Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги а. У. Бурханов, Х. Х. Худойқулов



Download 6,5 Mb.
bet180/198
Sana12.07.2022
Hajmi6,5 Mb.
#779224
1   ...   176   177   178   179   180   181   182   183   ...   198
Bog'liq
Moliya bozori

2. Номолиявий:



  1. ер участкалари ажратиш;




  1. зарурий инфраструктура билан таъминлаш;




  1. техник ёрдам кўрсатиш.

Иқтисодиётни таркибий ўзгартиришда Ўзбекистон йирик халқ-аро молия институтлари, ҳукумат ташкилотлари ва хорижий банк-ларни, биринчи навбатда мамлакатимиз билан йирик инвестиция лойиҳасини амалга ошириш бўйича ўзаро ҳамкорлик алоқалари-ни кенгайтиришга катта қизиқиш билдираётган Осиё тараққиёт банки, Жаҳон банки, Ислом тараққиёт банки, Япония, Жанубий Ко-рея ва ХХР тараққиёт банклари, қатор араб давлатларининг инвес-тиция фондларини жалб этиш масаласига катта аҳамият беради.





499


МОЛИЯ БОЗОРИ ВА ИНВЕСТИЦИЯЛАР



Халқаро инвестицияларни тартибга солиш бўйича муҳим амалий ҳужжатлардан бири Осиё-Тинч океани ҳамкорлиги ташки-лоти доирасида ишлаб чиқилган хорижий инвестицияларнинг «кўнгилли кодекси»дир. Келажакда умумжаҳон савдо ташкилоти (УСТ) томонидан фойдаланилиши мумкин бўлган ушбу «кодекс» да қуйидаги инвестицион тамойиллар қайд этилган:





  1. транспарентлик;




  1. донор-мамлакатларга нодискриминацион ёндашув;




  1. хорижий инвесторлар учун миллий режим;




  1. инвестицион рағбатларни соғлиқни сақлаш, хавфсизлик ва атроф-муҳитни муҳофаза қилишни таъминлаш билан мос тушиши;




  1. савдони ва капитал қўйилмалар ўсишини чегараловчи ин-вестицияларга бўлган чекловларни минималлаштириш;




  1. инвестицияларни экспроприация қилинишидан воз кечиш (бунда ижтимоий мақсадлар учун ва миллий қонунчилик доирасида, нодискриминация асосида, халқаро ҳуқуқ қои-даларига амал қилган ҳолда ва етарли ва самарали ком-пенсация тўланиши шарти билан экспроприация амалга оширилиши мумкин);




  1. рўйхатдан ўтказилиш ва конвертациялашувнинг таъминла-ниши;




  1. капитални олиб чиқишдаги тўсиқларни йўқотиш;




  1. икки маротаба солиққа тортишни бекор қилиш;




  1. реципиент мамлакатнинг миллий қонунчилигига, маъму-рий тартиб ва қоидаларига хорижий инвесторнинг амал қилиши;




  1. инвестицион лойиҳани амалга ошириш билан боғлиқ хори-жий мутахассисларни мамлакатдан чиқишига ва вақтинча ташриф буюришига рухсат бериш;




  1. маслаҳатлар ва музокара ёки арбитраж ёрдамида келишмов-чиликларни бартараф этиш.

Ўзбекистон Республикаси Инвестиция дастурини амалга оширишда дунёнинг бир нечта мамлакатлари иштирок этмоқда. Инвестицияларни жалб этиш вазифасини давлатимиз кўп укладли бозор иқтисодиётини яратиш ва ривожлантириш асосида хақиқий мулкдорларни шакллантириш билан боғлайди.





500


14-боб. ХОРИЖИЙ ИНВЕСТИЦИЯЛАРНИ ЖАЛБ ҚИЛИШ...

Бугунги кунда юртимизда фаолият кўрсатаётган корхона-ларни жадал модернизация қилиш ва техник қайта жиҳозлашни таъминлаш, юксак технологиялар асосида ишлайдиган автомо-билсозлик ва газ-кимё, электр техникаси ва тўқимачилик, озиқ-овқат ва фармацевтика, ахборот ва телекоммуникациялар тар-моғи ҳамда бошқа йўналишлардаги янги ва замонавий ишлаб чиқариш қувватларини ташкил этишга қаратилган фаол инвес-тиция сиёсатини юритишга устувор эътибор берилмоқда. Энг муҳими, хорижий ва маҳаллий сармоядорлар учун қулай, ҳар то-монлама имтиёзли инвестиция муҳити яратилган.


Фаол инвестиция сиёсати мамлакатимизни модернизация қи-лиш ва янгилаш бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирларнинг энг муҳим шарти ва манбаи бўлмоғи керак.


Келгуси йиллардаги устувор йўналишлардан бири мамла-катимизда, энг аввало, жалб қилинаётган тўғридан-тўғри хори-жий инвестициялар ҳажмини ошириш, чет эл инвесторлари учун кафолатлар яратиш ҳамда уларнинг ишончини мустаҳкамлаш мақсадида янада қулай инвестиция муҳитини шакллантириш-дан иборат.


Юқорида таъкидланганидек, хорижий инвестицияларни жалб қилиш тамойилларини ва йўналишларини глобал иқти-содиётдаги ўзгаришларга қараб, доимий равишда такомиллаш-тириш, ушбу ўзгаришларга мослаштириш ва қайта кўриб чиқиш мақсадга мувофиқ.





Download 6,5 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   176   177   178   179   180   181   182   183   ...   198




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish