Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги а. У. Бурханов, Х. Х. Худойқулов


-расм. Шанхай фонд биржаси савдо тизими.1



Download 6,5 Mb.
bet55/198
Sana12.07.2022
Hajmi6,5 Mb.
#779224
1   ...   51   52   53   54   55   56   57   58   ...   198
Bog'liq
Moliya bozori

6.1-расм. Шанхай фонд биржаси савдо тизими.1

Хитой Кросс-листингги йўқлиги сабабли, биржа иштирок-чилари ҳар хил. Иккиламчи қимматли қоғозлар бозорида кор-хоналарнинг қимматли қоғозларини муомаласи юқори бўлади. Агар Шанхай биржаси листингга кирган бўлса, Шэньчжен биржа-си айланмасининг 80 фоизини ғазначилик облигациялари ташкил этади. Шэньчжен биржасида корхоналар ишчиларининг акция-лар улуши юқори туради.


Гонконг фонд биржасининг йирик иштирокчилари Hong Kong and Shanghai Banking Corp., Hutchison Whampoa ва Cathay Pacific Airlinesдан иборат. 1987 йилда Гонконг фонд биржаси Хитой юридикциясига ўтказилгандан кейин, унинг фонд бозори қаттиқ бошқарилиши бошланди. Шунинг учун ҳам Ганконг биржаси-да спекулятив ҳолатларнинг энг юқори кўрсаткичи кузатилади. Гонконг биржаси замонавий техник томондан ихтисослашган компьютерларга эга бўлиб, у ерда шартномалар «овоз орқали» тузилади. Унда норизедентлар қимматли қоғозларни сотуви ва деривативлар билан шартномалар актив равишда тузилади.




6.2. «Тошкент» РФБ орқали савдоларни
ташкил этиш

Фонд биржаси қимматли қоғозлар билан биржа фаолиятини юритиш учун лицензияга эга бўлиши керак. Фонд биржалари-нинг муассислари бўлиб қимматли қоғозлар билан операциялар-ни амалга ошириш учун рухсатномага (лицензияга) эга бўлган юридик ва жисмоний шахслар қатнашиши мумкин. Давлат ҳоки-мияти ва бошқаруви идоралари, уларнинг ходимлари ва мутахас-сислари сифатида иштирок этиши мумкин эмас.





  1. http://www.sse.com.cn.




183


МОЛИЯ БОЗОРИ ВА ИНВЕСТИЦИЯЛАР



Фонд биржасида қимматли қоғозлар билан операциялар қу-йидаги асосий тамойилларга мувофиқ амалга оширилади:





  1. биржа савдоларининг иштирокчилари, шунингдек, биржа ходимлари томонидан қонунчилик ва биржа қоидаларига қатъий риоя қилиниши;

  2. биржа савдоларининг барча иштирокчилари учун тенг ша-роитлар яратилиши;

  3. биржа савдолари ўтказилишини олдиндан белгиланган жой ва вақт билан регламентлаш йўли орқали ушбу савдолар-нинг мувофиқлигини таъминлаш;

  4. тузиладиган битимларнинг ихтиёрийлиги;




  1. амалда юзага келган талаб ва таклиф асосида нархни белги-лаш;

  2. биржа савдоларига рухсат этилган қимматли қоғозлар ҳа-қидаги ишончли ва тўлиқ маълумотларни зудлик билан эълон қилиш ҳамда биржа савдолари иштирокчиларини биржа битимларининг нархлари тўғрисида хабардор қилиш;




  1. қонун йўли билан талаб этиладиган биржанинг ахборотини тақдим этиш ва эълон қилиш;

  2. товламачилик, нархлар билан найрангбозликлар қилиниши, қасддан нотўғри ахборот берлишининг тақиқланиши ва бошқалар.

Фонд биржалари ўзини-ўзи тартибга солувчи ташкилотлар жумласига киради. Бу шуни англатадики, биржалар қимматли қоғозлар билан биржа савдолари қоидаларини, биржанинг тарки-бий тузилмалари, уларни аъзоларининг ишини тартибга солувчи ҳужжатларни мустақил равишда ишлаб чиқади ва тасдиқлайди. Бироқ, буларнинг барчаси қимматли қоғозлар бозори тўғриси-даги амалдаги қонун ҳужжатлари доирасида амалга оширили-ши лозим. Хусусан, биржа операцияларининг қоидалари мажбу-рий тартибда қуйидаги таърифларни назарда тутиши керак:





  1. муайян биржада қимматли қоғозлар билан савдо-сотиқ қи-лиш тамойиллари;

  2. биржа савдолари иштирокчиларининг таркиби ва уларга нисбатан қўйиладиган талаблар;

  3. биржа йиғилишларининг жойи ва вақти ҳақида ахборот;




  1. қимматли қоғозларнинг биржа савдоларига рухсат этилиши тартиби;




184


6-боб. ҚИММАТЛИ ҚОҒОЗЛАР САВДОСИНИНГ ТАШКИЛОТЧИЛАРИ...



  1. биржа битимлари;




  1. мижозларнинг брокерларга топшириқномлари (буйруқла-ри)нинг турлари;

  2. савдоларни ташкил этиш;




  1. битимларни рўйхатга олиш ва расмийлаштириш тартиби;




  1. битимларни тузишда фойдаланадиган шартномалар, ариза-лар, ҳисоботлар, хабарнома шакллари ва бошқа биржа ҳуж-жатларининг намуналари.

Биржа савдоларининг ички қоидалари, биржанинг устави маж-бурий тартибда Ўзбекистон қимматли қоғозлар бозорини тартибга солувчи орган билан келишилиши зарур.


Ўз вазифаларини бажариш учун фонд биржалари:





  1. биржа аъзолигига кириш учун зарур бўлган инвестиция му-ассасаларига нисбатан қўйиладиган мажбурий талабларни белгилаши;

  2. савдоларда биржа аъзоларининг вакилларига қўйиладиган малака талабларини белгилаш;

  3. эксперт, малака, котировка, баҳсларни ҳал этиш учун низо-лар бўйича комиссия, маслаҳат ва маълумотномалар бюро-сини ташкил этиши;

  4. кириш ва жорий аъзолик бадаллари, битимларни рўйхатга олиш, техник хизматлар, биржага доимий ва бир марталик келиб-кетувчиларнинг ташрифи учун тўловларни белгила-ши ва ундириб олиши;




  1. уставни, савдолар қоидаларини бузганлик учун, рўйхатга олиш йиғимларини ўз вақтида тўламаганлик учун жарима-ларни ундириб олиши;

  2. биржа қўлланмалари, маълумотлари, тўпламларини нашр қилиши мумкин.

Қимматли қоғозлар бозорида биржа фаолияти фонд биржаси-нинг махсус фаолият тури бўлганлиги боис, қонунчилик билан унинг даромад манбалари қатъий регламентланган. Чунончи, бир-жа фаолиятини молиялаш ўз акцияларини, пайларини, брокерлик жойларини сотиш, мунтазам аъзолик бадаллари, биржа битим-ларини рўйхатга олишдан тушган йиғимлар, қимматли қоғозлар билан операцияларда воситачилик қилганлиги учун воситачилик ҳақлари, шунингдек, ахборот ва айрим бошқа хизматлардан олин-ган даромадлар ҳисобидан амалга оширилиши мумкин.





185


МОЛИЯ БОЗОРИ ВА ИНВЕСТИЦИЯЛАР



«Тошкент» Республика фонд биржаси Ўзбекистон Республи-каси Президентининг 1994 йил 21 январда қабул қилинган «Иқ-тисодий ислоҳотларни янада чуқурлаштириш, хусусий мулк ман-фаатларини ҳимоя қилиш ва тадбиркорликни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» Фармонига асосан 1994 йилнинг 8 ап-релида ташкил топди. Шу йилнинг ўзида биржа орқали 30 млн. сўмга тенг қимматли қоғозлар билан операциялар амалга оширилди. 1994 йилда биржада 13 та брокерлик идоралари аккредитациядан ўтган. 1995 йилга келиб брокерлик идоралари 83 тани ташкил этди ва биржада қимматли қоғозлар билан 1,3 млрд. сўмлик савдолар амалга оширилди. Биринчи бор биржанинг Самарқанд, Андижон, Бухоро шаҳарларида шўъба бўлинмалари очилди. Шу йилнинг ўзи-да «Тошкент» Республика фонд биржаси Истамбул шаҳрида жой-лашган Евроосиё фонд биржалари федерациясига қабул қилинди.


1999 йилдан бошлаб биржада эркин конвертлаштирилган валютада савдолар амалга оширила бошлади ва у 1,4 млн. АҚШ долларини ташкил этди. 2000 йил февраль ойидан бошлаб биржа-да Тасикс (Tasix) Эркин Фонд Индекси ҳисобланадиган бўлди. 2001 йилнинг сентябрида «Тошкент» Республика фонд биржаси МДҲ мамлакатларининг «Халқаро биржалар ассоциацияси»га қабул қилинди.


Мамлакатимиз фонд бозорини модернизация қилиш тўғриси-даги шартнома ва Президентимизнинг 2012 йил март ойида қабул қилинган «Фонд бозорини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармони катта йўл очди. Корея фонд биржаси билан ҳамкорликда олиб борилаётган лойиҳага асосан Ўзбекистон фонд бозори учун камида 6 млн АҚШ доллари суммасига тенг дастурий таъминлашни, сервер ва телекоммуникация асбоб-ускуналарини, маҳаллий мутахассисларни ўқитишни ва 1 йил мобайнида кафолат-ли хизмат кўрсатишни ўз ичига оладиган Ягона дастурий-техник комплексни фойдаланишга тайёр қилиб етказиб берилиши ва жорий этилиши мўлжалланди. «Tasix» индекси «Тошкент» Республика фонд биржаси жаҳон стандартларига жавоб бера оладиган тарзда тўлиқ шаклланганидан сўнггина — 1999 йилда ишлаб чиқилиб, 2000 йилдан жорий қилинган эди. «Tasix» индекси фонд биржасининг савдо тизимидаги барча савдо секцияларида, яъни листингга кирган компанияларнинг ҳам, листингдан ташқари компанияларнинг ҳам





186


6-боб. ҚИММАТЛИ ҚОҒОЗЛАР САВДОСИНИНГ ТАШКИЛОТЧИЛАРИ...

акциялари билан бирламчи ва иккиламчи бозорда амалга оширил-ган битимлар бўйича шаклланган нархлар асосида аниқланган.


Бундан ташқари, «Tasix» индекси фонд биржасидаги битимлар амалга оширилган барча савдо секциялари якуни бўйича юзага келган нархлар ўртача қийматининг умумий ўзгаришини тасвир-лаб берувчи интеграл индекс ҳисобланиб, ундан фақат таҳлилий мақсадларда фойдаланиш мумкин бўлган.


Кейинги йилларда мамлакатимиз иқтисодиётида таркибий ўз-гаришлар жараёни жадаллашиб боргани сайин қимматли қоғозлар бозорига бўлган талаб ва таклиф ҳам орта бошлади. Фонд биржа-сида листингга кирган ва кириш истагида бўлган компаниялар сони кўпайди. Аммо, «Tasix» индексидан фонд бозори кўрсаткичи сифатида қўлланилишида айрим камчиликлар кузатила бошланди. Масалан, мазкур индекснинг хусусийлик характери – фақат амалга оширилган битимлар бўйича ҳисобланиши, унинг листингдан ташқари компанияларнинг қимматли қоғозлари билан амалга оши-рилган битимлар бўйича ҳам ҳисобга олиниши, шунингдек, ҳар хил нархлар ва номинал қийматга эга бўлган қимматли қоғозлар билан амалга ошириладиган битимлар тузилмасидан келиб чиққани боис, индекснинг кескин ўзгариши ҳамда индекснинг ҳисобланиш базаси ва таркибида компаниялар салмоғининг, биринчи навбатда компанияларнинг бозор капиталлашув даражасидаги ўзгариш динамикасининг тўлиқ акс этилмаслиги кабилар шулар жум-ласидандир.


«TCI Composite» индекси амалиётига ўтиш орқали ушбу кам-чиликларни бартараф этиш мумкинлиги аниқланди. Чунки, уни ҳисоблашда жорий савдо кунида фақатгина листингга кирган компанияларнинг акциялари билан амалга оширилган ва индекс ҳисобланаётган вақтда савдо тизимида қайд қилинган ҳамда савдо сессиясининг якуни бўйича биржа расмий ҳисоботига киритилган битимларнинг ўртача қийматдаги нархи инобатга олинди.


Бундан ташқари «TCI Composite» индекси савдо тизимидаги листингга кирган компанияларнинг акциялари билан амалга оши-риладиган секцияларда фақат оддий акцияларнинг бирламчи жой-лаштирилиши ва иккиламчи бозорда битимлар амалга оширилган вақтда индекснинг ҳисобланиш базасига киритилган ҳолда кунлик савдо сессияси якунланганидан сўнггина ҳисобланади. Шунингдек, «TCI Composite» индекси кунлик, ҳафталик, ойлик, чораклик ва





187


МОЛИЯ БОЗОРИ ВА ИНВЕСТИЦИЯЛАР



йил якунлари бўйича ҳам ҳисобланиши ҳамда таҳлилий мақсад-лар учун ҳам фойдаланилиши мумкин.


Статистик кўрсаткич сифатида қўлланиш жараёнида «TCI Composite» индекси ўзига хос афзалликларга эга эканлигини ҳам алоҳида таъкидлаш жоиз. Чунончи, индекснинг умумийлик характе-ри бўлган ҳисоблаш нафақат амалга оширилган битимлар асосида, балки фонд биржасининг расмий листингига кирган компаниялар-нинг бозор капиталлашув даражаси инобатга олинган ҳолда йўлга қўйилади. Шунингдек, индексни ҳисоблаш учун фақат листинг компанияларининг қимматли қоғозлари билан амалга оширила-диган битимлар киритилади. Индекснинг листинг компаниялари тўғрисидаги, яъни уларнинг қимматли қоғозлари билан амалга оши-рилган битимлари ҳажми ва қимматли қоғозларининг миқдорлари ҳам киритилган маълумотлар базаси асосида ҳисобланиши нати-жасида индекснинг ўзгарувчанлиги кузатилади. Шу билан бирга, индекс таркиби ва базасида компаниялар салмоғи, биринчи нав-батда компаниялар бозор капиталлашув даражасининг ўзгариш динамикаси тўлиқ акс эттирилди.


Демак, «Тошкент» Республика фонд биржаси томонидан янги индекснинг жорий қилиниши нафақат қимматли қоғозлар бозо-рининг умумий ҳолатини баҳолаш тизимини яхшилайди, балки акциядорлик жамиятларининг молиявий барқарорлигини ва сама-радорлигини аниқлаш тизимини халқаро стандартлар талаблари даражасига кўтарди.


Бундан ташқари, янги индекс мукаммаллашган статистик кўрсаткич ҳисобланиб, инвесторлар ва қимматли қоғозлар бозори иштирокчилари учун фонд бозорининг умумий ҳолатини аниқ ва ўз вақтида акс эттириш орқали қўшимча афзалликларни беради, салоҳиятли инвесторларнинг инвестиция киритиши учун стратегик аҳамиятга эга бўлган иқтисодиёт тармоқларини танлаш имконияти-ни яратади, энг муҳими, фонд бозорининг истиқболини белгилаб берувчи самарали восита бўлиб хизмат қилди.


Савдо тизими бўлимининг асосий вазифалари қуйидагилар-дан иборат:





  1. биржа аъзолари трейдерлардан келиб тушган савдо тизи-мининг белгиланган секцияларида қимматли қоғозларни сотиш, сотиб олиш учун топширилган аризаларни ёзма ва ёки электрон тарзда қабул қилиш;




188


6-боб. ҚИММАТЛИ ҚОҒОЗЛАР САВДОСИНИНГ ТАШКИЛОТЧИЛАРИ...



  1. биржанинг ҳисоб-китоб клиринг палатаси бўлимидан олинган ва ўзида қуйидагиларни акс эттирган электрон файлларни бўлиб ўтадиган савдо тизими учун қабул қилиш ва юклаш:

– марказий депозитарий томонидан блокировка қилинган қимматли қоғозлар сони;


– савдо иштирокчилари томонидан миллий ва чет эл валюта-сида депонентланган пул воситалари суммаси;
– мижоз (сотувчи ва сотиб олувчи)нинг очиқ, ўзгартирилган ва блокланган савдо ҳисоб варқлари реквизитлари;
– эмитентлар ва қимматли қоғозлар таснифи;



  1. тартиб қоидалар асосида савдолар ўтказиш жадвали ва ре-жимига киритилган ўзгартиришлардан биржа аъзоларини хабардор қилиш;

  2. тегишли биржа Бошқарув қарори билан тасдиқланган сав-долар ўтказиш жадвалига мувофиқ равишда Биржа савдо тизимини ишга тушириш;

  3. савдоларни мувофиқ савдо тизими секцияларида амалга оширилишини ташкиллаштириш ва таъминлаш.

Биржа назорат хизмати бўлимининг асосий вазифалари қуйи-дагилардан иборат:





  1. савдо тизимининг махсус модулини ишлатган ҳолда биржа аъзолари ва трейдерларини савдо тизимига кириш учун рухсат беришни назорат қилишни таъминлаш (брокерлик идоралари рухсатномаси ҳисобини юритиш ва трейдерлар ЭРИ сертификатини регистрацияси);




  1. қонунчиликка асосан брокерлик идоралари ходимлари-нинг қимматли қоғозлар бозори мутахассиси аттестатини мавжудлиги ҳисобини юритиш бўйича назорат қилиш;

  2. биржа аъзолари томонидан брокерлик ва дилерлик, шунинг-дек, депозитарий фаолиятини юритишда инвестиция во-ситачиси сифатида фаолият юритишга рухсат берувчи ли-цензия борлиги назоратини таъминлаш;




  1. давлатнинг ваколатли ташкилоти томонидан берилган инвес-тиция воситачиси сифатида фаолият юритишга имкон берув-чи лицензиянинг фаолият муддати назоратини таъминлаш;

  2. давлатнинг ваколатли ташкилоти томонидан берилган Биржа аъзолари трейдерлардаги қимматли қоғозлар мутахассиси ат-тестатини ҳақиқийлигини аниқлаш назоратини таъминлаш;




189


МОЛИЯ БОЗОРИ ВА ИНВЕСТИЦИЯЛАР






  1. электрон савдо тизимида биржа аъзолари трейдерларнинг яхши ишлаши ёки фаолиятни амалга ошириши учун ўқи-тиш жараёнини назорат қилиш, шунингдек Биржа савдо ти-зимида иштирок этиш учун рухсат берувчи малака-маълу-мотномасининг борлигини назорат қилишни таъминлаш;




  1. биржа аъзолари трейдерларнинг савдо тизимига кириш учун пароль бериш жараёнини таъминлаш;

  2. инвестиция воситачиси сифатида лицензиясининг муддат-лари тугаши билан бу биржа аъзоси трейдернинг биржа савдо майдончаларида қимматли қоғозлар савдоларни амалга ошириш ишончномаси муддати тугайди;




    1. давлат ваколатли органи томонидан берилган малака аттестати муддати тугаши билан; Биржа савдо тизимига киришга рух-сат берувчи малака маълумотномасининг муддати тугаши билан савдо тизимидан ўз вақтида ўчириш;




  1. биржа аъзоси трейдернинг ваколатлари тугаганлиги тўғ-

рисидаги ахборотни Бош маклерга ўз вақтида етказиш. Истиқболни ривожлантириш бўлимининг асосий вазифалари


қуйидагилардан иборат:





  1. қимматли қоғозлар бозорини ўрганиш ва таҳлил қилиш асосида биржанинг ривожланиш устувор йўналишларини аниқлаш;

  2. биржа савдо айланмалари миқдорини ошириш борасида тав-сиялар ишлаб чиқиш;

  3. биржа фаолияти самарадорлигини ошириш борасида тав-сиялар ишлаб чиқиш;

  4. келажакда янги молиявий инструментларни жорий этиш йў-ли ва фонд бозорига янги иштирокчиларни қўшимча жалб қилиш механизми билан биржани ўртача муддатда ривож-лантириш стратегиясини ишлаб чиқиш;




  1. фонд бозорини ривожлантириш даражасига таъсир этувчи асосий омилларни аниқлаш ва фонд бозорини норматив-ҳуқуқий тартибга солинишини баҳолаш;

  2. биржанинг инфратузилмавий иштирокчилари фаолиятини, фонд бозорининг кучли ва кучсиз томонларини таҳлил қи-лиш ҳамда бўлиши мумкин бўлган таваккалчиликлар ва ривожланиш даражаларини баҳолаш;




  1. инвестиция дастурларини ишлаб чиқиш;




190


6-боб. ҚИММАТЛИ ҚОҒОЗЛАР САВДОСИНИНГ ТАШКИЛОТЧИЛАРИ...



  1. биржанинг келажакдаги ривожланиш дастурларини ишлаб чиқиш;

  2. биржа фаолияти стандартларини такомиллаштириш ва ишлаб чиқиш борасида ягона биржа сиёсатини олиб бориш, уларни жаҳон стандарларига яқинлаштириш;

  3. Ўзбекистон бозорида қимматли қоғозлар муомаласининг

халқаро амалиётини жорий этиш дастурини ишлаб чиқиш. Ҳисоб-китоб клиринг палатаси бўлимининг асосий вазифалари


қуйидагилардан иборат:


– фонд бозорида қимматли қоғозлар билан битимлар бўйича зарур ҳисоб-китобларнинг тўлиқ ва ўз вақтида ўтишини таъ-минлаш;


– қимматли қоғозлар бозорида битимлар тузилиш жараёнида тўланмай ва кечикиб қолинишини олдини олиш;
– амалга оширилган битимлар натижасини тезкор умумлашти-риш ва қимматли қоғозлар бозори иштирокчиларини бозор

конъюктурасининг жорий ҳолати тўғрисида хабардор қилиш. Листинг хизмати бўлимининг асосий вазифалари қуйидаги-


лардан иборат:





  1. листинг компаниялари қимматли қоғозларини биржа коти-ровкалаш варағига қўшиш жараёнини таъминлаш;

  2. эмитентнинг молиявий-хўжалик фаолияти ҳужжатлари бў-йича экспертиза ўтказиш жараёнини таъминлаш;

  3. листинг компаниялари қимматли қоғозларининг биржа ко-тировкалаш варағида бўлиш жараёнини назорат қилиш;

  4. биржа котировкалаш варағига киритилган эмитентлар қим-матли қоғозларини делистинг қилишни назорат қилиш;

  5. қимматли қоғозлар биржа айланмасини ошириш мақсадида инвесторларни жалб қилиш учун шарт-шароитлар билан таъминлаш;

  6. биржа котировкалаш варағига эмитентларни киритиш учун шарт-шароитларни таъминлаш;

  7. биржа томонидан ҳар бир листинг категорияси учун ўрна-тилган биржа битимларини амалга ошириш миқдорига ўр-

натилган талабларга листинг компаниялари амал қилишини назорат қилиш.


«Тошкент» РФБнинг низомига кўра, биржа котировка варағи – тегишли «А», «В», «С» ва «Р» тоифалари бўйича Биржа савдоларига





191


МОЛИЯ БОЗОРИ ВА ИНВЕСТИЦИЯЛАР



қўйилган қимматли қоғозлар рўйхати мавжуд. Биржа листинги – бу қимматли қоғозларни, уларни биржа котировка варағига ки-ритган ҳолда қимматли қоғозлар биржа савдосига қўйиш проце-дураси ҳисобланади. Делистинг эса бу, эмитентнинг қимматли қо-ғозларини биржа котировка варағидан чиқариш процедурасидир.


Биржанинг жавобгар бўлинмаси биржанинг листинг компа-ниялари билан ишлаш учун масъул бўлган штатли бўлинмаси ҳисобланади. Биржа котировка варағининг «А» тоифаси – эми-тентларнинг биржа листингидан ўтади. Мазкур тоифадаги лис-тинг талабларига мос келувчи қимматли қоғозларнинг рўйхати шакллантирилади. Биржа котировка варағининг «В» тоифаси эса, эмитентларнинг биржа листингидан ўтади ва ушбу листинг та-лабларига мос келувчи қимматли қоғозлари рўйхати ҳисобланади. Биржа котировка варағининг «С» тоифаси эмитентларнинг биржа листингидан ўтган ва мазкур тоифадаги листинг талабларини қаноатлантирадиган қимматли қоғозлари рўйхати ва биржа коти-ровка варағининг «Р» тоифаси – Ўзбекистон Республикаси Прези-дентининг ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорларига мувофиқ биржа савдоларига қўйиладиган, биржа лис-тингидан ўтган давлат акциялари ва қимматли қоғозлари рўйхати (агар эмитент ва унинг қимматли қоғозлари илгари «А» ёки «В» ёки «С» тоифаларига киритилмаган бўлса) ҳисобланади.


Листинг компаниялари қимматли қоғозлари биржа котиров-ка варағига киритилган эмитентлари бўлиб, қимматли қоғозлар биржа листинги ва делистинги комиссияси (Комиссия) амалга оширади. Листинг талаблари эмитентнинг молиявий аҳво-лини баҳолаш мезонлари, улар мувофиқ бўлган тақдирда унинг қимматли қоғозлари биржа котировка варағининг тоифаларидан бирига киритилади. Экспертиза эса, эмитентларнинг молия-вий аҳволини баҳолаш ва қимматли қоғозларни биржа коти-ровка варағига киритиш, биржа котировка варағида бўлиш ҳамда уларни биржа котировка варағидан чиқариш чоғида қим-матли қоғозларнинг қадрлилигини баҳолаш процедурасини амал-га оширади. Листинг комиссияси эмитентларнинг, уларни бир-жа котировка варағига киритиш, биржа котировка варағида бўлиш ҳамда биржа котировка варағидан чиқариш чоғида, мо-лиявий аҳволини баҳолашни амалга ошириш учун тузилади.





192


6-боб. ҚИММАТЛИ ҚОҒОЗЛАР САВДОСИНИНГ ТАШКИЛОТЧИЛАРИ...

Бугунги кунда, «Биржалар ва биржа фаолияти тўғрисида»ги ва «Қимматли қоғозлари бозори тўғрисида»ги қонунларига муво-фиқ ишлаб чиқилган «Устав капитали 500 миллион сўмдан ортиқ бўлган акциядорлик жамиятларини фонд биржасида мажбурий листингдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги Низом»га асосланган ҳолда, «Тошкент» РФБ Низомларига мувофиқ «Тошкент» РФБ биржа котировка варағига киритиш, шунингдек, қимматли қоғозларни «Тошкент» РФБ биржа котировка варағидан чиқа-риш тартибларини белгилайди. Биржа котировкаси варағи – те-гишли «А», «В», «С» ва «Р» тоифалари бўйича биржа савдоларига қўйилган қимматли қоғозлар рўйхатидир.


Листингдан ташқари, компаниялар қимматли қоғозларининг котировка нархи қуйидаги алгоритм бўйича ҳисобланади:


А) биринчи қадам: охирги уч йил давомида биржада тузилган битимнинг охирги нархи танланади, бунда унинг ҳисоб-китоб ўт-казилиш санасидаги миқдорий ҳажми эмитент томонидан чиқарил-ган шу турдаги қимматли қоғозлар умумий сонининг камида беш фоизини ташкил этади;


Б) иккинчи қадам: миқдорий ҳажми эмитент томонидан чи-қарилган шу турдаги қимматли қоғозлар умумий сонининг камида беш фоизини ташкил этган битимлар йўқ бўлган тақдирда, савдо тизими охирги уч йил ичида эмитентнинг шу турдаги қимматли қоғозлари бўйича тузилган биржа битимларининг жами суммасини охирги уч йил ичида эмитентнинг шу турдаги қимматли қоғозлари жами сонига бўлиш асосида ўртача ўлчанган биржа котировка нархини ҳисоблайди.


В) учинчи қадам: охирги уч йилда амалга оширилган битим-лар йўқ бўлган тақдирда, биржа аъзолари томонидан буюртма киритилган санадан бошлаб , cавдо тизими топшириқ (комиссия) шартномаси ёки қимматли қоғозларни сотиб олиш ёки сотиш буйруғига мувофиқ савдога қўйилиш нархини котировка нархи сифатида қабул қилади, лекин ушбу нарх қимматли қоғознинг номинал қийматидан паст бўлмаслиги керак.


Шуни таъкидлаш жоизки , биржа аъзолари томонидан cавдо тизимига киритилган сотиб олиш ва сотиш буюртмаларининг нархлари спред доирасида бўлиши зарур. Жумладан, спред – қим-матли қоғозлар нархларининг белгиланган юқори ва қуйи чегара-лари ва котировкаланган нархи ўртасидаги фарқ. Хусусан, спред





193


МОЛИЯ БОЗОРИ ВА ИНВЕСТИЦИЯЛАР



доирасига тушмайдиган нархлардаги сотиб олиш ва сотиш буюрт-малари савдо тизими томонидан ёпиб қўйилади ва «фаол бўлма-ган» буюртмаларга айланади. Ўз навбатида, спред листинг компа-ниялари бўйича – котировка нархининг 10 фоиздан ошмайдиган миқдорини, листингдан ташқари компаниялар бўйича – котировка нархининг 25 фоиздан ошмайдиган миқдорини ташкил этади.


Таҳлилий хизмат бўлимининг асосий вазифалари қуйидаги-лардан иборат:





  1. биржа фаолияти, биржадан рўйхатдан ўтган инвестицион институтлар, шунингдек, бошқа давлатларнинг фонд биржа-лари тўғрисидаги маълумотларни тўплаш ва таҳлил қилиш;

  2. ўтказилган савдо сессиялари тўғрисида сифатли электрон маълумотлар базасини юритиш ва доимий равишда уни тўл-дириб бориш;

  3. раҳбариятни, биржа бўлимлари, манфаатдор тузулма ва идо-раларни биржада ўтказилган савдо сессиялари тўғрисидаги таҳлилий-информацион материаллар билан таъминлаш;

  4. фонд бозори ва инвестицион институтлар бўйича таҳлилий ва статистик тадқиқотлар ўтказиш ва улар асосида рақамли-график ҳамда статистик кўрсаткичларни ишлаб чиқиш;

  5. биржа мутахассисларининг оммавий ахборот воситаларида чиқишлари учун таҳлилий материалларни тайёрлашни таш-киллаштириш;

  6. биржа расмий веб-сайтида жойлаштириш учун биржа фаоли-яти тўғрисидаги ойлик бюллетен ва таҳлилий маълумотларни

жорий календарь йили учун тайёрлаш.


Ахборот технологиялари бўлимининг асосий вазифалари қу-йидагилардан иборат:





  1. янги информацион технологиялар, тизимли дастурий во-ситалар ва бир вақтнинг ўзида дастурий таъминотни жо-рий этиш ва ривожлантириш;

  2. биржада қабул қилинган меъёрий ҳужжатларга асосан кон-фиденциал информациялар ҳимоясини таъминлаш;

  3. тижорат ва хизмат ахборотларини ҳимоялаш мақсадида таш-килий, дастурий ва инженер-техник ишларни ўтказиш;

  4. биржанинг информацион хавфсизлиги қоидаларини таш-кил этувчи бир қатор ҳужжатларни яратилиши ва ижросида ҳамкорлик қилиш ҳамда жорий этиш;




194


6-боб. ҚИММАТЛИ ҚОҒОЗЛАР САВДОСИНИНГ ТАШКИЛОТЧИЛАРИ...



  1. биржада информацион тизим ва қимматли қоғозлар билан электрон савдоларда компьютер тизимини узлуксиз ишла-шини таъминлаш;

  2. биржа савдо тизими фаолиятига иш станциялари (терми-наллар)да фойдаланиладиган лицензияланган дастурий маҳсулотларни сотиб олишни назорат қилиш ва таъминлаш;

  3. биржа савдо тизимидаги техник носозликларни ўз вақтида бартараф этиш;

  4. янги дастурий маҳсулотни ўрнатиш, мослаштириш ва иш станциялари (терминаллар) ҳамда ишчи тизимларда жорий этиш;

  5. биржанинг расмий веб-сайтида маълумотларни жойлашти-ришда техник ёрдам ва қўллаб-қувватлашни таъминлаш;

  6. идора компьютер техника воситасини ишчи фаолиятини ушлаб туриш ва таъминлаш;

  7. биржа маълумотлар ва ахборотлар базасини хавфсизлигини, нусхасини ва захирасини таъминлаш;

  8. келгуси календарь йили учун тузиладиган биржа бизнес-режаси техник ва технологик таъминот қисмига тегишли

бўлимларини тайёрлаш.


«Тошкент» РФБни савдонинг тизимини тузилиши уч кўри-нишга эга ҳисобланади.


Биринчиси, савдонинг бошланиши. Савдо операцияларини бошлаш учун инвесторлар бир неча оддий босқичлардан ўтиши керак (6.2-расм).








Download 6,5 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   51   52   53   54   55   56   57   58   ...   198




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish