Хазина мажбуриятлари
Хазина мажбуриятлари – бу уларнинг эгалари томонидан бюд-жетга пул маблағларини берганликларини тасдиқловчи ҳамда ушбу қимматли қоғозларга эгалик қилишнинг муддати давомида белгиланган даромадни олиш ҳуқуқини беришни кўрсатувчи эгалик қиладиган давлат қимматли қоғозларидир.
Ўзбекистонда хазина мажбуриятларининг қуйидаги турлари чиқарилади:
2-боб. МОЛИЯ БОЗОРИ ИНСТРУМЕНТЛАРИ
Узоқ муддатли – 5 йил ва ундан ортиқ муддатга чиқарилиши мумкин (халқаро амалиётда улар Bond деган номни олишган).
Ўрта муддатли – 1 йилдан 5 йилгача бўлган муддатта чиқа-риладиган (Note).
Қисқа муддатли – 1 йилгача, 3, 6 ва 9 ойгача бўлган муддатга чиқариладиган (Вill).
Узоқ муддатли ва ўрта муддатли ғазна мажбуриятларини чи-қариш тўғрисидаги қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан, қисқа муддатлиларни чиқариш қарори эса
– Молия вазирлиги томонидан қабул қилинади.
Ўз табиатига кўра хазина мажбуриятлари давлат облигацияла-рига жуда яқин. Амалда хазина мажбуриятлари жисмоний шахслар учун чиқариладиган давлат облигацияларидир, улар бўйича даро-мадларни қимматли қоғозларга эгалик қилишнинг бутун муддати давомида олиш мумкин.
Депозит сертификатлари
Депозит сертифакати (ингл. «сertifikate of depozit») – бу пул маблағлари омонатга қўйилганлиги тўғрисида, омонатчига белги-ланган муддат тугаганидан кейин депозит суммаси ва унга тегиш-ли фоизларни олиш ҳуқуқини берувчи кредит муассасасининг гувоҳномасидир.
Депозит сертификати – банкка қўйилган омонат суммасини ва омонатчининг (сертификат сақловчининг) омонат суммасини ҳам-да сертификатда шартлашилган фоизларни сертификатни берган банкдан ёки шу банкнинг исталган филиалидан белгиланган муд-дат тугаганидан кейин олиш ҳуқуқини тасдиқловчи ноэмиссиявий қимматли қоғоз.
Депозит сертификатлари 60-йиллардан бошлаб АҚШ ва Буюк Британияда омонат депозит гувоҳномасининг бир тури кредит му-ассасасига пул қўйилганлигини тасдиқловчи ҳужжат сифатида фаол тараққий этди. Ушбу ҳужжат орқали омонат талаб қилиб олиниши мумкин. Юқорида қайд этилган мамлакатларда муддатли муомалада бўладиган депозит сертификатларини чиқариш кенг тарқалди, улар омонатчилар томонидан дилерларга эмас, балки банкка фоизлар-нинг йўқотилиши билан сотилиши ёки ўтказма ёзувлар ёрдамида бир шахсдан иккинчи шахсга қайта сотилиши мумкин. Бундай сер-тификатлар АҚШда йирик суммаларга чиқарилади – 100 мингдан
МОЛИЯ БОЗОРИ ВА ИНВЕСТИЦИЯЛАР
млн. долларгача. Сармоядор сифатида йирик корхоналар, хори-жий омонатчилар, маҳаллий ҳокимият идоралари иштирок этиши мумкин. Сертификатлар айниқса, уларни солиқ тўлашга қабул қилиниши туфайли жуда оммабоп бўлиб қолди.
Ўзбекистонда мустақилликка эришилганидан кейин 1994 йил-дан бошлаб сертификатлар икки турда чиқарила бошланди:
депозит сертификатлари юридик шахслар учун, 1 йилгача муддатга;
депозит (жамғарма) сертификатлари – жисмоний шахслар учун, 3 йилгача муддатга.
Сертификатнинг муомалада бўлиш муддати у берилган санадан бошлаб унинг эгаси омонатни талаб қилиб олиш ҳуқуқини оладиган санагача ҳисобланади. Агар сертификат бўйича депозит ва омонат-ни олиш муддати кечиктирилса, у ҳолда бундай сертификат у бўйича талаб қилиб олинадиган ҳужжат ҳисобланади, ушбу сертификат бўйича банк унинг эгасининг биринчи талабига кўра зудлик билан унда кўрсатилган суммани тўлаш мажбуриятини олади.
Банк сертификатни муддатидан олдин тўловга тақдим этилиши эҳтимолини назарда тутиши мумкин. Бундай ҳолларда банк томо-нидан олдиндан, сертификатни бериш вақтида белгиланган серти-фикатнинг унда ёзиб қўйилган қиймати ва пасайтирилган ставка бўйича фоизлар тўланади. Сертификат эгасига сертификатнинг муо-малада бўлиш муддати тугаши билан унинг эгасига тегишли бўлган дастлаб чиқариш ва муомалада бўлиш шартларида белгиланган ставка бўйича фоизлар эмитент банк томонидан, ушбу сертификат харид қилинган вақтдан қатъий назар тўланиши лозим.
Сертификатлар бир марталик, серияли, эгасининг номи ёзилган ва кўрсатувчи эгалик қиладиган турларда ҳам чиқарилиши мумкин.
Сертификатни чиқарувчи банк Марказий банк билан келишган ҳолда унга бошқа қўшимча шартлар ва реквизитларни киритиши мумкин. Сертификат бланкида чиқариш ва муомалада бўлишининг барча шартлари (сертификат бўйича талаб қилиш ҳуқуқини бошқа шахсга бериш шартлари ва тартиби) кўрсатилиши зарур. Агарда сертификат билан унинг бланкида кўрсатилган шартларда назарда тутилмаган операция амалга оширилган бўлса, унда бундай опера-ция ҳақиқий эмас, деб ҳисобланади.
Сертификатлар бланклари фақат Марказий банкдан қимматли қоғозлар бланкларини чиқариш учун лицензия олган матбаа корхо-
2-боб. МОЛИЯ БОЗОРИ ИНСТРУМЕНТЛАРИ
налари томонидан тайёрланади. Бланк қўлда сиёҳ шарикли ручка ёки босмалаш усули билан тўлдирилиши мумкин.
Сертификат эгаси уни бошқа шахсга ўтказиши мумкин. Бланк эгасининг номи ёзилган сертификат бўйича талаб қилиш ҳуқу-қининг бошқа шахсга ўтказилиши (цессия) унинг орқа томонида ўз ҳуқуқларидан воз кечувчи (цедент) ва мазкур ҳуқуқларга эга бўлувчи (цессионарий)нинг икки томонлама келишуви билан расмийлаштирилади. Бланкли кўрсатувчи эгалик қиладиган сер-тификат бўйича талаб қилиш ҳуқуқининг бошқа шахсга ўтказили-ши ушбу сертификатни оддий топшириш йўли билан амалга оши-рилади.
Банклар нақдсиз шаклдаги сертификатларни ҳам чиқариши мумкин («депо» ҳисоб рақамлари бўйича). Бундай вазиятда нақдсиз шаклдаги сертификатлар бўйича операциялар ҳисоби банклар депозитарийларида юритилади. Мижоз ҳамда депозитарийнинг ўзаро муносабатлари шартнома билан расмийлаштирилади.
Депозит сертификатларининг юридик ва жисмоний шахсларга сотилишида айрим тафовутларга эга. Агар сертификат юридик шахсга сотилса, эмитент банк ва омонатчи ўртасида шартнома тузилади. Депозит сертификатлари олди-сотдиси ва улар бўйича суммаларни тўлашга доир пулли ҳисоб-китоблар фақат нақдсиз шаклда амалга оширилади. Депозит (жамғарма) сертификати жисмоний шахслар номига ариза асосида расмийлаштирилади, унда омонатчи сертификатни тўлдириш учун барча зарурий рек-визитларни кўрсатади. Депозит (жамғарма) сертификати тўлови чек ёрдамида ёки нақд пулда амалга оширилади. Банк томонидан депозит (жамғарма) сертификати нархини қоплаш нақд пулда ёки суммани мижоз томонидан кўрсатилган ҳисобрақамга ўтказиш йўли билан амалга оширилади.
Айрим бошқа қимматли қоғозлардан (масалан, векселлардан) фарқли ўлароқ, сертификатлар сотилган товарлар ва кўрсатилган хизматлар учун ҳисоб-китоб ёки тўлов воситаси бўлиб хизмат қила олмайди.
Сертификатларни чиқариш тўғрисидаги қарор банкнинг амал-даги қонунчилик ва банкнинг устав ҳужжатларига мувофиқ бунга ваколат олган банкнинг раҳбар органи томонидан қабул қилинади. Сертификатларни чиқариш тўғрисидаги қарор билан чиқариш шартлари ва у билан боғлиқ бўлган тадбирларнинг тартиби ҳамда
МОЛИЯ БОЗОРИ ВА ИНВЕСТИЦИЯЛАР
муддати тасдиқланиши керак. Тадбирлар қуйидагиларни ўз ичига олади:
– сертификатлар тарқатилиши тўғрисидаги хабар ва улар наш-рини муомалага чиқариш шартларини эълон қилиш;
– сертификатлар тарқатилишини ташкил этиш. Сертификатларни чиқариш учун бериладиган рухсатномани
эмитент банк Марказий банкда расмийлаштиради. Марказий банк нашрни рўйхатга олиш учун ариза берилган кундан бошлаб икки ҳафта ичида нашрни рўйхатга олиши ёки рўйхатга олишдан воз кечиши лозим.
Марказий банк сертификатлар нашрини рўйхатга олиши ёки амалга оширилган нашр натижасида жамланган барча маблағларни омонатчиларга қайтарган ҳолда нашрни ҳақиқий эмас, деб тан олиши мумкин. Шунингдек, Марказий банк қуйидаги ҳолларда сертифи-катларнинг муддатдан олдин тўланишини талаб қилиши мумкин:
сертификатларни чиқариш ва уларнинг муомалада бўлиши шартлари амалдаги қонунчиликка зид бўлса;
агар банк сертификатларни чиқариш тадбирларини амал-га оширишга расмий рўйхатга олингунга қадар киришган бўлса;
рекламадаги ахборот, ишнинг ҳақиқий аҳволига ва амал-даги қонунчиликка мос келмаса;
амалдаги қонунчилик ёки сертификатларни чиқариш, улар-нинг муомалада бўлиши ва тўланиши қоидалари бузил-ган бўлса.
Марказий банкнинг ўзи ҳам сертификат чиқариши мумкин. Бундай сертификатларни чиқариш тартиби «Ўзбекистон Респуб-ликаси Марказий банкининг депозит сертификатларини чиқа-риш, уларнинг муомалада бўлиши ва уларга хизматлар кўрсатиш тўғрисидаги низом»и билан бошқарилади. Марказий банк томо-нидан чиқариладиган сертификатлар давлат қимматли қоғозлари тоифасига киради.
Do'stlaringiz bilan baham: |