Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги а. У. Бурханов, Х. Х. Худойқулов


-расм. Давлат инвестиция сиёсатининг



Download 6,5 Mb.
bet183/198
Sana12.07.2022
Hajmi6,5 Mb.
#779224
1   ...   179   180   181   182   183   184   185   186   ...   198
Bog'liq
Moliya bozori

14.7-расм. Давлат инвестиция сиёсатининг


асосий вазифалари.



  1. мамлакатдаги инвестиция муҳитининг барқарорлиги. Узоқ муддатга мўлжалланган йирик инвестицион лойиҳаларни амалга оширилиши билан характерланади;




  1. валюта курсини тартибга солишдаги ижобий ўзгаришлар. Миллий валютанинг диверсификациялашуви, маҳаллий товар ишлаб чиқарувчиларга хорижий товар ишлаб чиқарувчилар ва импорт қилинадиган товарларга нисбатан рақобат курашида маълум афзалликни беради;




  1. бугунги кунгача жаҳон товар бозорларидаги ижобий ҳолатлар ва миллий экспорт таркибидаги асосий товарларга (олтин, мис, пахта толаси) қулай нарх конъюнктураси йирик миллий экспортёрларнинг молиявий имкониятларини кенгайтирди ва ўзларининг инвестицион дастурларини молиялаштиришнинг фаоллаштирилишига, кенгайишига олиб келди. Бу эса, ўз навбатида, ўзаро боғлиқ, тармоқлар маҳсулотига талабнинг ўсишига сабабчи бўлди ва мультипликатор самарасини ҳаракатга келтирди;




  1. давлат молияси ва давлат қарзига хизмат кўрсатиш ҳолати-

нинг мўътадиллашуви.


Мамлакатимизга киритилаётган хорижий инвестицияларда давлат кафолатининг камайиб боришини хорижий инвесторларда





504


14-боб. ХОРИЖИЙ ИНВЕСТИЦИЯЛАРНИ ЖАЛБ ҚИЛИШ...

республикамизда олиб борилаётган иқтисодий сиёсатга бўлган ишонч ортиб бораётганлиги билан изоҳлаш мумкин. Шу билан бирга, иқтисодиётни модернизациялаш шароитида, давлат томо-нидан иқтисодий манфаатли бўлмаган лойиҳаларни молиялаш тўхтатила бошланди. Ҳукумат томонидан фақат иқтисодий ман-фаат чегараланган ёки умуман бўлмаган ижтимоий муҳим ло-йиҳалар кафолатланади. Булар, биринчи навбатда, сув таъмино-ти, таълим ва соғлиқни сақлаш, транспорт ва алоқа инфратузил-маси соҳаларидаги лойиҳалардан иборат.


Хорижий инвестицияларнинг ўсишида халқаро молия инсти-тутлари қарзлари доирасида импорт алоқаларни қайд этиш тар-тибининг соддалаштирилиши, саноат корхоналарини модерни-зациялаш ва техник қайта таъминлаш, солиқ юкининг пасайтири-лиши, маҳсулот тақсимлаш тўғрисидаги битимнинг қўлланиши, шунингдек, хорижий инвесторлар билан инвестиция шартнома-ларини тузиш йўли орқали алоҳида имтиёзлар ҳамда преферен-циялар тақдим қилиш асосий омиллар бўлди.


Иқтисодиётни эркинлаштириш шароитида донор мамлакат-лар билан истиқболдаги устувор йўналишларни аниқлаш бора-сида биргаликдаги ишлар жадаллашди. Бунда, биринчи навбат-да, асосий эътибор минтақалараро ҳамкорлик лойиҳаларини амалга ошириш, коммунал тармоқда ислоҳотларни чуқурлашти-риш, экин ер майдонларининг мелиоратив ҳолатини яхшилаш, кадрлар тайёрлашнинг миллий таълим дастурини амалга оши-ришга кўмаклашиш, тиббиёт муассасаларини юқори технология-даги ускуналар билан жиҳозлаш, молиявий ташкилотларнинг самарадорлигини ошириш кабиларга қаратилди.


Хусусан, дунёнинг қатор давлатлари, биринчи навбатда, бу-гунги кунда бизда асосий ҳамкор сифатида қаралувчи, иқтисодий алоқалар жадал ривожланаётган, қўшма инвестицион лойиҳалар амалга ошириш режалаштирилаётган ёки кўзда тутилаётган Россия, Хитой, Япония, Корея Республикаси ва бошқа мамлакат-лар билан савдо-иқтисодий ҳамкорлик алоқалари барқарор суръ-атларда ривожланмоқда.


Иқтисодиётга жалб этилаётган хорижий инвестицияларнинг тармоқ таркибида жиддий ўзгаришлар содир бўлмокда. Иқтисоди-ётни эркинлаштириш босқичларида иқтисодиётга йўналтирилган





505


МОЛИЯ БОЗОРИ ВА ИНВЕСТИЦИЯЛАР



хорижий инвестициялар таркибида саноат улуши етакчи ўринни сақлаб қолган ҳолда пасайиш тенденциясига эга. Қишлоқ хў-жалиги тармоғини ривожлантиришга қаратилган Ҳукуматнинг саъй-ҳаракатларига қарамасдан қишлоқ хўжалигига йўналти-рилган инвестициялар улуши тармоқ эҳтиёжига нисбатан паст-роқ даражада сақланиб турибди.


Бозор иқтисодиёти ислоҳотларини чуқурлаштириш, иқтисо-диётни эркинлаштириш ва мулк ҳуқуқини ҳимоя қилишни мустаҳкамлашга қаратилган чора-тадбирларнинг амалга оши-рилиши мамлакатимизда инвестиция муҳитини яхшилаш ҳамда ҳажми тобора ортиб бораётган хорижий инвестицияларни жалб қилишда ижобий таъсир кўрсатади.


Республикамиз иқтисодиётига хорижий инвестицияларни жалб қилиш нафақат хорижий шериклар билан ҳамкорликда янги, истиқболли лойиҳаларни амалга ошириш, балки янги замонавий техника, дастгоҳ ва ускуналар, технология ва инновацияларни жорий этиш, шу асосда ишлаб чиқариладиган маҳсулотларнинг юқори сифатини таъминлашга қаратилган.


Ҳозирги кунда инвестиция соҳасида рўй бераётган таркибий ўзгаришлар эътиборга молик. Сўнгги йилларда мамлакатимизда самарали қонунчилик базаси, хорижий сармоядорлар учун кенг кўламли ҳуқуқий кафолат ва имтиёзлар мажмуи яратилди, хориж капитали иштирокидаги корхоналар фаолиятини рағбатлантириш бўйича яхлит чора-тадбирлар тизими ишлаб чиқилди. Ушбу жиҳатлар Ўзбекистон Республикасининг «Инвестициялар ва ин-вестиция фаолияти тўғрисида»ги Қонунида1 ўз аксини топган. Қонун Ўзбекистоннинг иқтисодий жиҳатдан юксалиши ва халқаро жаҳон хўжалик муносабатларига интеграциялашувининг ғоят муҳим ва техник қайта жиҳозлашга хорижий инвестицияларни кенг жалб қилиш йўлидаги стратегик йўналишини ҳам белгилаб беради.


Миллий иқтисодиётни ривожлантиришда хорижий инвести-цияларнинг аҳамияти бениҳоят катта бўлиб, у қуйидагилар билан изоҳланади:





  1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 17 майда-ги «Инвестиция ва бошқарув компаниялари фаолияти тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги 414-сон қарори.




506


14-боб. ХОРИЖИЙ ИНВЕСТИЦИЯЛАРНИ ЖАЛБ ҚИЛИШ...


