Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги а. У. Бурханов, Х. Х. Худойқулов


-расм. Ўзбекистон Республикасида хорижий инвесторлар турлари, шакллари ва хорижий инвестицияларни жалб қилишни фаоллаштириш йўналишлари



Download 6,5 Mb.
bet178/198
Sana12.07.2022
Hajmi6,5 Mb.
#779224
1   ...   174   175   176   177   178   179   180   181   ...   198
Bog'liq
Moliya bozori

14.5-расм. Ўзбекистон Республикасида хорижий инвесторлар турлари, шакллари ва хорижий инвестицияларни жалб қилишни фаоллаштириш йўналишлари.



494

14-боб. ХОРИЖИЙ ИНВЕСТИЦИЯЛАРНИ ЖАЛБ ҚИЛИШ...



  1. мулк ҳуқуқини, шу жумладан интеллектуал мулк объектла-рига бўлган мулк ҳуқуқини, муаллифлик ҳуқуқларини, патентлар, товар белгилари, фойдали моделлар, саноат на-муналари, фирма номлари ва ноу-хау, ишчанлик обрўсини (гудвиллни), шунингдек савдо ва хизмат кўрсатиш соҳаси объектларига бўлган мулк ҳуқуқини улар жойлашган ер участкалари билан биргаликда олиш;




  1. ер участкаларига эгалик қилиш ва улардан фойдаланиш (шу жумладан ижара асосида эгалик қилиш ва фойдаланиш) ҳамда бошқа табиий ресурсларга эгалик қилиш ва улардан

фойдаланиш ҳуқуқини олиш.


Шунингдек, инвесторлар қонун ҳужжатларига зид бўлмаган бошқа шаклларда, инвестициялар киритишнинг турли шаклла-рини бирлаштириш воситасида амалга оширилиши мумкин.


Сўнгги йилларда Ўзбекистонда тўғридан-тўғри хорижий ин-вестицияларни жалб қилиш ишларини фаоллаштиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Жумладан, ҳукумат қарори билан тўғри-дан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб қилишни фаоллаш-тиришнинг қуйидаги йўналишлари белгилаб олинди:





  1. кимё ва нефть-газ саноати, машинасозлик соҳасидаги хўжа-лик юритувчи субъектлар, банк-суғурта ташкилотлари устав капиталларидаги давлат акциялар (улушлар) пакетларини сотиш;




  1. тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб этиш учун тайёр инвестиция таклифларини ишлаб чиқиш;




  1. инвестиция ва бизнес форумлар, тақдимотлар («Road Show») ва маркетинг компаниялари имкониятларидан кенг фой-даланиш;




  1. давлат-хусусий шериклик лойиҳаларини амалга ошириш бўйича устувор йўналишларни ташкил этиш.1

Шу ўринда, инвестиция муҳитини янада яхшилаш, хусусий-лаштириш, ишлаб чиқаришни модернизация қилиш, техник жи-ҳатдан қайта жиҳозлаш ва реконструкция қилиш, республика-





  1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 29 апрелдаги ПҚ-4300-сонли «Республика иқтисодиётига тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб қилиш механизмларини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Қарори.




495


МОЛИЯ БОЗОРИ ВА ИНВЕСТИЦИЯЛАР



нинг ортиқча ишчи кучи мавжуд бўлган минтақаларида янги иш жойларини яратиш дастурларини амалга оширишга тўғри-дан-тўғри хусусий хорижий инвестицияларни кенг жалб этиш, шунингдек хорижий инвесторлар учун ишончли ҳуқуқий ҳимоя ва кафолатларни таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республи-каси Президенти фармони қабул қилинди.1 Унга мувофиқ тўғри-дан-тўғри хусусий хорижий инвестициялар ҳажми қуйидагича бўлганда мазкур солиқ имтиёзлари берилади:





  1. 300 минг АҚШ долларидан 3 миллион АҚШ долларигача – 3 йил муддатга;

  2. 3 миллиондан ортиқ АҚШ долларидан 10 миллион АҚШ долларигача – 5 йил муддатга;

  3. 10 миллион АҚШ долларидан ортиқ бўлганда – 7 йил муд-датга.

Хорижий инвесторлар учун белгиланган кафолатлар қуйи-даги ҳолларда қўлланилади:





  1. хорижий инвесторларга тўланадиган, дивиденд тарзида олинадиган даромадлар бўйича фойда солиғи (ставкалари) кўпайиши;

  2. хорижий инвесторнинг чет элга ўтказиладиган даромад-лари (фойдаси)ни ўз мамлакатига қайтариш тартиботини мураккаблаштирувчи ёки уларнинг миқдорини камайти-рувчи қўшимча талаблар жорий этилиши, бунда давлат хо-рижий инвестициялар иштирокидаги корхонанинг тўловга қобилиятсизлиги ва банкротлиги ёки кредит берувчилар-нинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, хорижий инвестор – жис-моний шахс содир этган жиноий қилмиш ёки маъмурий ҳуқуқбузарлик ҳолларида ёхуд суд ёки ҳакамликнинг қаро-рига мувофиқ даромад (фойда)ни ўз мамлакатига қайтариш-ни тўхтатиб туришнинг бошқа зарурати бўлганда хорижий инвестор маблағларини қонун ҳужжатларини камситмай-диган тарзда қўллаш шартлари асосида ўз мамлакатига қайтарилишини тўхтатиб туриш ҳоллари мустасно;




  1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 11 апрелдаги ПФ-3594-сонли «Тўғридан-тўғри хусусий хорижий инвестицияларни жалб этишни рағбатлантириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги фармони.




496


14-боб. ХОРИЖИЙ ИНВЕСТИЦИЯЛАРНИ ЖАЛБ ҚИЛИШ...



  1. инвестицияларнинг миқдори бўйича инвестициялаш ҳажм-ларига миқдорий чеклашлар ҳамда бошқа қўшимча талаб-лар, шу жумладан хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналарда хорижий инвестицияларнинг минимал миқ-дорини кўпайтириш тарзидаги талаблар жорий этилиши;




  1. республика корхоналарининг устав жамғармаларида хо-рижий инвесторнинг улуш билан иштирок этиши бўйича чеклашлар жорий этилиши;




  1. хорижий инвесторларнинг визаларини расмийлаштириш ва узайтириш борасидаги қўшимча тартиботлар, шунингдек хорижий инвестицияларни амалга ошириш бўйича бошқа

қўшимча талаблар жорий этилиши.


Тўғридан-тўғри хусусий хорижий инвестициялар қуйидаги иқтисодиёт тармоқлари учун имтиёзлар жорий этилади:





  1. Радиоэлектрон саноати буюмлари ҳамда компьютер ва ҳи-соблаш техникасини бутловчи буюмларни ишлаб чиқариш.




  1. Енгил саноат:




  1. Ипакчилик саноати:




  1. Қурилиш материаллари саноати:




  1. Парранда гўшти ва тухумни саноат миқёсида етиштириш.




  1. Озиқ-овқат саноати:




  1. Гўшт-сут саноати:




  1. Кимё саноати.




  1. Нефт-кимё саноати.




  1. Тиббиёт саноати, шунингдек ветеринария учун дори воси-таларини ишлаб чиқариш.




  1. Қадоқлаш материалларини ишлаб чиқариш.




  1. Муқобил энергия манбалари негизида электр станциялари қуриш.




  1. Кўмир саноати:




  1. Ишлаб чиқаришга мўлжалланган электроферросплав ва металл буюмларни ишлаб чиқариш.




  1. Машинасозлик ва металга ишлов бериш:




  1. Станоксозлик ва асбобсозлик саноати.




  1. Шиша ва чинни-фаянс саноати.




  1. Микробиология саноати.




  1. Ўйинчоқлар ишлаб чиқариш.




497


МОЛИЯ БОЗОРИ ВА ИНВЕСТИЦИЯЛАР






  1. Туризм:




  1. Чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш. Хорижий корхоналарни ташкил этиш орқали чет эл инвести-

цияларини жалб қилиш бугунги кунда кенгайиб бормоқда. Ўзбе-кистонда хорижий инвестиция иштирокидаги корхоналар иқти-содиётнинг турли соҳаларида ташкил этилиши мумкин.


Йирик хорижий компания ва корхоналар ўз мол-мулклари бир қисмини ажратиб, шўъба корхоналар очиши мумкин. Бундай шўъба корхоналарга ҳам қўшма корхоналарга қўйилган талаблар белгиланган.


Икки ёки учдан ортиқ давлат ёки корхоналар ўз капиталларини жамлаган ҳолда халқаро ташкилотлар ташкил этиши мумкин.



Download 6,5 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   174   175   176   177   178   179   180   181   ...   198




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish