14.4. Ўзбекистон иқтисодиётига хорижий инвестицияларни жалб қилишнинг иқтисодий аҳамияти ва ҳозирги ҳолати
Янгиланаётган Ўзбекистон иқтисодиётини модернизация қи-лиш чора-тадбирларини амалга оширишнинг муҳим шарти ва иқтисодий аҳамияти фаол инвестиция сиёсатини амалга ошириш ва хорижий инвестицияларни жалб этиш ҳисобланади. Иқти-сoдиётимизгa жaлб қилинaётгa н xo рижий инвeстициялaр ҳaжми йилдaн йилгa oртиб бoрaётгaни ҳaм бунинг ёрқин дaлилидир.
Сўнгги йилларда мамлакатимиз иқтисодиётида амалга оши-рилган кенг кўламли тизимли ислоҳотлар, иқтисодиёт тармоқла-рини модернизация қилиш борасида татбиқ этилаётган иннова-
МОЛИЯ БОЗОРИ ВА ИНВЕСТИЦИЯЛАР
цион усуллар, давр талаблари нуқтаи назаридан қабул қилинган қонунлар, чиқарилган фармонлар, қарорлар барча соҳаларда Вата-нимиз тараққиётини янги босқичга кўтаришга хизмат қилмоқда.
Шу ўринда Ўзбекистон иқтисодиётига хорижий инвестиция-ларни жалб қилишнинг иқтисодий аҳамиятини шу билан асослаш мумкинки, маълумки, республикадаги асосий ишлаб чиқариш қувватларининг технологик жиҳатдан қолоқлиги, асосий ишлаб чиқариш фондларининг жисмоний ва маънавий жиҳатдан эскир-ганлиги мамлакатимизнинг барқарор иқтисодиётининг ўсишига салбий таъсир этувчи асосий омиллардан ҳисобланади. Шунинг-дек, мамлакат иқтисодиётининг таркибий ўзгаришларига қуйи-даги омиллар салбий таъсир кўрсатади:
юқори инфляция шароитида асосий фондлар ва айланма маблағларнинг эскирганлиги ҳисобига кўпчилик корхона-лар беқарор молиявий аҳволга тушиб қолиши;
бозор ва ишлаб чиқариш инфратузилмалари институт-ларининг ривожланмаганлиги;
тўғридан-тўғри хорижий инвестиция оқими ҳажми ички эҳтиёжлардан пастлиги;
аҳоли тўлов қобилиятининг пастлиги ҳисобига жадаллаш-ган амортизация тизимини жорий этиш имкониятининг чек-ланганлиги;
бозор иқтисодиёти муносабатларининг дастлабки йиллари-да давлат инвестицион фаоллигининг кескин камайиши ва
бошқалар.
Иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш ва иқтисодиётни модернизация қилишнинг муҳим омилларидан бири – иқтисоди-ётга хорижий инвестицияларни жалб этишдан иборат. Бу борада давлат инвестиция сиёсати қуйидаги тамойилларга асослан-моғи лозим (14.6-расм):
ташқи иқтисодий фаолиятни эркинлаштириш;
хорижий инвестицияларни жалб этишнинг ҳуқуқий ва инс-титуционал асосларини такомиллаштириш;
хорижий инвесторларга нисбатан очиқлик сиёсатини из-чиллик билан олиб бориш;
хорижий инвестицияларни рақобатбардош маҳсулот иш-лаб чиқариладиган устувор тармоқларга йўналтириш.
14-боб. ХОРИЖИЙ ИНВЕСТИЦИЯЛАРНИ ЖАЛБ ҚИЛИШ...
Ташқи иқтисодий фаолиятни эркинлаштириш
Хорижий инвестицияларни жалб этишнинг ҳуқуқий ва
институционал асосларини такомиллаштириш.
Хорижий инвесторларга нисбатан очиқлик сиёсатини
изчиллик билан олиб бориш.
Хорижий инвестицияларни рақобатбардош маҳсулот ишлаб
чиқариладиган устувор тармоқларга йўналтириш
Do'stlaringiz bilan baham: |