биринчидан, хорижий инвестициялар ишлаб чиқаришга замо-навий техника ва технологияларни жорий этиб, экспортга мўлжал-ланган маҳсулотларни ишлаб чиқаришни ривожлантиради;


иккинчидан, импорт ўрнини босувчи товар ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш ва бунинг учун хорижий инвестицияларни иқтисоди-ётнинг устувор соҳаларига йўналтириш ва пировардида аҳолининг меъёрдаги турмуш даражасини таъминлаш имконини яратади;


учинчидан, кичик бизнесни ривожлантириш ва қишлоқ хўжа-лиги ишлаб чиқаришини жадаллаштириш орқали ўсиб бораётган аҳолини иш жойлари билан таъминлайди;


тўртинчидан, корхоналарнинг эскирган ишлаб чиқариш қув-ватларини, моддий-техник базасини янгилайди ва техник қайта қуроллантиради;

Инвестиция лойиҳалари, аввало, устувор тармоқларга, яъни нефть ва кимё саноати, транспорт, энергетика, ер ости қазилма бойликларини ишлаб чиқаришга, қурилиш, телекоммуникация тармоқларига, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқа-ришга ва уларни қайта ишлашга, туризм соҳасини ривожлан-тиришга қаратилиши лозим.


Бугунги кунда хорижий инвестицияларни янада кенгроқ миқ-ёсда жалб қилиш, хорижий инвесторларни ўз маблағларини мамлакат иқтисодиёти учун сарфлашга қизиқтириш мақсадида қонун асосида улар учун имтиёзли молиявий шароитлар яратил-ган, жумладан:





  1. хорижий инвесторлар капиталини сақланиши учун кафолат-лар;




  1. кўрилган зарарларни қопланиши учун кафолатлар;




  1. солиққа тортиш тизимида уларга оид белгиланган имтиёз-лар;




  1. фойда ва даромадларни хорижга олиб чиқиб кетишнинг эр-кинлиги;




  1. миллий сўмда ва чет эл валютасида олинган фойдаларни ўтказиш ва олиб чиқиб кетиш имконияти;




  1. божхона имтиёзларининг мавжудлиги;




  1. хорижий инвесторларнинг мулклари ва уларнинг ўзларини хавф-хатарлардан суғуртавий муҳофаза қилиш тизимини яратилганлиги.




507


МОЛИЯ БОЗОРИ ВА ИНВЕСТИЦИЯЛАР



Юқорида келтирилган Ўзбекистоннинг янги инвестиция сиё-сатининг амалиётда изчил амалга оширилиши натижасида мам-лакат иқтисодиётига хорижий инвестицияларни жалб қилишда ижобий ўзгаришлар кузатилмоқда.


Жумладан, биргина 2019 йилда тўғридан-тўғри хорижий ин-вестициялар ҳажми 37,2 трлн.сўмни ташкил этиб, ўтган йилга нисбатан 12,2%га, мос равишда Ўзбекистон Республикаси ка-фолати остидаги хорижий кредитлар – 27,9 трлн.сўм ва 14,7%, кафолатланмаган ва бошқа хорижий инвестициялар ва кредитлар 21,6 трлн.сўм ва 11,4%га сезиларли ошган. Натижада, жами асосий капиталга инвестицияларнинг молиялаштириш манбалари бў-йича таркибида хорижий инвестициялар ва кредитлар улуши 45,7%ни ташкил қилмоқда (14.8-расм).


Ҳудудлар кесимида асосий капиталга хорижий инвестиция ва кредитларнинг таркиби ва улуши турлича бўлиб, бунда республика бўйича жалб қилинаётган асосий капиталга хорижий инвестиция ва кредитлар ҳажми Тошкент шаҳри (18,0 трлн.сўм ёки 20,8%) ва





Download 6,5 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   179   180   181   182   183   184   185   186   ...   198




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish