Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги а. У. Бурханов, Х. Х. Худойқулов



Download 6,5 Mb.
bet60/198
Sana12.07.2022
Hajmi6,5 Mb.
#779224
1   ...   56   57   58   59   60   61   62   63   ...   198
Bog'liq
Moliya bozori

Стохастик-ноаниқ информация – кўрсаткичлар тўғрисидаги информация бўлиб, бу кўрсаткичлар фақат ўтмишда маълум бўлган ўзгариш қонуниятлари (эҳтимолий) билан ифодаланади. Кела-жакдаги миқдорлари эса, ҳозирда номаълум бўлган омиллар ёки конкрет бўлган ҳали қабул қилинмаган қарорларга боғлиқ бўлади. Бунда кўрсаткичларни миқдорий баҳолаш учун катталиклар ўзга-ришининг (қониқарли аниқликда) маълум чегаралари доирасида эҳтимолий вариантлар таҳлил қилинади.

Тўлиқ бўлмаган даражадаги ахборотда кўрсаткич миқдорлари гипотеза асосида эксперт усули ёрдамида маълум бир диапазонда кўп ёки кам эҳтимолда намоён бўлиши мумкин бўлган ҳодиса-лар тўплами (қониқарли аниқликда) кўринишида аниқланади.


Молия бозори қатнашчиси учун молиявий инструмент бўйича кўпинча ноаниқ бўладиган қуйидаги информациялар аҳамиятга эга:





  1. молиявий инструментни иқтисодий-ҳуқуқий таъминлан-ганлиги асосида базисига эквивалентлилиги даражаси;

  2. ликвидлилиги;




  1. харажатлар;




  1. рисксизлилик ва натижавийлилик даражаси.

Умуман олганда, информациянинг ноаниқлиги мос равишда рискни келтириб чиқаради.


Рискларни вақт омили бўйича ретроспектив (ўтмишдаги та-рихий), жорий вақтдаги ва келажакда содир бўладиган рискларга ажратиш мумкин. Ретроспектив рискларни баҳолаш жорий вақтда-ги ва келажакдаги рискларни аниқроқ прогноз қилишга ёрдам бе-ради.





204


7-боб. РИСКЛАР ВА ИНВЕСТИЦИОН ПОРТФЕЛЛАРНИ БОШҚАРИШ...

Рискларни бошқарилиши бўйича уларни ташқи ва ички бош-қаришга ажратиш мумкин. Рискларни ташқи омилларини назо-рат қилиш ичкисидан мушкулроқ ҳисобланади.


Содир бўлиш омиллари бўйича рисклар табиий (абиоген, био-ген), антропоген (техноген, биоген), иқтисодий ва сиёсий бўлиши мумкин.




Сиёсий рисклар – сиёсий ҳолатни ўзгарувчанлиги билан белги-ланадиган рисклар.


Иқтисодий (тижорат) рисклар – иқтисодиётдаги нохуш ўзга-ришлар билан белгиланадиган рисклар.

Ўз навбатида сиёсий ва иқтисодий рисклар ички ва ташқи бў-лиши мумкин.


Қамрови бўйича рисклар қуйидаги турларга ажралади:


■ халқаро доирада; ■ тармоқ ичида;


■ мамлакат доирасида; ■ корхона рисклари.





  1. ҳудудий доирада;

Ўтган асрнинг 50-йилларига қадар халқаро фонд бозорларида маълум бўлган муайян рисклар тажрибали менежерлар томони-дан сифатли баҳоланиб, рискларни баҳолашнинг умумлашган клас-сификациясидан фойдаланилган ҳолда улар консерватив, арзон, ўсаётган, даромадли ва спекулятивли, деб номланган. Замонавий портфель назарияси фонд бозори активларини, яъни қимматли қоғозларни баҳолаш ва чуқур таҳлил этишга асосланган бўлиб, таҳлиллар турли хил самарали моделлардан фойдаланилган ҳолда миқдор жиҳатдан ҳам амалга оширилади. Бунда асосий эътибор қимматли қоғозлар портфели таркибини аниқлашда портфель рис-ки ва даромадлилик нисбатларининг боғлиқлигига қаратилади.


Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, молия бозорида риск ва ку-тилаётган даромад ўртасидаги боғлиқлик масалалари бир қатор хорижлик иқтисодчи олимлар томонидан муайян даражада ўрга-нилган. Жумладан, Гарри Марковиц1 томонидан 1952 йилда «Молия журнали»да чоп этилган «Портфелни танлаш» (Portfolio Selection) мавзусидаги мақоласида қимматли қоғозлар портфе-лидаги риск ва кутилаётган даромад ўртасидаги боғлиқликни ўрга-ниб, портфелни шакллантириш тамойилларини изоҳлаб берди.





  1. Harry Markowitz (1952). Portfolio Selection // The Journal of Finance, Vol. 7, No. 1. pp. 77-91.




205


МОЛИЯ БОЗОРИ ВА ИНВЕСТИЦИЯЛАР



Хусусан, Г.Марковиц ўз назариясида акцияларнинг кутилаётган даромади ва алоҳида акцияларга бўлган риск, шунингдек, уларнинг ўзаро алоқаси ҳамда портфелни шакллантириш масалаларини кўриб чиқади. Г.Марковиц назариясидан олдин эса, инвесторлар инвестициялар портфелини алоҳида тарзда фойда келтирувчи молиявий инструмент сифатида кўришган, аммо улар инвестиция билан фойда келтирувчи акциялар ўртасидаги муносабатга эъти-бор қаратишмаган.


Таъкидлаш жоизки, Г.Марковиц моделидаги эҳтимолга асосан, қимматли қоғозлар портфелини фақат диверсификация қилиш орқали портфель даромадини ошириш, рискли қимматли қоғоз-лардан қочиб, қимматли қоғозларнинг ўртача даромад келти-рувчи ва дисперсияси ҳисоблаб чиқилган. Натижада, ушбу каш-фиётдан сўнг, инвесторлар самарали портфелининг ўртача дис-персиясига эътибор қаратишадиган бўлишди. Биринчидан, порт-фель даромадининг минимал дисперсияси ундан кутилаётган даромад даражасининг юқори эҳтимоллигини ифодалайди, ик-кинчидан, максимал кутилаётган даромад аниқ дисперсияни англатади, деган хулосага келган. Шунинг учун ҳам Г.Марковиц-нинг ёндашуви доим ўртача дисперсия модели (mean- variance model), деб номланиб, ушбу ёндашув инвесторлар учун самара-ли эканлиги эътироф этилган. Чунки, инвесторларнинг танла-ган қимматли қоғозлари портфели рисксиз ва максимал фойда нуқтасининг самарали чегараси чизиғида тасвирланади.


Назарияга кўра, оқилона портфелнинг самарали чегараси – бу аниқланган риск даражасида максимал кутилаётган даромад-ни аниқлаш имкониятини кўрсатиб беради. Ўз навбатида, Г.Мар-ковиц портфелнинг самарали чегараси замонавий портфель назариясининг воситаси бўлиб, инвесторларнинг активларидаги риск даражасини ҳисобга олган ҳолда, ушбу активлар портфели-дан кутилаётган даромаднинг максимал бўлишини таъкидлайди. Шу билан бирга, Г. Марковиц фикрига кўра, самарали чегара-даги ҳар бир нуқта учун мавжуд бўлган барча инвестициялар ичида битта портфель мавжуд бўлади. Ушбу портфель, кутила-ётган риск ва даромаднинг мос келишини таъминлайди.


Назарияга кўра, фақат инвестицион риск ва унинг даромади кузатилмайди балки, умумий портфель риски ва ундан кути-лаётган даромад инвестицияга таъсири баҳоланади. Шунинг





206


7-боб. РИСКЛАР ВА ИНВЕСТИЦИОН ПОРТФЕЛЛАРНИ БОШҚАРИШ...

учун ҳам, инвесторлар аниқ бир даврда инвестиция портфелини танлаб, кутилаётган ўртача даромадга ва унинг дисперсиясига асосий эътиборни қаратиб, t даврдаги стохастик даромадни (ак-силяратор ) t–1 даврига нисбатан портфелни танлайди. Замонавий портфель назарияси шуни кўрсатадики, инвесторлар портфел-ни шакллантираётганда турли хил активларга жойлаштириш ва рискни диверсификациялаш орқали пасайтирган ҳолда мак-симал фойда олишга интиладилар.


Г. Марковиц усули портфелнинг оқилоналигини танлаш им-кониятини бермайди, балки портфелларнинг самарали эканли-гини аниқлайди. Бу эса, ҳар бир портфель бўйича маълум рисклар даражасини аниқлаш орқали кутилаётган даромаднинг орти-шини таъминлайди.


Г.Марковицнинг фикрича, 100 та қимматли қоғозларнинг таҳ-лили 100 та турли ҳолат бўйича кутилаётган ва даромад келтира-диган юқори аҳамият касб этадиган ҳисоблашни 100 та қимматли қоғозлар дисперсияси эса, тахминан 500 та ковариациядан ибо-рат бўлади. Орадан ўн икки йил ўтиб, 1964 йилда хорижий иқти-содчи олимлардан Уильям Шарп1, 1965 йилда Ж.Линтер2 ва 1966 йилда Ян Мосинлар3 активларни баҳолаш назариясининг кенга-йишига ўз ҳиссаларини қўшдилар.


Хусусан, Уильям Шарп Г.Марковиц усулига ўзгартириш ки-ритиб, ягона индекс усулидан фойдаланган ҳолда, акциянинг да-ромади ва умумий бозор индексини солиштириш орқали кор-реляцион таҳлилни амалга оширган. Мазкур таҳлиллар орқали портфелнинг самарадорлигини топиш бир мунча осонлаштирил-ди. Уильям Шарп охирги ўн йилларда бир неча иқтисодчилар риск-ни инобатга олган ҳолда активларни танлашни норматив модел-ларидан фойдаланиб, уларни ривожлантирганликларини таъкид-лайди.4 Унинг назарияси хорижлик иқтисодчи олимлардан Фон Нейман ва Моргенштернлар томонидан қўллаб-қувватланиб, улар






  1. Download 6,5 Mb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   56   57   58   59   60   61   62   63   ...   198




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish