Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги а. У. Бурханов, Х. Х. Худойқулов



Download 6,5 Mb.
bet54/198
Sana12.07.2022
Hajmi6,5 Mb.
#779224
1   ...   50   51   52   53   54   55   56   57   ...   198
Bog'liq
Moliya bozori

Электрон савдо тизими – бу товарларнинг (савдо объектлари-нинг) биржадан ташқари савдосини ташкилий воситалар ва ахборот технологик коммуникациялар мажмуаси ёрдамида бир бутун ин-формацион фазода ташкиллаштирувчи ташкилий-ҳуқуқий шаклда (юридик шахс мақомида) тузилган мураккаб тармоқланган савдо тизими бўлиб, ўз қатнашчиларига битишув тўғрисида шартнома тузиш, тузилган шартнома параметрларини текшириш, клирингни (ҳисоб-китобни) амалга ошириш, битишув талабларини охиригача ижро қилиш (тўловни амалга ошириш ва қимматли қоғозларни янги эгасига бериш) бўйича қулай ва етарли имкониятларини берувчи ташкиллашган бозор механизми. Бунда савдо қатнашчилари бир-бирлари билан виртуал информацион, узлуксиз савдо режимида реал товарлар савдоси муомаласига кирадилар. Ушбу тизимда турли хил товар (жумладан қимматли қоғозлар) муомалада бў-лиши мумкин. Электрон савдо тизими фаолияти ўзига қуйидаги босқичларни киритади:



  1. тизимга кириш ва уни ҳимояси;




  1. савдо объекти тўғрисидаги бозор информациясини кўриб чиқиш (кузатиш);

  2. тизимга битишувларни содир қилиш талабларини (буйруқ-ларни) киритиш;

  3. узлуксиз савдо режимида битишувларни тузиш;




  1. буйруқлар ҳисоб-китобини юритиш;




  1. тизимдан фойдаланувчиларга битишувлар тўғрисидаги ин-формацияни тарқатиш;




178


6-боб. ҚИММАТЛИ ҚОҒОЗЛАР САВДОСИНИНГ ТАШКИЛОТЧИЛАРИ...



  1. ҳар бир битишув бўйича тизимнинг фаолиятини назорат қилиш.

Электрон савдо тизимларининг ижобий томонларига қуйида-гиларни киритиш мумкин:





  1. савдо операцияларини куннинг исталган вақтида амалга ошириш имконияти;

  2. жаҳон фонд бозорларига турли ҳудудлардан брокерлар-нинг максимал кириши;

  3. нисбатан кичик миқдордаги операцион ҳаражатлар;




  1. савдо қатнашчилари тўғрисидаги информацияни юқори да-ражада махфийлиги (конфиденциаллиги);

  2. анъанавий биржа савдосидан фарқли (одатда харидорнинг биргина қулай нархи ва сотувчининг нархи), бир вақтнинг ўзида бир нечта қулай нархларни кўриш имкони мавжуд.

Электрон савдо тизимларининг келтирилган ижобий томонла-рига қарамасдан, улар ҳозирда тўлалигича амалга оширилмаяпти, натижада электрон бозорларнинг ликвидлилик даражаси нисба-тан пастроқ бўлиб қолмоқда.




Қимматли қоғозлар савдо тизими – молия бозорининг тарки-бий қисмларидан бири сифатида ўзига хос ва жадал суръатлар би-лан такомиллашиб борувчи инструментарийси, методологик асослари ва фаолият механизмидан иборат бўлади. Иқтисодиёт амалиёти нуқтаи-назаридан юқори даражада ривожланган ва халқаро миқёсда интеграллашган қимматли қоғозлар савдо ти-зимлари тартиблашган ва ўзгарувчан омиллар таъсирига сезгир бўлган эмиссия-инвестиция муҳитига эга инфратузилма, мураккаб динамик тизим бўлиб, молиявий глобаллашувнинг шакллари-дан бири сифатида жаҳон иқтисодиёти ҳолати ва ривожланиш тенденцияларини ўзида объектив тарзда акс эттиради. Бундай савдо тизимлари миллий иқтисодиётга инвестицияларни жалб қилиш ва халқаро капиталларнинг эркин оқимини таъминлашда муҳим роль ўйнайди. Шунингдек, улар беқарорлик ва рисклар манбаси сифатида ҳам тавсифланади.

Юқоридагилардан келиб чиққан ҳолда, қимматли қоғозлар савдо тизимлари – қимматли қоғозлар савдоси билан боғлиқ муно-сабатлар ва объектив конъюнктура муҳитини ташкиллаштирувчи инфратузилмавий институтлар мажмуасидан иборат. Шунга мос равишда ташкиллашган қимматли қоғозлар савдо тизими вазифа-





179


МОЛИЯ БОЗОРИ ВА ИНВЕСТИЦИЯЛАР



си – қимматли қоғозлар бўйича савдо муносабатлари учун қулай шарт-шароитлар яратган ҳолда қуйидагиларни таъминлайди: – ҳар бир савдо қатнашчисига бозордан жой ажратиб бериш; – нарх-навонинг объектив даражасига эришиш; – савдо жараёнида тарафларнинг савдо ижросини аниқ, тўлиқ, ўз вақтида ва кафолат-ли бажарилиши; – савдоларни адолатли ва ошкоралик асосида ташкиллаштириш; – савдо қатнашчилари томонидан этик меъёр-ларга риоя қилинишини таъминлашдир.


Фонд бойликлари олди-сотдисини амалга оширишда савдо-сотиқнинг турли хил технологияларини қўллаш мумкин. Одат-да, технологияни танлаш фонд бозорининг у ёки бу сегментида қимматли қоғозлар билан бажариладиган операцияларнинг тезкор-лигига боғлиқ. Бир мамлакатнинг ўзида турли биржаларда ва ҳатто бир биржанинг ўзидаги турли савдо майдончаларида ҳам ҳар хил турдаги технологиялардан фойдаланиш мумкин.


Бу технологияларнинг ривожланиши ва аста-секин мураккабла-шиб бориши, қимматли қоғозлар бўйича биржа ва биржадан ташқа-ри айланманинг ўсиш тамойили ҳамда уларга савдоларнинг биржа ва биржадан ташқари тизимлари орқали хизмат кўрсатишни жадал-лаштиришнинг ўсиб бораётган талаблари билан шартланади.


Электрон савдо тизимида қуйидагиларни тўсиқ сифатида кўр-сатиш мумкин:





  1. электрон савдо дилерларнинг ўз операцияларида контра-гентлари билан иш юзасидан мулоҳаза қилишига асосланган профессионал интуициясини тўлиқ ишлатишига қийинчи-лик туғдирмоқда;




  1. буйруқларнинг қўшимча шартларини ҳисобга олиш имкони йўқлиги, баъзан эса битишув ижросига буйруқларни тўхта-тиш мумкин эмаслиги;

  2. тизимда сотиладиган қимматли қоғозларнинг рисклилик да-ражасини нисбатан юқорилиги.

Кўрсатилган камчиликларга қарамасдан, электрон савдо ти-зимлари жадал ривожланиб бормоқда. Ҳозирда энг ривожланган электрон савдо тизимларини кўп мамлакатларда кўриш мумкин: АҚШ, Европа Иттифоқи мамлакатларида, Канада, Сингапур, Япо-ния, Саудия Арабистони, Россия, Австралия ва бошқалар.


Умуман Республика Кўчмас мулк ва фонд биржаларининг элек-трон савдо тизимлари Республика миқёсида кенг имкониятларга





180


6-боб. ҚИММАТЛИ ҚОҒОЗЛАР САВДОСИНИНГ ТАШКИЛОТЧИЛАРИ...

эга бўлиб ҳисобланади. Бундай электрон тизимлардаги афзал-ликларни биз қуйидагиларда кўришимиз мумкин:





  1. Электрон биржа савдолари орқали савдоларнинг оммавий тарзда ўтиши, савдолардаги шаффофликни таъминлайди;




  1. Савдоларнинг Республика миқёсида ўтишини, исталган жой-дан туриб савдоларда иштирок этишни таъминлайди;




  1. Давлат мулкларини сотиб олувчилар икки ва ундан ортиқ харидор сотиб олиш талабини билдирган тақдирда, мулкнинг нархи босқичма-босқич электрон автоматик тарзда кўтарилади, яъни савдо аукционга айланишини таъминлайди;




  1. Узоқ муддат биржа савдоларида туриб, ўз харидорини топ-маган давлат активларининг бошланғич нархини босқичма-бос-қич пасайтирилиши автоматик тарзда ҳар савдо сессияда бошлан-ғич нархининг беш фоизи миқдорида пасайишини таъминлайди;




  1. Республика Кўчмас мулк ва фонд биржаларининг электрон савдо тизимлари, улардаги маълумотларни тез қайта ишлаш, улар-дан осонлик билан самарали фойдаланиш имконини беради.

Республика Кўчмас мулк ва фонд биржаларининг электрон савдо тизимларидаги афзалликлари билан бир қаторда уларнинг қуйидаги камчиликлари ҳам мавжуддир:





  1. Электрон биржа савдоларида ахборот технологиялари-нинг жуда юқори даражада такомиллаштирилмаганлиги сабаб-ли уларда ҳар хил қарама-қаршиликларни вужудга келиши;




  1. Биржа савдоларини ўтказишда юзага келадиган техник но-созликлар сабабли ҳудудий филиаллардан харидорларнинг биржа савдоларига қатнаша олмасликлари;




  1. Биржа ходимлари, биржа маклерлари, биржа брокерлари то-монидан биржа савдоларини ўтказиш тизимининг юқори даража-да билмаслиги, уларнинг молиявий саводхонлиги талабга жавоб бермаслиги;




  1. Биржа савдолари тизимида янги ахборот технологиялардан фойдаланмаслик натижасида замонавий биржа савдоларининг талабларга жавоб бермаслиги;




  1. Биржада савдоларни амалга оширувчи брокер ва дилерлар-нинг турли биржа ўйинларини яъни, буқалар, қуёнлар ва айиқлар ўйинини амалга оширишларига шароит яратиши натижасида бош-қа савдо қатнашчиларининг зарар кўриши.

Шанхай фонд биржаси электрон савдони амалга оширадиган йи-рик бозорлардан бири ҳисобланади. Унда кўплаб компьютер терми-





181


МОЛИЯ БОЗОРИ ВА ИНВЕСТИЦИЯЛАР



наллари мавжуд, шу терминаллар орқали аризалар қабул қилиниб, савдолар амалга оширилади. Шанхай фонд биржаси секундига 16000 та акция сотувини амалга оширади. Кунига 60 млн. сўмлик операцияларни амалга оширмоқда ва ўз навбатида, дунё бўйича энг кучли биржалардан бири бўлиб келмоқда. Биржанинг савдоси иккита сессияда олиб борилади. Биринчи савдо сессияси 915 дан 1130 гача ва иккинчи савдо сессияси 1300 дан 1500 гача олиб борилади.


Шанхай фонд бозоридаги спикуляцияни камайтириш учун нархлар кун бўйи ўзгариши чегараланган. Агар инвестиция фонди акциялари ва қимматли қоғозларининг спекуляцияси 10% дан ошиб кетса, унда биржа савдо сотиқ ишлари автоматик равиш-да тўхтайди. А акция бўйича ҳисоб-китоб ишлари Т+1 схемасида бўлса, Б акцияларида Т+3 схемаси бўйича амалга оширилади. Шанхай фонд биржасида ҳар куни шартномалар тузилади.


Шанхай фонд биржасида савдолар тизими икки қисм асо-сида, савдо ва носавдо тизимида амалга оширилади. Савдо тизими ҳам икки қисмга, марказлашган савдо ва савдо-алоқа хизматларига бўлинади. Шанхай фонд биржаси савдолар шартномаларини тузиш ва уларни бекор қилиш ҳуқуқига эгадир. Биржанинг марказлашган савдосида қимматли қоғозлар-нинг эгаси ўзгариши, унга бўлган талаб туфайли ўзининг нарх-лари, катировкалари, фонд савдо тизими аукциони ҳам ўзгаради. Савдо-алоқа тизимида эса, қимматли қоғозлар эгасининг ўзгари-шидан кейин шартномаларга асосан савдо амалга оширилади. Савдо муносабатлари ва ҳуқуқлари марказлашган савдо ва савдо-алоқа тизимининг қимматли қоғозлари билан чамбарчас боғлиқ. Аналогик солиштирувга кўра, носавдо бозорига нисбатан марказ-лашган савдо тизими қуйидаги фарқлар бўйича ажралиб туради.





  1. Хизматлар савдо тизими орқали амалга оширилади:




  1. Қимматли қоғозлар аниқ савдо асосида сотилади:




  1. Савдо брокерлар орқали олиб борилади.

Буни аниқроқ кўришимиз учун 6.1-расмга эътибор қаратиш мумкин.


Шэньчжен фонд биржаси эса, ўзининг платформасида савдо-ни амалга оширади. Бу фонд бозори кунига 20 мингта шартнома тузади. Хитойнинг бу иккита асосий биржаси фақатгина сотиш миқдори билан чекланиб қолмасдан балки турли хил қимматли қоғозларни сотиш билан ажралиб туради.





182


6-боб. ҚИММАТЛИ ҚОҒОЗЛАР САВДОСИНИНГ ТАШКИЛОТЧИЛАРИ...



Савдо

Марказий савдо:


аукционни сўраш, нархни ўрганиш



Шанхай фонд биржаси савдо тизими


тизими



Савдо хизмати: ҳуқук ва савдо алоқаси

Носавдо тизими: шартномаларни топшириш,


ордерларни яратиш ва белгилаш.





Download 6,5 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   50   51   52   53   54   55   56   57   ...   198




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish