Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги а. У. Бурханов, Х. Х. Худойқулов



Download 6,5 Mb.
bet74/198
Sana12.07.2022
Hajmi6,5 Mb.
#779224
1   ...   70   71   72   73   74   75   76   77   ...   198
Bog'liq
Moliya bozori

7.4. Акциядорлик жамияти капиталини
баҳолаш ва бошқариш

Акциядорлик жамиятларини капитали таркиби қарз капи-тали ва хусусий капиталдан иборат бўлади. Жаҳон амалиётида капитални баҳолашда капитални ўртача тортилган усули ҳамда хусусий капитални баҳолашда капитал активларини баҳолаш усулидан кенг фойдаланилади.


Капитал активларини баҳолаш модели (CAPM) назарияси яра-тилгандан кейин, дунё олимлари томонидан корхона капитал қий-матининг баҳолаш имкониятлари янада ошиб бормоқда. Шунингдек, капитал активларини баҳолаш моделини (CAPM) қўллаш имкони-





228


7-боб. РИСКЛАР ВА ИНВЕСТИЦИОН ПОРТФЕЛЛАРНИ БОШҚАРИШ...

ятларидан келиб чиққан ҳолда, дунё олимлари капитал қийматини баҳолаш бўйича муқобил моделлар ҳам амалиётга жорий қилина бошланди.


Таъкидлаш жоизки, Уильям Шарп томонидан капитал актив-ларини баҳолаш модели (CAPM) молиявий активларни баҳолаш модели назарияси фаразлари асосида яратилган. Муаллиф фикрига кўра, корхона капитал қийматини аниқлашда рисксиз активлар (давлат облигациялари ва хазина мажбуриятларидан кутилаётган даромад) ва бозор риски учун мукофотини қўшган ҳолда амалга ошириш лозим.1


Джон Линтнер ҳам молиявий активларни баҳолаш усулида тадқиқотлар олиб бориб, Уильям Шарп томонидан яратилган на-зарий асосларга тўлиқ қўшилган.2


Ҳар иккала олимларнинг тадқиқотларида тизимли риск бета коэффициенти сифатида белгиланиб, ушбу коэффицентга қуйи-дагича фикр билдиришган: Агар βi> 1 бўлса, тизимли риск ўзга-рувчан бўлиб агрессив қимматли қоғоз, ва аксинча βi< 1 бўлса, ҳимояланган қимматли қоғоз ҳисобланади.


Акциядорлик жамиятларини хусусий капиталидаги рискларини ўлчаш ҳамда инвестициядан келадиган даромадларни ҳисоблаш-да капитал активларини баҳолаш модели (САРМ)3дан фойдалани-лади. Ушбу моделга кўра инвестиция риски иккига бўлинади:





  1. тизимли риск – бу бозор риски бўлиб, уни диверсификация қилиб бўлмайди.




  1. тизимсиз (юник) риск – бу активга хос риск бўлиб, диверси-фикация қилиш йўли билан бошқарилади, чунки акциялар-нинг сони, тури, уларни қайтими ва бозордаги ҳаракатлари турлича бўлади.




  1. Sharpe, W. F. (1964). Capital asset prices: A theory of market equilibrium under conditions of risk. Journal of Finance, Vol.19, No.3, pp. 425–442.




  1. Lintner, J. (1965). The Valuation of risk assets and the selection of risky investments in stock portfolios and capital budgets. The Review of Economics and Statistic, Vol.47, No.1, pp.13–37.

3 http://www.investopedia.com/terms/w/william-f-sharpe.asp Амеркалик иқтисодчилар Harry Markowitz and Merton Miller моделни кайта ишлаб, инвес-тиция карорларини қабул қилишга ёрдам берадиган модел эканини кўрсатгани учун 1990 йилда Нобель мукофотига сазовор бўлган. Ушбу модел турли хил даражадаги рискларни ҳисобга олган ҳолда, юқори даражада даромад олишига эришишни назарда тутади ва ундан корпорациялар, ташкилотлар ва менежер-лар рискларни бошқаришда қўллайдилар.





229


МОЛИЯ БОЗОРИ ВА ИНВЕСТИЦИЯЛАР



Ўзбекистонлик иқтисодчи олим Ш.Ш.Шоҳаъзамийнинг фикри-ча, тизимли риск – молия бозорининг қандайдир сегментидаги инқирозли ҳолат билан боғлиқ риск бўлиб, унга инфляцион риск, қонунчилик ҳужжатларининг ўзгариш риски, фоиз ставкалари риски, буқалар ва айиқлар бозоридаги риск, ҳарбий можаролар риски киради.1 Тизимли рискдаги рискларини эса, баъзи ҳолларда диверсификация қилиб бўлмайдиган риск ҳам дейилади.


Ўз навбатида, тизимсиз риск – умумлаштирилган тушунча бўлиб, ўзида молия бозори рискларининг барча турларини му-жассамлаштиради. Бу риск молиявий воситаларнинг у ёки бу турларини аниқ шарт-шароитлардан келиб чиқиб, танлаш асосида диверсификацияланишини пасайтириши мумкин.2


Фикримизча, тизимли риск – макроиқтисодий омиллар таъси-рида бутун молия бозор конъюнктурасининг ўзгаришлари билан боғлиқ бўлиб, унга фоиз ставкаларнинг ўзгариши ва инфляцион рисклар киради. Мазкур риск диверсификация қилиб бўлмайдиган риск ҳам дейилади. Тизимсиз риск (юник) – бу молия бозоридаги ич-ки омилларни ҳисобга олган ҳолда, бозор индекси, бозор капитал-лашуви ва акцияларнинг бозор қийматига боғлиқ рисклардир. Маз-кур риск диверсификация қилиб бўладиган риск ҳам дейилади.

Маҳаллий иқтисодчи олимлардан Х.Қурбонов тадқиқотларига кўра, молиявий активларни баҳолаш модели компаниянинг капи-тали умумий қийматни белгилашда ва унинг доирасида амалга оширилган инвестиция лойиҳалари учун талаб қилинадиган даро-мад даражасини аниқлашда катта амалий аҳамиятга эга.3 Бундан ташқари, У.Бурханов ёндашувига асосан, Ўзбекистон шароитида капитал активларни баҳолашда мамлакатнинг кредит модели ҳамда сегментация ва тузатиш киритилган CAPM (Capital asset pricing model) моделидан фойдаланиш лозим.4


Бизнинг назаримизда, капитал активларни баҳолаш деган-да – акциядорлик жамиятини хусусий капиталидан кутилаётган дисконтланган пул оқимлари бўлиб, унда рисксиз активлар билан






  1. Download 6,5 Mb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   70   71   72   73   74   75   76   77   ...   198




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish