Иккинчидан, банкларда бозор тўғрисида етарлича ахборотга эга эмас, лекин, малакали ходимлар фаолият юритади. Бу эса, уларнинг бозорида юзага келаётган вазиятни дарҳол баҳолай олишларига имкон беради.
МОЛИЯ БОЗОРИ ВА ИНВЕСТИЦИЯЛАР
Учинчидан, банк эмитентларнинг қимматли қоғозларини му-ваффақиятли жойлаштиришни осонроқ ташкил эта олади, чунки у ўз бўлинмалари ва филиалларидан фойдаланади, бу эса инвестор-лар сонини ошириш имконини беради. Эмитентлар ва инвесторлар ўртасида воситачилик қилганда банк имкон қадар фойда олишни кўзлаб ҳаракат қилади.
Банк эмитент ҳамда эмитентнинг қимматли қоғозларини чиқа-риш ташкилотчиси бўлганда, эмитент билан келишиш асосида қимматли қоғозларни уларнинг биринчи эгаларига сотишни амалга оширганда, барча инвесторларга нархлар жиҳатидан тенг шарт-шароитлар таъминлаб бериши шарт. Яъни масалан, чиқарилган барча акцияларнинг нархи уларни биринчи эгаларига сотишда бир хил бўлиши лозим.
Эмитентнинг топшириғи бўйича қимматли қоғозлар эмиссияси уч босқичда эмиссияси амалга оширилади. Эмиссия проспектини тайёрлаш эмитентдан қимматли қоғозларни қабул қилиб олиш, сотиб олиш ва қимматли қоғозларни инвесторларга тарқатиш ҳисобланади.
Эмиссияни тайёрлаш жараёнида тижорат банклар эмиссия-нинг тури, ҳажми ва шарт-шароитлар тўғрисида эмитент билан музокаралар юритиб, битим тузади. Банклар қимматли қоғозлар эмиссиясини зиммасига олганида операциянинг ҳуқуқий томони
– жамиятнинг мазкур қимматли қоғозни чиқариш ҳуқуқи, қимматли қоғозларни чиқарадиган шахсларнинг ваколатлари ва иқтисодий томони – қимматли қоғозларни чиқариш мақсади, эмитентнинг иқтисодий аҳволини ўрганади.
Бир эмитентнинг қимматли қоғозларини биргаликда чиқари-лишини ташкил этиш учун банклар ва бошқа инвестицион инсти-тутлар муваққат бирлашмалар – консорциумлар ёки синдикатлар ташкил этиши мумкин.
Инвестиция институтларининг консорциум (синдикат) дои-расида ўзаро ҳаракат қилиш тартиби икки тамонлама битимда белгилаб қўйилади. Бундай битим консорциумнинг (синкатнинг) мақсадларини, унинг қатнашчилари таркибини, консорциум (синдикат) раҳбариятини, фойда ёки зарар тақсимоти тартибини, консорциум (синдикат) қатнашчиларининг маъсулиятини ва унинг ҳаракатлари қанча давом этишини белгилайди.
5-боб. МОЛИЯ БОЗОРИНИНГ ИНСТИТУЦИОНАЛ ИНВЕСТОРЛАРИ...
Консорциум (синдикат) мақсадлари қимматли қоғозларни чиқариш ва дастлабки жойлаштиришнигина эмас, балки биржа айланмасига киритишни, уларнинг курсини барқарорлигини таъминлашни ўз ичига олиши мумкин. Эмитент билан консорци-умнинг (синдикат) биргаликда ҳаракат қилиш тартиби эмитент билан муваққат бирлашманинг бош институти ўртасидаги битимда белгиланади.
Консорциум (синдикат) фаолиятини, бир томондан, консор-циум (синдикат) аъзоси билан банклар ўртасида кўп тарафлама битим, иккинчи томондан эса, қимматли қоғозлар эмитенти билан муваққат бирлашманинг бош инвестицион институти ўртасидаги битим тартибга солади.
Эмитентдан қимматбаҳо қоғозларни қабул қилиш ва сотиб олиш эмиссия битимига биноан амалга оширилади. Мазкур би-тимда қимматли қоғозларнинг эмитентдан банкка ёки банк ишти-рокида консорциумга (синдикат) берилиши тартиби белгиланади. Қимматли қоғозларнинг берилиши қуйидаги усулларда амалга оширилади:
Тўлиқ сотиб олиш. Банк қимматли қоғозларни дастлабки жойлаштириш операцияларини ўз ҳисобидан амалга оширади. У эмитентдан жами чиқарилаётган қимматли қоғозларни (ёки уларда-ги ўз улушини) бир нархда сотиб олиб, юқорироқ нархда сотади.
Қисман сотиб олиш (сотиб олиниши кафолатланган тарқатиш). Бундай ҳолда банк эмиссиянинг бир қисминигина сотиб олади ва белгиланган муддатда эмитент жойлаштира олмаган эмиссия қолдиғини ўз ҳисобидан сотиб олишни кафолатлайди.
Қимматли қоғозларнинг воситачилик йўли билан бери-лиши (сотиб олиниши кафолатланмаган тарқатиш). Банк қиммат-ли қоғозларни эмитентнинг номидан ва ҳисобидан комиссияга қабул қилади ва жойлаштиради, лекин эмиссиянинг тарқатилмай қолган қисмини ўзи сотиб олмайди.
Ўзбекистон Республикасининг «Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида»ги қонунига мувофиқ қимматли қоғозларни жойлаш-тириш ёпиқ ва очиқ шаклда амалга оширилади. Ёпиқ шаклда (ху-сусий тарзда) жойлаштириш инвестиция компанияларини жалб этмай ёки бошқа воситаларсиз очиқ савдога чиқарилмасдан амалга оширилади. Очиқ шаклда (оммавий тарзда) жойлаштиришда чекланмаган инвесторлар доирасида эълон қилинади. Амалиётда
МОЛИЯ БОЗОРИ ВА ИНВЕСТИЦИЯЛАР
қимматли қоғозларни очиқ жойлаштиришнинг очиқ обуна ва тан-ловли обуна шакллари мавжуд.
Do'stlaringiz bilan baham: |