Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги а. У. Бурханов, Х. Х. Худойқулов


-расм. Инвестиция лойиҳасини тузиш ва амалга



Download 6,5 Mb.
bet150/198
Sana12.07.2022
Hajmi6,5 Mb.
#779224
1   ...   146   147   148   149   150   151   152   153   ...   198
Bog'liq
Moliya bozori

13.6-расм. Инвестиция лойиҳасини тузиш ва амалга


оширишнинг умумий босқичлари.



446


13-боб. ИНВЕСТИЦИЯ ЛОЙИҲАСИ ВА УНИ МОЛИЯЛАШТИРИШ



мазмуни ва моҳиятидан келиб чиққан ҳолда пул оқимларини вақт-ли қиймати концепцияси асосида ташкил этилади.


Инвестиция лойиҳаларининг кўлами, тузилмаси, ресурсла-ри, қиймати ва бошқаларга қараб уларни бошқаришнинг махсус усулларига эҳтиёж ортиб боради. Бошқариш аслида қўйилган мақсадларга эришиш вазифасини, лойиҳани амалга ошириш муаммоларини бартараф этиш, ҳуқуқлар ва масъулиятларни жамлаш вазифаларини кўзлайди. Мамлакат иқтисодиётининг глобаллашуви ва интеграциялашуви, лойиҳаларни амалга оши-ришда чет эллик шериклар, турли субъектлар, молия институт-ларининг иштирок этиши, улар харакатларини ва фаолиятла-рини мувофиқлаштиришни талаб этади.


«Лойиҳа» дейилганда бутун дунёда, ресурслар ва вақт бир-лиги билан чекланган, назарий ишланмалар билан асосланган ва «лойиҳа цикли» концепцияси кўринишида таърифланган белги-ланган жараённи тайёрлаш ва мақсадли фаолиятни амалга оши-риш тушунилади.


Инвестиция лойиҳаси цикли лойиҳани тайёрлаш, ишлаб чиқиш, экспертизадан ўтказиш, амалга ошириш (музокаралар, бажариш) ва баҳолаш босқичларини, шунингдек лойиҳани амалга ошириш натижаларини баҳолаш мумкин бўлган турли хил нуқтаи назар-лар ва мезонларни қамраб олади.


Инвестиция лойиҳасининг ҳаётий йўли лойиҳа циклини яра-тадиган, муайян изчилликдан иборат бўлган ўзига хос босқичлар-га эга. Лойиҳа базавий моделга (Баум цикли) ёки DRMS цикли (Dеvеlо rmеnt Rgоjеst Manajmеnt Sеtrgе), Рондинелли цикли, Гуд-ман ва Лав циклига (Интеграциялашган лойиҳавий режалаш-тириш ва бошқариш цикли), ЮНИДО (United Nations Indastrial Development Organization) диаграмма-тизими, Мак Артур диа-граммасига эга бўлиши мумкин. Юқорида санаб ўтилган лойиҳа циклларида ўзаро ўхшаш томонлар кўп, лекин уларнинг ҳар бирида ўзига хос мақсадларни кўзлайди. Уларнинг ҳаммасида фаолият-нинг циклик характери тўғрисидаги ғоя илгари сурилади, шу би-лан бирга турли туман ва айни пайтда ўзгариб турадиган фикрлар янги маъно касб этади.


Инвестиция лойиҳаси, биринчидан, мақсадли йўналтирилган фаолият, иккинчидан, бу фаолият вақт бирлиги ва ресурслар билан





447


МОЛИЯ БОЗОРИ ВА ИНВЕСТИЦИЯЛАР



деярли чекланган, учинчидан эса, ундан келадиган наф қилинган харажатлардан доимо ортиқ бўлади. Чунки, келажакдаги даро-мадлар бугунги пул қийматлари билан ўлчанган бўлиб, замона-вий харажат оқимларидан юқори бўлиши назарда тутилади.


Инвестиция лойиҳаси ўзаро боғлиқ бўлган тадбирлар маж-муидан иборат бўлиб, чекланган давр давомида, белгиланган бюджет ҳисобидан, қўйилган вазифаларни ҳал қилишга қаратил-ган аниқ мақсадни назарда тутади. Яъни, инвестиция лойиҳа-лари бошқа тадбирлардан қуйидагилар билан ажралиб туради:





  1. мақсади, унга эришиш ички кучи ва уни белгиланган вақт мобайнида амалга ошириш имкониятлари билан;




  1. белгиланган давр мобайнида лойиҳанинг ноёблиги ва тан-ҳолиги даражаси ҳамда белгиланган вақтнинг ўзининг чек-ланганлиги билан;




  1. ҳар қандай тирик мавжудот каби унинг ҳам ҳаётий циклга эгалиги билан.

Лойиҳани ишлаб чиқиш дастлабки муҳандисликни лойи-ҳалаш, иқтисодий ва молиявий имкониятларни таҳлил қилиш, бошқаришнинг маъмурий тизимларини кўриб чиқиш, лойиҳанинг атроф-муҳитга, маҳаллий аҳолига таъсирини баҳолаш ва бош-қаларни ўз ичига олади. Бу босқичда лойиҳаларни қониқарсиз чиққан вариантларини яроқсизга чиқариш ва энг мақбулларини батафсил ўрганиш зарурати келиб чиқади.


Лойиҳани молиялаштириш ва тегишли қарорлар қабул қилиш, муаммоларини тадқиқ этишда лойиҳанинг ҳаётийлик цикли бош-ланғич тушунча ҳисобланади. Лойиҳани босқичларга бўлиш ғоят хилма-хил бўлиши мумкин. Асосий нарса шундаки, бундай бў-лиш энг муҳим назорат нуқталарини очиб берадиган бўлсин, бу босқичлардан ўтиш вақтида қўшимча ахборотларни қараб чиқиш ва лойиҳани ривожлантиришнинг имкони бўлган йўналишла-рини баҳолаш мумкин бўлсин.


Жаҳон амалиётида лойиҳаларнинг мураккаблигига қараб, улар-ни бошқаришнинг турли усулларидан фойдаланилади. Лойиҳалар-ни барча мавжуд бошқариш усуллари назарда тутилган натижалар-га қаратилади, ҳуқуқ ва бурчларнинг жамланганлигига, матрицали ташкил этилганлигига, тўқнашувлар ва муаммоларнинг олдини олишга қаратилади. Лойиҳаларни ишлаб чиқиш, улар самарасини





448


13-боб. ИНВЕСТИЦИЯ ЛОЙИҲАСИ ВА УНИ МОЛИЯЛАШТИРИШ



белгилаш, уларни танлаш ва амалга ошириш, шунингдек, уларни ички ва ташқи ресурслар ҳисобидан молиялаштиришда мамлакат-нинг халқаро бозорга чиқиши кучли замин ва асос ҳисобланади. Лойиҳанинг келажакка қаратилиши унинг олдиндан айтиб бе-риш мумкин эмаслигидан далолатдир, шу сабабли инвестиция лойиҳасининг сифат тавсифларини ҳисобга олиш муҳим.


Лойиҳа юзага келган вақтдан токи у тугатилган вақтга қадар ўтган вақт оралиғига лойиҳанинг ҳаёт цикли дейилади. Лойиҳа босиб ўтиши лозим бўлган ҳолатларга эса фазалар, босқичлар дейилади.


Инвестиция лойиҳалари ҳаёт цикли қуйидаги босқичларда бўлиши мумкин (13.7-расм):






  1. Download 6,5 Mb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   146   147   148   149   150   151   152   153   ...   198




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish