Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги а. У. Бурханов, Х. Х. Худойқулов


Суғурта компанияларининг қимматли



Download 6,5 Mb.
bet52/198
Sana12.07.2022
Hajmi6,5 Mb.
#779224
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   198
Bog'liq
Moliya bozori

5.3. Суғурта компанияларининг қимматли


қоғозлар бозоридаги фаолияти

Кўпчилик ҳодисалар соғлиққа, мол-мулкка, инсониятнинг яшаш турмушига, корхоналарнинг молиявий ҳолатига зарар келти-риши ёки кўзда тутилган режаларни ўзгартириб юбориши мумкин. Бундай содир бўлиши мумкин бўлган ҳодисалар «риск»номи билан боғлиқ. Кўзда тутилмаган қалтисликнинг содир бўлиши билан, та-бийки унинг зарарларини қоплаш ва олдини олиш зарурияти юза-га келади. Бусиз ишлаб чиқариш жараёнларини тўхтовсизлигини таъминлаб, ҳаёт учун салбий таъсирини камайтириб бўлмайди.


Рискнинг инсонлар ҳаёти учун салбий таъсирини камайтириш бу «суғурта» орқали амалга оширилади, бунда содир бўлган салбий ҳодисалар оқибатларини бартараф этишга кетган харажатларни бир нечта хўжалик юритувчи молиявий субъектлар ўртасида тақсимлаш тушунилади.





  1. Top investment banks 2017. Statista. Retrieved 2018-03-29.




  1. Seth, Shobhit (2014-11-11). ®The World’s Top 10 Investment Banks” Investopedia. Retrieved 2018-03-29.




167


МОЛИЯ БОЗОРИ ВА ИНВЕСТИЦИЯЛАР



Суғуртанинг молияв бозори муносабатлари тизимидаги асо-сий тушунчалари моҳиятини англамасдан туриб, суғурта секто-рининг муаммоларини аниқлаш ва ҳал этиш масаласига нисбатан оқилона ёндашиб бўлмайди. Шулардан энг муҳимлари жумласига, қуйидаги асосий тушунчалар киради: суғурта, суғурта фаолияти, суғурта таваккалчилиги (суғурта хавфи) суғурта бозори, суғурта бозорининг профессионал иштирокчилари. Ушбу тушунчалар, одатда, суғурта фаолиятини тушунишга йўл очиб беради. Уларнинг талқини эса, суғурта ташкилотларининг фаолиятини тартибга со-лувчи тегишли меъёрий-ҳуқуқий хужжатларда ўз аксини топган. Масалан, Ўзбекистон Республикасининг «Суғурта фаолияти тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ «Суғурта деганда юридик ёки жисмоний шахслар тўлайдиган суғурта мукофотларидан шакл-лантириладиган пул фондлари ҳисобидан муайян воқеа юз бер-ганда, ушбу шахсларга суғурта шартномасига мувофиқ суғурта товонини тўлаш йўли билан уларнинг манфаатларини ҳимоя қи-лиш тушунилади».


«Суғурта фаолияти деганда, суғурта бозори профессионал иштирокчиларининг суғуртани амалга ошириш билан боғлиқ фаолияти» тушинилади. Суғурта таваккалчилиги (суғурта хавфи) тушунчаси – содир бўлиши ва зарар миқдори тасодифий бўлган ҳодисаларни англатади. Суғурта бозори – суғурта ҳимоя (суғурта хизмати) олди-сотдиси амалга ошириладиган ва унга талаб ва таклиф шаклланадиган иқтисодий пуллик муносабатларни айрим соҳасидир. Қонуннинг 5-моддасида Суғурта бозорининг профес-сионал иштирокчилари суғурта фаолияти субъектларининг ҳи-собланиши белгилаб қўйилган. Суғурталовчилар, суғурта воси-тачилари, аджастерлар, актуарийлар, суғурта сюрвейерлари, шу-нингдек, ассистанс суғурта бозорининг профессионал иштирокчи-ларидир. Суғурта брокери, қайта суғурта брокери ва суғурта агенти суғурта воситачилари ҳисобланадилар.


Мамлакат ҳукумати томонидан амалга оширилаётган суғурта фаолиятини тартибга солиш сиёсати суғурта бозорини изчил ри-вожлантириш учун барча зарур шарт-шароитларни яратиб, унинг тараққий этишида яратувчанлик жараёнларининг юқори даража-сини таъминламоқда.


Суғурта соҳасида давлат сиёсатининг мақсади, суғурта ҳоди-салари содир бўлганда фуқаролар, юридик шахслар ва давлат-





168


5-боб. МОЛИЯ БОЗОРИНИНГ ИНСТИТУЦИОНАЛ ИНВЕСТОРЛАРИ...

нинг мулкий манфаатларини самарали ҳимоя қилиш имконига эга суғурта тизимини шакллантиришдир.


Суғурта соҳасида давлат сиёсатининг вазифаси суғурта фаолия-тининг қонунчилик асосларини, уни назорат қилиш шакллари ва услубларини шакллантириш ва такомиллаштириш ҳисобланади.


Мамлакатимиз иқтисодиётини эркинлаштириш ва бошқаришда молиявий барқарорликни таъминлашнинг замонавий усуллари-дан фойдаланиш муҳим масалалардан бири ҳисобланади. Суғурта хизматлари бозорини янада ислоҳ қилиш ва ривожлантиришга асосан, суғурталовчилар қимматли қоғозлар бозорида инвестици-он воситачи сифатида профессионал фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқига эга бўлиб, бунда улар томонидан қимматли қоғозлар бозорида касб фаолиятини амалга ошириш учун лицензия оли-ниши талаб қилинмайди. Бу, ўз навбатида, суғурта компаниялари учун лицензия олмасдан қимматли қоғозлар бозорида брокерлик фаолиятини олиб бориш имкониятини беради. Суғурта компа-ниялари учун фонд бозорида брокерлик фаолиятини юритиш қўшимча даромад манбаи ҳисобланади.


Бугунги кунда қимматли қоғозлар бозорининг барча воситала-ридан самарали фойдаланган ҳолда аҳоли маблағларини, шунинг-дек, суғурта компанияларининг вақтинча эркин, яъни бўш турган пул маблағларини иқтисодиётимизнинг реал сектори, соҳа ҳамда тармоқларига жорий этиш, суғурта компаниялари фаолиятини модернизациялаш ва диверсификациялаш жараёнини янада кучай-тириш муҳим вазифалардан бири бўлиб қолмоқда.


Зеро, суғурта компанияларининг инвестицион жараёнларда иш-тирок этиши уларнинг инвестицион имкониятлари ва рейтингини оширишда катта роль ўйнайди.


Суғурта компаниясининг фонд бозоридаги иштироки ва бош-қа инвестицион имкониятларини қуйидаги омиллар белгилайди:





  1. Мижозлар сони ва суғурта мукофоти ҳажмига боғлиқ бўлган вақтинчалик бўш маблағлар хажми;




  1. Муддатлар, яъни бу вақт давомида ушбу маблағлардан фой-даланиш мумкин бўлади.

Суғурта компанияси ўз инвестицион портфели тизими, унинг молиявий барқарорлигини таъминлаши лозим ва у одатда суғурта назорати меъёрлари билан белгиланади. Унда суғурта захиралари-





169


МОЛИЯ БОЗОРИ ВА ИНВЕСТИЦИЯЛАР



нинг вақтинчалик бўш турган маблағларини жойлаштириш тарти-би белгиланган, давлат томонидан суғурта инвестицияларининг маълум бир ҳимояси таъминланган ва суғурта инвестициясининг устуворлиги кўрсатилган бўлади.


Суғурта компанияларининг асосий масадларидан бири бу


– ўз инвестиция фаолиятидан тўғри ҳамда оқилона фойдаланиш орқали самарага эришишдир. Бунинг учун суғурта компаниясининг инвестиция сиёсати бир қатор талабларга жавоб бериши лозим. Суғурта компанияси ишончли, рақобатдош, инвестицион порт-фели эса барқарор бўлиши шулар жумласидандир.


Инвестиция портфелини самарали шакллантиришда биринчи навбатда, қуйидагиларга аҳамият берилиши лозим:





    1. суғурта ҳодисасининг содир бўлиши ва тўлов мажбурияти-нинг бажариш эҳтимоллиги;




    1. инвестиция таваккалчилигида суғурта захираларини йўқотиш

эҳтимоллиги.


Суғурта компаниясининг инвестиция сиёсатидаги суғурта ҳо-дисаси эҳтимоллиги унинг фаолияти хусусиятидан келиб чиқади, чунки суғурта компанияси шахсларнинг ҳаёти, соғлиғи ёки мулкига тасодифан етган зарарни қоплашни суғурта шартномаси шартларига мувофиқ ўз зиммасига олади. Шунинг учун режалаштирилаётган тўлов мажбуриятларининг бажарилиши асосий омиллардан бири ҳисобланади.


Суғурталовчи ва қайта суғурталовчининг инвестицион фаолият объектлари қуйидагилардан иборатдир:





  1. Ўзбекистон Республикасининг давлат қимматли қоғозлари;




  1. хорижий давлатларнинг давлат қимматли қоғозлари;




  1. банк сертификатлари (депозит сертификатлари);




  1. кредит ташкилотларидаги омонатлар (депозитлар);




  1. кўчар ва кўчмас мулк (бинолар, иншоотлар, жиҳозлар ва бош-қа моддий қийматликлар) ва уларга эгалик ҳуқуқи ва бош-қалар.

Акция ва облигацияларнинг суғурта компаниялари томонидан эмиссия қилинишининг улар учун бир қанча фойдали томонлари бор. Бунда суғурта компаниясининг миллий ва чет эл валютасида ҳисоб рақамини шакллантириш имконияти пайдо бўлади. У ташқи иқтисодий фаолиятни амалга оширувчи мижозларини суғурта





170


5-боб. МОЛИЯ БОЗОРИНИНГ ИНСТИТУЦИОНАЛ ИНВЕСТОРЛАРИ...

ҳодисаси рўй берганда ўз вақтида чет эл валютасида зарарни қоплаб бериши мумкин бўлади. Суғурта компанияларининг капиталлашув даражаси шиддат билан ўсишига олиб келади. Чет эл инвестицияси иштирокида суғурта компаниялари ташкил этилади. Чет элнинг номдор банклари, суғурта компаниялари ва акциядорлик жами-ятлари Ўзбекистон суғурта компаниялари акцияларини харид қи-лишга интилади. Мамлакатимиз валюта захирасининг янада кў-пайишига олиб келади. Суғурта компанияларига аҳолининг ишон-чи янада ошади.





Download 6,5 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   198




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish