тарихий манбаларда кўриш мумкин. 
Қадимги юнон мумтоз эстетикаси деганда биз, асосан, уч буюк сиймони 
назарда тутамиз. Булар=Суқрот, Афлотун ва Арасту. 
Суқрот (милоддан аввалги 469-399 йиллар) жаҳон фалсафасида биринчи бўлиб 
антропологик ёндашувга асос солган мутафаккир, унгача фалсафага фақат 
космологик ёндашув ҳукмрон эди. У диққатни космос – фазога эмас, балки инсонга 
қаратди, инсонни амалий хатти=ҳаракати, ахлоқийлиги нуқтаи назаридан 


255 
ўрганишга киришди. Суқрот ахлоқшунослик ва нафосатшуносликнинг, ахлоқ ва 
гўзалликнинг узвий алоқасини таъкидлаб кўрсатади. Унинг идеали – маънан ва 
жисман гўзал инсон. У инсонни санъатнинг асосий объекти сифатида олиб 
қарайди, санъатнинг эстетик ва ахлоқий мезонлари масаласини ўртага ташлайди 
ҳамда шулар орқали ижодий жараённи очиб беришга уринади. 
Санъат, Суқротнинг фикрига кўра, тақлид орқали ҳаётни инъикос эттиришдир. 
Лекин бундай тақлид асло нусха кўчириш эмас. Ҳайкалтарош Пиррасий билан 
суҳбатида мутафаккир, санъаткор инсонни, табиатни, воқеликни умумлаштириш 
орқали қайтадан жонлантиради деган фикрни билдиради. Ҳайкал ҳам, яъни, тош 
ҳам, бошқа санъат турларидаги каби «қалбнинг ҳолатини», инсоннинг 
руҳий=маънавий қиёфасини акс эттириши керак. Ахлоқий идеалларгина инъикос 
этилишга лойиқ. 
Қадимги юнон нафосатшунослигида Афлотуннинг (милодгача 427 – 347) 
қарашлари диққатга сазовордир. Унинг нафосат борасидаги фикр-мулоҳазалари 
асосан «Ион», «Федр», «Базм», «Қонунлар», «Давлат» сингари асарларида ўз 
ифодасини топган. 
Афлотун, Суқротдан фарқли ўлароқ, ғоялар муаммосини ўртага ташлайди. 
Унинг наздида асл борлиқ ана шу ғоялардан иборат. Умумий тушунчалар қанча 
бўлса, ғоялар ҳам шунча. Ғояларнинг ўрни нарсаларга нисбатан бирламчи: аввало 
ғоялар, ундан кейин нарсалар. Атроф=теваракдаги ҳис этилувчи нарсалар 
ҳиссиётдан юксак турувчи ғояларнинг инъикосидир. Афлотуннинг фикрига кўра, 
асл гўзаллик ҳис этилгувчи нарсалар дунёсида бўлмайди, у ғоялар оламига 
тааллуқли. «Давлат» асарида файласуф Суқрот ва Глаукон суҳбати асносида ғор 
ҳақидаги машҳур масал-афсонани келтирар экан, бизга кўриниб турган, биз 
яшаётган дунё бор-йўғи соялар ўйини, ҳақиқий дунёни кўриш учун эса инсон 
ожизлик қилади, дейди. Инсон ғор деворига кишанбанд қилинган тутқунга 
ўхшайди, у фақат ҳақиқий борлиқнинг соясини кузата олади, холос, ҳақиқий 
борлиқ эса ана шу соя ортида кўринмай қолаверади. Гўзаллик ҳам ҳақиқий 
борлиққа тааллуқли. Унга ҳиссиётлар ёрдамида етишиш мумкин эмас, фақат ақл 
орқалигина уни англаш мумкин: у - ўзгармас, замон ва макондан ташқарида. Бу 
ўринда Афлотуннинг ҳақиқий гўзаллик сифатида Худони назарда тутаётганини 
илғаш қийин эмас
1

Ана шу нуқтаи назардан келиб чиққан ҳолда, Афлотун, санъаткорни ўзига хос 
нусха кўчирувчи сифатида талқин этади; у ҳис этиладиган нарсалар оламини акс 
эттиради, бу олам эса, ўз навбатида, ғояларнинг нусхаларидир. Демак, санъат асари-
нусхадан олинган нусха, тақлидга тақлид, соянинг сояси. Шу боис инъикоснинг 
инъикоси сифатида санъат, биринчидан, билиш қуроли бўла олмайди, аксинча, у 
алдамчи рўё, асл оламнинг моҳиятига етиб бориш йўлидаги тўсиқдир. Иккинчидин, 
у ахлоққа нисбатан бетараф туради, ҳатто ахлоқнинг бузилишига ҳам сабаб бўлиши 
мумкин. Учинчидан, идрок этувчини маънавий юксакликка эмас, балки руҳий 
касалликка олиб келади. Чунки у ҳис этилгувчи нарсалар оламини турли воситалар 
орқали инъикос эттирар экан, кўп ҳолларда гўзалликка тааллуқли бўлмаган, 
ҳунуклик, шармандалик ва беҳаёликни ҳам тасвирлайди. Шу сабабли идеал 
1
Қаранг. Платон. Ғор ҳақида масал. М.Қўшмоқов таржимаси. // «Соғлом авлод учун» журнали, 1996, 1-сон.


256 
давлатдан санъатнинг ўрин олиши шарт эмас. Лекин маъбудларга алқовлар, мардлик, 
ватанпарварлик туйғуларини уйғотадиган қўшиқлар бундан мустасно. 
Афлотун илҳомнинг икки хилини келтиради, бири – «тартибга солувчи», 
иккинчиси – «лаззат берувчи». Биринчиси одамларнинг «яхшиланишига» хизмат 
қилса, иккинчиси – «ёмонлаштиради». Хўш, шунинг учун нима қилиш керак? 
Файласуф ўзига хос назорат – цензурани таклиф этади: ёши элликдан ошган 
одамлар орасидан махсус «баҳоловчи» кишиларни белгилаш лозим, улар давлат 
миқёсида бадиий ижодни ва шу асосдаги эстетик тарбияни назорат қилишни 
доимий амалга ошириб турадилар. Идеал давлатда кулгилиликка доир асарларни 
(комедияларни) саҳналаштириш мумкин, фақат уларда ролларни муҳожирлар ва 
қуллар ўйнаши керак бўлади. Фожеани эса қатъий цензура асосидагина 
саҳналаштиришга рухсат берилади. 
Афлотун санъатнинг асл манбаини билимда эмас, илҳомда деб ҳисоблайди. 
Унинг наздида шоир фақат илҳомланган ва жазавага тушган пайтида, эс-ҳуши 
йўқолган пайтда шеър ёзади; токи эс-ҳуши жойида экан, у ижод ва каромат 
қобилиятидан маҳрум. У, ўзи англамаган ҳолда, телбавор, савдойи бир ҳолатда 
ижод қилади. Шу боис ҳақиқий ижодкор учун санъат қонун-қоидаларини 
билишнинг ўзигина етарли эмас: санъаткор бўлиб туғилиш лозим. 
Қадимги юнон эстетикасининг юксак чўққиси Арасту (милодгача 384 – 322) 
ижодидир. Унинг асосан «Хитоба» («Риторика»), «Сиёсат», айниқса «Шеърият 
санъати» («Поэтика») асарларида нафосатшунослик муаммолари ўртага ташланган. 
Арасту гўзаллик масаласини ўз тадқиқотлари марказига қўяди. У гўзалликни 
тартиб, мутаносиблик ва аниқликда кўради. Гўзалликнинг нисбатан юксак ифодаси 
эса, тирик жонзотларда, айниқса, инсонда намоён бўлади. Гўзалликнинг яна бир 
белгиси, Арасту фикрига кўра, миқдорнинг чекланганлиги. «Жонсиз нарсалар каби 
жонли мавжудотлар ҳам ҳажман осон илғаб олинадиган бўлишлари керак, дейди 
файласуф – Шунга ўхшаш воқеа (фабула) ҳам осон эсда қоладиган чўзиқликка эга 
бўлиши шарт»
1
. Гўзалликнинг энг муҳим белгисини эса, Арасту узвий яхлитлик 
деб атайди. Унинг талқинига кўра, яхлитлик ибтидо, марказ ва интиҳодан иборат 
бўлади
2
. Арастугача гўзаллик ва эзгулик айнанлаштирилар эди. Арасту эса биринчи 
бўлиб уларни фарқлайди; эзгулик фақат ҳаракат орқали, гўзаллик ҳаракациз ҳам 
воқе бўлади, деган фикрни ўртага ташлайди
3

Арастунинг санъат ҳақидаги мулоҳазалари устози Афлотун қарашларидан 
жиддий фарқ қилади. Унинг фикрига кўра, санъат асари, табиат яратган нарсалар 
сингари шакл ва материя (моддият) бирлигидан иборат. Санъаткор онгида Оламий 
Ақлда мавжуд нарсалардан бошқа бирор нарсанинг мавжуд бўлиши мумкин эмас. 
Зеро табиат ва инсон фаолиятининг манбаи Оламий Ақлдаги ғоялар йиғиндисидир. 
Улар ё табиатдаги жараён, ёки санъат орқали ўзлигини намоён қилади. Санъат 
табиат ўз мақсадини амалга оширадиган шакллардан бири, холос, лекин 
шаклларнинг энг етуги, мукаммали. Санъат табиат охирига етказа олмаган нарсани 
охирига етказади.
1
Аристотель. Сочинения в 4 т. Т.4. М., Мысль, 1983. С. 654. 
2
Аристотель. Сочинения в 4 т. Т.4. М., Мысль, 1983. С. 653. 
3
Қаранг: Аристотель. Сочинения в 4 т. Т.1. С. 326. 


257 
Санъат табиатга тақлид қилади, деганида Арасту, санъат табиатнинг фаолият 
усулини инъикос эттиришини назарда тутади. Санъат ана шу тақлид натижасида, 
табиатга ўхшаб организм яратади. Мазкур организмни яратган санъаткор фаолияти 
санъат қонун-қоидаларига бўйсунади, у ҳақиқий ақл-идрокка эътиқод қилгувчи 
«ижодий одатдир». Умуман олиб қараганда, санъатнинг тақлид объекти 
одамларнинг хатти-ҳаракати, хатти-ҳаракат бўлганда ҳам, шунчаки эмас, балки 
уларнинг ахлоқий табиати акс этадиган қилмишларидир. Қисқача қилиб айтганда, 
нафис санъатнинг вазифаси инсоний табиатни ифодалаш, яъни унга тақлид қилиш. 
Лекин бу тақлид, бу инъикос воқеликдан шунчаки нусха кўчириш эмас, балки 
ижодий ёндашув асосидаги инъикосдир. Шу муносабат билан Арасту шеърият ва 
тарихни солиштириб, шундай дейди; «Шоирнинг вазифаси ҳақиқатан бўлиб ўтган 
воқеа ҳақида эмас, балки эҳтимол ёки зарурият юзасидан рўй бериши мумкин 
бўлган воқеа ҳақида сўзлашдир»
1

Арасту санъатнинг билиш табиати борлигини, у билишнинг ўзига хос тури 
эканини таъкидлайди ва бу билан устози Афлотунга раддия билдиради. «Биринчи 
муаллим»нинг фикрига кўра, бадиий асарнинг мазмуни аниқ-равшан унда акс 
эттирилган воқеа-ҳодиса эса билиб олиниши осон бўлиши керак, худди 
ҳаётдагидек идрок қилиниши лозим. Бироқ, бадиий идрок этиш учун эстетик 
масофа зарур. Ана шу масофа туфайли бадиий реаллик мухтор тарзда, амалий 
ҳаётдагига айнан бўлмаган тарзда идрок этилади. Бундай масофа бадиий тил, 
мусиқий композиция в. ҳ. воситасида яратилади. Бошқача айтганда, бадиият 
оламининг ўз замони, ўз макони, ўз тили мавжуд. Фақат ундаги ўзига хос мантиқ
ҳақиқий ҳаёт мантиқини акс эттириш лозим. Шу боис бадиий асар инсон 
томонидан қандайдир қалбга яқин, таниш ҳодиса сифатида идрок этилади ва 
масофа туфайли идрок этувчида мушоҳада қилиш эрки сақланиб қолади. У 
ҳаяжонланади, қалби равшан тортади. 
Маълумки, Пифагор биринчи бўлиб «фориғланиш» – «катарсис» тушунчасини 
диний=эътиқодий маънода қўллаган эди. Арасту эса уни санъатга нисбатан 
ишлатади. Фориғланиш, Арасту талқинига кўра, санъат ўз олдига қўйган мақсад, 
хусусан, фожеа (трагедия)нинг мақсади. У моҳиятан қўрқув ёки ачиниш туфайли 
инсон қалбини салбий ҳиссиётлардан фориғлантиради. Натижада инсон, бир 
томондан, тақдир кўргиликларига хотиржам қарай бошласа, иккинчи томондан, 
бахцизлик гирдобига тушганларга ўзида ҳамдардлик ҳиссини туяди. Яъни, санъат 
инсонни олижаноб қилиш, яхшилаш, гўзаллаштириш хусусиятига эга Масалан, 
сиздан ошнангиз тез кунда қайтиб бераман, деб пул қарз олди-ю, лекин бир ой 
бўлса ҳам пулни қайтаргани йўқ. Сиз ғазабдасиз. Ошнангизни энди бир боплаб 
шарманда қилиш ниятида юрибсиз. Шу орада театрга тушдингиз. «Қирол Лир» 
спектакли кетаётган экан. Лирнинг фожеаси, отасини жони-дилидан севган 
Корделиянинг фожеаси – бўғиб ўлдирилган гўзал қиз, эгилган, лекин синмаган 
ҳақиқат, адолат сизни ларзага солади. Сизда покизалик, ҳалоллик, хулқий гўзаллик 
тимсоли бўлмиш бу одамлар қисматига ачиниш, уларга ҳамдардлик ҳисси 
уйғонади, одатий турмушнинг икир-чикирлари, ташвишлари сизга саҳнадаги буюк 
инсонлар жасорати ва фожеаси олдида жуда майда кўринади; қарз олган ошнангиз 
1
¡ша манба. С. 655. 


258 
ҳақидаги ўйларингиз эътиборсиз бир нарса бўлиб туюлади, кечаги хаёлларингиздан 
ўзингиз уяласиз. Қисқаси, сиз санъат асарини идрок этганинигиздан сўнг майда 
ҳислардан фориғланасиз, маънавий жиҳатдан кечагига қараганда бир бош юксакка 
кўтариласиз. Арасту айтган катарсис – фориғланиш мана шу. Санъат – фориғланиш 
воситасида инсонни тарбиялайди. Фориғланишнинг эстетик моҳияти ана шунда. 
Шундай қилиб, антик давр эстетикасининг юксак нуқтаси сифатида Арасту 
ижоди ҳанузгача кишилик тафаккурида ўз аҳамиятини йўқотган эмас. 
Қадимги 
дунёнинг 
мумтоз 
нафосатшунослигида 
қадимги 
Румо 
мутафаккирларининг ҳам ўз ўрни бор. Чунончи Тит Лукреций Кар (милодгача 
99=55 йиллар), Квинт Ҳораций Флакк (милодгача 165=8 йиллар)қарашлари 
диққатга сазовор. Тит Лукреций Кар ўзининг «Нарсаларнинг табиати» асарида 
санъатнинг келиб чиқишини табиат билан билан боғлайди. Бироқ бу эҳтиёж 
алоҳида мақомга эга, у бошқа эҳтиёжлардан фарқ қилади, унинг 
моҳияти «ҳузур»га интилишдан иборат. Лекин у бошқа (ижтимоий, 
маиший) эҳтиёжлар билан ёнма=ён туради, улардан кам эмас:
Кемачилик, зироату йўллар, деворлар, 
Кийимбошу қуроллару ҳуқуқ ва бошқа 
Қулайликлар ва ҳузурбахш барча нарсалар:
Рангтасвиру қўшиқ, шеърлар, гўзал ҳайкаллар –
Ҳаммасига эҳтиёжу ақл ўргатди
Одамзотнинг олға интилишида


Лукрецийнинг ўз фалсафий қарашларини шеърий шаклда – достон 
жанрида ифодалаши тафаккурга ҳам ўзига хос, эстетик ёндашувни 
англатиб туради. Унинг наздида илмий фикрни санъат кўринишида, 
шеърият воситасида ифодалаш кўпроқ самара беради, китобхон – илм 
толиби «нарсалар табиатини» бадиий инъикос ёрдамида яхшироқ 
тушуниб олади: 
Бу илмни сенга шеърий ҳарирга ўраб. 
Эҳтимолки шунда ақлу диққатингни мен 
Қаратгайман шоирона мисраларимга – 
То нарсалар табиатан билмагунингча, 
Токи ундан бирор фойда олмагунингча


Яъни, санъат инсонларнинг реал эҳтиёжларидан келиб чиққан. Унинг наздида 
санъат фақат лаззат, ором бермайди, балки, фойдалилик хусусиятига ҳам эга: у 
нарсаларнинг табиати ҳақида билим беради. 
Қадимги Румо шоири Ҳораций эса нафосатшунослик борасидаги ўз 
қарашларини «Пизонларга мактуб» ёки кейинчалик «Шеърият санъати» деб 
аталган асарида баён этади. «Шеърият санъати» ҳам Лукреций Кар асари каби 

Лукреций Кар. О природе вещей. М., ИХЛ, 1983. С. 198. 

¡ша манба. С. 126. 


259 
шеърий шаклда ёзилган. У меъёрий табиатга эга. Шоир учун изчиллик, яхлитлик, 
бирлик, қамровлилик кераклигини таъкидлайди. Асарда мазмун ҳал қилувчи 
аҳамиятга молик деб ҳисобланади.
Ҳораций шоирдан, аввало, фалсафий билим эгаси бўлишни, иккинчидан
самимиятни талаб қилади. Ҳораций Демокритнинг истеъдодни, туғма 
қудрат, фалак ато этган улуғ неъмат, деган гапларига санъаткор 
бошқалардан ўзининг илҳом пайтидаги ҳолати билан фарқланадиган, 
росмана одамларга нисбатан «бир оз тентаклиги бор» инсонлар экани 
тўғрисида билдирган фикрларига ички, яъни ҳақиқий шоир лиги, 
истеъдоди билан эмас, балки ташқи кўринишлари билан амал қиладиган 
саёз шоирларни танқид остига олади. Уларнинг қуруқ мақтанчоқлигини, 
ўзларини – телбавор табиатли, шоирона қилиб кўрсатиши истеъдоддан 
ҳам, илҳомдан ҳам эмаслигини айтади. Мақсад шоир деган номга 
эришиб, машҳур бўлиш: 
Ҳозир шундай шоирлар кўп ўстириб соқол,
Тирноқ олмай, ҳаммом кўрмай саҳро кезади
Шоирлигу машҳурликнинг йўли шу дея


Ҳораций шоирдан аввало фалсафий билим эгаси бўлишни, иккинчидан, 
самимиятни талаб қилади. Суқротнинг амалий фалсафа мактабини 
ўтаган шоиргина ана шу талабга жавоб бера олади. Чунки унинг диалог 
шаклидаги ёзилган фалсафий асарлари на фақат тўғри фикрлашга, айни 
пайтда драма санъати ва одамлар қиёфасини ҳаққоний тасвирлашга 
ўргатади. Бу боради у ўз устидан к улиб, киноя билан шундай деб ёзади: 
Ўзим ёзмай ҳеч нарсани ўргатаман, бас,
Мазмун нима, шоирликнинг қудрати нима,
Нимадандир яхши=ёмон, зафару хато. 
Тўғри ёзай десанг агар тўғри фикрла, 
Буни сенга ўргатади Суқрот мактаби, 
Агар пухта фикрласанг, оқиб келар сўз
1

Бундан ташқари Ҳораций шеъриятнинг хил ва турларига таъриф беради, 
асосий диққатни фожеага (трагедияга) қаратади. Рангтасвирни шеърият билан кўп 
жиҳатдан ўхшашлигини алоҳида таъкидлаб ўтади. Ҳар қандай номутаносибликни, 
сохталикни қоралайди, буни гўзалликнинг бузилиши деб айтайди. 
Қадимги Румо эстетик тафаккурида Плотин (203 (4) – 269 (70) 
алоҳида мақомга эга. Унинг эстетик қарашларида гўзаллик муҳим ўрин 
тутади, у инсонни эзгуликка, ҳақиқатга, Худога интилишини 
таъминлайди. Гўзаллик – ғоянинг (эйдоснинг) қиёфаси, моддийлик 
устидан маънавият ғалабасининг маҳсули. Плотиннинг фикрига кўра, 

Ҳораций Флакк. Послание к пизонам // Фет А. Вечерные огни. М., Наука, 1971. С. 167. 
1
¡ша манба. С. 167-168. 


260 
жисмоний гўзаллик қуйи поғонадаги, қалб гўзаллиги ўрталикдаги, 
ақлий гўзаллик эса олий даражадаги мақомга эга. Жисмоний 
гўзалликнинг моҳияти инсон вужудининг ғояда и штирок этиши билан 
боғлиқ. Қалб гўзаллиги ўзи учун алоҳида идрок этиш усулини талаб 
қилади, бу – ҳайратнинг майин завқ, лаззат билан омухталашиб кетган 
ўзига хос идрок этиш жараёнидан иборат. «Қалб гўзаллиги, – деб ёзади 
Плотин «Гўзаллик хусусида» деган рисоласида, – қиёфа ҳам, ранг ҳам, 
умуман жисмонийлик ҳам эмас, балки ҳар қандай моддийликдан 
ажралиб турадиган ҳақиқий моҳиятдан иборат эйдосдир»
1
. Плотин 
наздида эйдос (ғоя) ақлга тааллуқли экан, демак, «қалб мақсади ақлий 
покланишдир, у ақлга қараб юксалади, ақл эса Биринчи эзгуликка 
интилади, иккинчи томондан, у вужудга, қуйига қараб энади».
2
Қалб 
хунуклиги унинг ана шу қуйига, вужудга қараб эниши туфайли вужудга 
келади. Шундай қилиб, қалб – ақл билан, ақл – Якаю ягона эзгулик 
билан гўзалдир. 
Плотин ўзининг «Ақлий гўзаллик хусусида» деб аталган бошқа 
бир эстетик рисоласида юқоридаги фикр ва мулоҳазаларини янада 
чуқурлаштиради. У ақлий гўзалликни Илк қиёфа деб атайди ва унинг 
субъектив томони ҳайрат, деган фикрни илгари суради. «Ақлий 
гўзаллик – Илк гўзаллик ва у яхлитликдир ва у ҳамма ерда яхлитдир, – 
дейди мутафаккир гўзалликнинг ибтидоси тўғрисида
3
. Бу яхлитлик ҳеч 
қачон бузилмайдиган ва у Ало ақл ҳақида бизга тушунча берадиган, 
ақлли аршдан таралган гўзалликдир. Плотиннинг эстетик таълимотига 
кўра, гўзал шакл эзгулик эмас, зеро борлиқнинг тўлақонлиги 
Эзгуликнинг шаклида эмас, унинг ўзида, яъни моҳиятида мавжуд. 
Шунга қарамаай шакл қуйи даражадаги шаклсиз моддиятдан гўзаллиги 
билан юқори туради. Шакл қалбда моддиятдан қутилади, ақлда эса у 
яна=да озод, яна=да эркин бўлади. 
Санъат ва унинг эстетик моҳияти тўғрисида ҳам Плотин ўзига хос 
фикрлар билдиради. У санъатни икки умумий гуруҳга бўлади. 
Биринчиси – тақлидий санъат (рангтасвир, ҳайкалтарошлик, рақс, 
мусиқа в.б.). Иккинчи гуруҳ – амалий санъат (меъморлик, зироат 
санъати, табобат санъати, сиёсат санъати в.б.). Биринчи гуруҳдаги соф 
санъат турлари идрок этувчини Биринчи қиёфадан четга, иккинчи 
гуруҳдаги ишлаб чиқариш санъатлари эса аввалги гуруҳга нисбатан 
аксинча инсонни Биринчи қиёфага қараб тортади. Чун ки соф санъатда 
яратиш тамойиллари мутаносиблик ва ритмгина У томондан, унинг 
мазмуни эса Бу томондан олинади. Ишлаб чиқариш санъатлари эса 
аксинча: нарсалар дунёсининг соф санъат каби тақлидий, жўн 
инъикосини эмас, балки Илк Яратганга яқин бўлган фаол яра тувчилик 
тамойилларига асослангани билан диққатга сазовор. Соф санъат ичида 
фақат мусиқагина бутунисича мутаносиблик ва ритмдан иборат бўлгани 
1
Лосев А.Ф. История античной эстетики. Поздный эллинизм. М., Искусства, 1980. С. 439. 
2
¡ша манба. С. 440. 
3
¡ша манба. С. 460. 


261 
учун мазмунан У томонга тааллуқлидир. Шу боис буюк файласуф 
мусиқанинг тарбиявий аҳамияти ҳамма санъат турларидан кучли 
эканини таъкидлаб, уни ахлоқийлик билан боғлайди: у инсонни Яккаю 
ягонани тушуниш ва севишга ўргатади. Плотин кўпчилик антик давр 
мутафаккирлари каби фикрлайди: соф санъат турлари, гарчанд безарар 
тақлидийликка асосланган бўлса=да, уларни фаол деб б ўлмайди. 
Хуллас, санъат, Плотиннинг фикрича, Ақлий оламга етишишдаги 
биринчи поғонадир. 
Шундай қилиб, Плотиннинг янгиафлотунчилик эстетикаси гўзаллик 
ҳамда санъатни Мутлақликка боғлаб таҳлил қилиши билан ажралиб 
туради ва Қадимги Румо эстетикасида энг диққ атга сазовор маънавий 
ҳодиса сифатида катта аҳамиятга эга.
Бироқ қадимги Румо нафосатшунослари, муайян ютуқларига қарамай, Арасту 
даражасидан юқори кўтарила билмадилар, уларда қадимги юнон мутафаккирларига 
тақлидий ёндашув катта ўрин эгаллайди. 
Умуман олганда, Қадимги дунё нафосатшунослиги, хусусан, унинг мумтоз 
даври кейинги даврлардаги эстетик тафаккур тараққиётига катта таъсир кўрсатди 
ва бу таъсирни ҳозир ҳам маълум маънода ҳис қилиш мумкин. 

Download 2,38 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   67   68   69   70   71   72   73   74   ...   79




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish