13.8-расм. Инвестиция лойиҳаси ҳаётий циклининг умумий
харажатлардаги тақсимоти.
МОЛИЯ БОЗОРИ ВА ИНВЕСТИЦИЯЛАР
Лойиҳаштириш босқичи энг мураккаб босқич ҳисобланади. Лойиҳани ишлаб чиқиш ва келишишда иштирок этувчи ташки-лотларнинг кўплиги лойиҳани амалга ошириш учун рухсат олиш билан боғлиқ жараёнларда жуда катта меҳнат талаб қилади. Бун-дан ташқари кўпинча ушбу босқич ҳуқуқий базанинг такомил-лашмаганлиги ва бюрократик тўсиқлар ҳисобига лойиҳа объекти қурилиши муддати билан тенг бўлиб қолади.
Авваламбор, жойлашув қулайлиги (магистрал транспорт йў-ли, муҳандислик коммуникациялари, малакали иш кучининг мавжудлиги, корхонанинг истиқболдаги ривожланиши ва бошқа-лар) бўйича компания талабларига жавоб берадиган объект қури-лиши учун ер участкасини танлаб олиш зарур. Шунингдек, ушбу ер участкада корхонани жойлаштириш бўйича жойлардаги ҳоки-мият органлари розилигини олиш. Шундан сўнг ер участкасини мақсадли фойдаланиш учун яроқлилигини аниқлаш мақсадида муҳандислик-геологик, экологик, иқлим ва бошқа изланишлар олиб борилади.
Юқорида келтирилган саволларга ижобий хулосалар олинган-дан кейин инвестиция лойиҳасининг техник-иқтисодий асосла-рини ишлаб чиқишга ўтилади ва у қуйидагиларни ўзида акс эттириши лозим:
дастлабки рухсат берувчи ҳужжатларни (ердан фойдаланиш ҳуқуқини расмийлаштириш, муҳандислик коммуникациялар-га уланишга техник шартларни олиш) тайёрлаш;
маҳсулот ишлаб чиқариш дастурини (ишлаб чиқариладиган маҳсулотлар ҳажми ва номенклатурасини асослаш, мав-жуд ишлаб чиқариш қувватларини ишга тушириш, ишлаб чиқаришни модернизация қилиш бўйича таклифлар, хори-жий технологияларни сотиб олиш, ишлаб чиқаришни кен-гайтириш) тайёрлаш;
ишлаб чиқариш жараёнларини (фойдаланиладиган техноло-гиялар, хом ашё ва бошқа материаллар, бутловчи қисмлар, энергия ресурслар) тавсифлаш;
техник (шу жумладан, бош режа) ва технологик хулосаларни ишлаб чиқиш, технология ва ускуналар таркибини таҳлил қилиш;
шаҳарсозлик, архитектура-режалаштириш ва қурилиш ху-лосалар;
13-боб. ИНВЕСТИЦИЯ ЛОЙИҲАСИ ВА УНИ МОЛИЯЛАШТИРИШ
атроф-муҳитни сақлаш бўйича чора-тадбирларни тайёр-лаш;
фавқулотда вазиятларда ва фуқаролар мудофааси бўйича чора-тадбирларни тайёрлаш;
қурилиш ташкилотини тавсифлаш;
фуқаролик уй-жой қурилиши зарурати бўйича маълумотлар-ни тайёрлаш;
корхонани бошқариш, ишчилар ва хизматчилар меҳнатини ташкил қилиш тизимни тавсифлаш;
смета-молиявий ҳужжатларни тайёрлаш (шу жумладан, ишлаб чиқариш харажатларини баҳолаш; капитал харажат-лар, корхона фаолиятидан йиллик тушумлар ва айланма маблағларга бўлган талабни ҳисоблаш);
инвестиция имкониятларининг дастлабки асосларини ўзида акс эттирган ҳисоботни тайёрлаш.
Тайёрланган техник-иқтисодий асослар назорат ва маъмурий органлар билан келишилгандан кейин, тегишли давлат эксперти-засидан ўтиши лозим. Ушбу экспертизадан ижобий хулосалар олингандан кейин буюртмачи томонидан тасдиқланади ва инвес-тиция лойиҳаси учун маблағ киритиш бўйича қарор қабул қи-линади.
Ушбу босқичда лойиҳа қийматининг 20%игача харажат қи-линади.
Инвестиция лойиҳасининг қурилиш ва якунлаш босқичи, одатда меъёрий муддатларга кирмайди, сабаби пудратчи-компа-ниялар учун шартнома шартларини бузиш манфаатли эмас. Жум-ладан, ушбу босқичдаги қуйидагилар амалга оширилади:
қурилиш хизматлари бозорини таҳлил қилиш ва салоҳиятли пудратчилар билан музокаралар олиб бориш;
тендер савдолари;
пудратчилар билан шартномалар тузиш;
ишчи ҳужжатларни тайёрлаш;
қурилиш материаллари ва конструкциялари, ностандарт технологик ускуналар ишлаб чиқарувчи ва етказиб берув-чиларни аниқлаш;
қурилиш ишлаб чиқаришини ташкил этиш;
қурилиш-монтаж ва ишга тушириш ишлари;
МОЛИЯ БОЗОРИ ВА ИНВЕСТИЦИЯЛАР
бажарилган ишлар сифатини техник ва муаллифлик назора-тини амалга ошириш;
тугатилган қурилиш объектини давлат қабул қилиш комис-сиясига топшириш.
Ушбу босқич энг харажатли босқич бўлиб, қурилиш учун лойиҳанинг умумий харажатларидан 60%и, якунлаш босқичига эса, 12%и тўғри келади.
Умуман олганда, инвестиция лойиҳаларнинг ҳаётий циклини қисқартириш лойиҳа доирасида иштирок этаётган барча иштирок-чилар, яъни инвестордан тортиб, то маъмурий ва назорат органла-рининг асосий мақсади бўлмоғи лозим.
Do'stlaringiz bilan baham: |