Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги а. У. Бурханов, Х. Х. Худойқулов



Download 6,5 Mb.
bet39/198
Sana12.07.2022
Hajmi6,5 Mb.
#779224
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   198
Bog'liq
Moliya bozori

4.1-жадвал




Ўзбекистонда инвестиция фондларининг ҳолати1
















Йиллар

Юридик

Жисмоний

Инвестиция фондларининг

шахслар сони

шахслар сони

акциялари сони







2012




35

49543

49577
















2013




35

49538

49573
















2014




36

49513

49549
















2015




35

49504

49539
















2016




34

49493

49527
















2017




34

49723

49767
















2018




38

49706

49744
















2019




35

49692

49727



















  1. Марказий депозитарий маълумотлари асосида муаллифлар томонидан тайёрланган.




117


МОЛИЯ БОЗОРИ ВА ИНВЕСТИЦИЯЛАР



4.1-жадвалдаги маълумотлар шуни кўрсатадики, 2012 йилда жами инвестиция фондларининг барча акциялари сони 49577 тани, шу жумладан 49543 та жисмоний ва 35 таси юридик шахсларни ташкил қилади. 2019 йилда эса, жами инвестиция фондларининг барча акциялари сони 49727 тани, шу жумладан, 49692 та жис-моний ва 35 таси юридик шахсларни ташкил қилган.


Таҳлилдан кўриниб турибдики, инвестиция фондларининг ак-циялари сонида жисмоний шахслар 99 фоизни, юридик шахслар эса атига 1 фоизни ташкил қилади. Қимматли қоғозлар марказий депо-зитарийси томонидан хизмат кўрсатиладиган фондлар умумий ак-тивлари қиймати 2019 йилда 6,37 млрд. сўмни ташкил этган, 2018 йилга нисбатан 0,03 млрд. сўмга камайган. Умумий активлар қийматининг камайиши инвестиция фондлари портфелига кирув-чи қимматли қоғозларнинг бозор қиймати пасайганлиги ҳисобига бўлган.




4.2. Пай фондлари, уларнинг турлари
ва хусусиятлари

Бугунги кунда ривожланган мамлакатларда пай фондлари жадал суръатлар билан ривожланиши дунё инвесторларининг ри-вожланган мамлакатлар иқтисодиётига инвестицияларни амалга оширмоқда. Пай фондни ривожланиши мамлакатдаги хусусий сек-торга молиявий ресурсларни жалб қилиш имкониятини ва миллий иқтисодиётдаги инвестиция улушини ортишига олиб келади.


2019 йил ҳолатида, дунёда жами мавжуд пай фондлар 140617 минг донани ташкил этади. Шундан 58822 минг дона Европа давлатларини фонд бозорларида фаолият юритади. Осиё ва Тинч океанлари давлатларининг фонд бозорларида эса, 39294 минг дона пай фонди мавжуд бўлиб, умумий пай фондни 33 фоизини ташкил этади. Америка фонд бозорларида 35311 минг дона пай фонди мавжуд. Африка мамлакатларининг фонд бозорида эса, 1987 минг дона пай фонди мавжуд бўлиб, дунёдаги пай фондларини атига 2 фоизни ташкил этади.1 Россия молия бозорида эса, 1442 та пай фонди мавжуд бўлиб2, Қозоғистонда 7 та пай фонди ўз фаолия-тини юритади.3 Мамлакатимизда эса, ҳанузгача бирорта ҳам пай





  1. https://nauchforum.ru/journal/stud/6/21061




  1. http://pif.investfunds.ru/news/72839




  1. http://investfunds.kz/asset-management/funds/




118


4-боб. ҚИММАТЛИ ҚОҒОЗЛАР БОЗОРИДА КОЛЛЕКТИВ ИНВЕСТИЦИЯЛАШ...



фонди мавжуд эмас. Бироқ, мамлакатимизда амалга оширилаёт-ган иқтисодий ислоҳотлар шароитларида инвесторларни қўллаб-қувватлаш мақсадида давлатимиз томонидан кенг шарт-шароит-лар, қулайликлар яратилиб келинмоқда.


Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, охирги йилларда мамла-катимизда инвесторларни ҳуқуқини ҳимоя қилиш мақсадида бир нечта меъёрий ҳужжатлар қабул қилинди. Чунки, инвестицион активларини жадаллаштириш ва молия бозорини ривожлантириш орқали, бўш турган маблағларни иқтисодиётга жалб қилган ҳолда миллий иқтисодиёт соҳаларини ривожлантиришга олиб келмоқда. Мамлакатимиз ҳам жаҳон тажрибаларидан келиб чиққан ҳолда, инвестиция фаолиятини ривожлантириш учун кўпгина хуқуқий шарт-шароитлар яратишга катта эътибор қаратмоқда. Шу боис, 2015 йил 26 августда Ўзбекистон Республикасининг «Инвестиция ва пай фондлар тўғрисида»ги қонун қабул қилинди. Ушбу қонун жами 29 та моддадан иборат бўлиб, мазкур қонунда асосан инвес-тиция фонди фаолияти ва пай фонди фаолиятини ташкил этиши ва бошқарилиши кўрсатиб ўтилган. Бундан ташқари, қонунда инвестиция фонди ва пай фондлари атамаларига тушунчалар бе-рилган. Мазкур қонун расман эълон қилингандан кейин кучга кирган бўлиб, лекин ушбу қонуннинг учинчи бобидаги пай фонд-лари фаолияти ташкил этилиши 2017 йил 1 июлдан эътиборан амалга оширилди. Бироқ, ҳанузгача мамлакатимизда пай фонди ташкил этилмади. Қонуннинг 4-моддасига асосан Пай фонди – бу Инвестиция фаолиятини амалга ошириш мақсадида икки ва ун-дан ортиқ шахсларнинг – инвесторларнинг ўзи ишончли бошқа-рувга берган пул маблағлари йиғиндисидир.


Россия Федерациясининг «Инвестция фондлари тўғрисида»-ги қонуннинг 10-моддасига асосан Пай фонди – бу ишончли бошқарувчига берилган мол-мулкдан ташкил топган алоҳида мулк комплекси. Ушбу мулк ишончли бошқарувчининг мулклари билан қўшилади, мазкур ишончли бошқарувчининг фаолияти даврида пай шаклидан олинган мулкга эгалик хуқуқини ишончли бошқа-рувчи томонидан эмиссия қилинган қимматли қоғоз билан кафо-латланади.


Қозоғистон Республикасининг «Инвестиция ва пай фондлар тўғрисида»ги қонунга асосан пай фонди – бу бир нечта инвестор-ларнинг ўз маблағини фойда олиш мақсадида бошқарувчи компа-





119


МОЛИЯ БОЗОРИ ВА ИНВЕСТИЦИЯЛАР



нияларга берилган инвестиция маблағидир. Пай фондини ташкил этиш қуйидаги босқичларни амалга оширади:





  1. Пай фондини ташкил этиш тўғрисидаги қарор ишончли бош-қарувчи томонидан қабул қилинади;

  2. Инвестор ишончли бошқарувчи билан тузиладиган, инвестор-ларнинг пул маблағларини умумий улушли мулк ҳуқуқи асо-сида пай фондига бирлаштириш назарда тутиладиган шарт-нома асосида пай фондига пул маблағларини киритади;




  1. Ишончли бошқарувчи ўзининг алоҳида банк ҳисобварағига инвесторлар пул маблағларини киритганидан кейин икки иш куни ичида уларга инвестиция пайларини беради;

  2. Инвестиция пайларини жойлаштириш барча инвесторлар учун ягона нарх бўйича амалга оширилади;

  3. Пай фондининг пул маблағлари инвестиция декларациясига биноан инвестиция қилинади;

  4. Пай фондини ишончли бошқариш жараёнида олинган даро-мадлар ишончли бошқарувчининг алоҳида банк ҳисобвара-ғида жамланади.

Пай фонди у Пай фондларининг ягона реестрига киритилган ва тегишли ахборот қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органининг ҳамда Қимматли қоғозлар марказий депозитарийсининг расмий веб-сайтларида эълон қилинган пайтдан эътиборан ташкил этилган деб ҳисобланади. Пай фондларининг ягона реестрини юритиш қимматли қоғозлар бозо-рини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органи томонидан белгиланган тартибда амалга оширилади. Пай фондининг ҳисоби ягона реестрига киритилганидан кейин инвестиция пайларини ҳисобга қўйиш орқали Қимматли қоғозлар марказий депозита-рийси томонидан амалга оширилади.


Инвестиция пайлари пай фондини ташкил этиш тўғрисида қарор қабул қилинган пайтдан эътиборан бир ҳафта ичида ҳисобга қўйилиши керак. Инвестиция пайларини ҳисобга қўйиш чоғида инвесторларга Қимматли қоғозлар марказий депозитарийсида депо ҳисобварақлари очилади, бу ҳисобварақларда инвесторлар-га тегишли инвестиция пайларига бўлган ҳуқуқларнинг ҳисоби юритилади. Ишончли бошқарувчи пай фонди Қимматли қоғозлар марказий депозитарийсида ҳисобга қўйилганидан кейин инвес-торларнинг пул маблағларини тасарруф этишга ҳақли. Пай фон-





120


4-боб. ҚИММАТЛИ ҚОҒОЗЛАР БОЗОРИДА КОЛЛЕКТИВ ИНВЕСТИЦИЯЛАШ...



дининг пул маблағлари ишончли бошқарувчининг раҳбари ва Қимматли қоғозлар марказий депозитарийсининг ваколатли ман-сабдор шахси томонидан имзоланадиган тўлов ҳужжати асосида сарфланади. Пул маблағларидан ҳамда бошқа инвестиция ак-тивларидан фойдаланишнинг мақсади ва йўналишлари ишонч-ли бошқариш шартномаси шартларига, шу жумладан, инвести-ция декларациясига мувофиқ бўлиши керак.


Инвестиция активлари бўйича олинган даромадлар пай фон-дининг инвестиция пайлари эгалари ўртасида йилда бир марта тақсимланади ёхуд инвестиция пайларининг барча эгалари розили-гига кўра қайта инвестиция қилинади. Пай фондининг инвестиция пайлари эгаларига даромадларни тўлаш ишончли бошқарувчи томонидан амалга оширилади. Ишончли бошқарувчи томони-дан пай фонди номидан ва ушбу фонд маблағлари ҳисобидан тузиладиган шартномалар Қимматли қоғозлар марказий депози-тарийсида рўйхатдан ўтказилиши керак.




Пай фондининг инвестиция активларини тасарруф этишдаги чекловлар:



  1. фонд инвестиция активларининг 10 фоизидан ортиқ миқдорда бир эмитентнинг қимматли қоғозларига ёки масъулияти чекланган жамиятнинг улушларига инвестиция қилиниши;

  2. ташкилий-ҳуқуқий шакли ўз иштирокчиларининг қўшимча жавобгарлигини назарда тутадиган хўжалик жамиятлари-нинг қимматли қоғозларига ва улушларига инвестиция қили-ниши;




  1. ишончли бошқарувчи, аудиторлик ташкилотлари томонидан чиқарилган қимматли қоғозларга, шунингдек уларнинг устав капиталидаги улушларини олишга инвестиция қилиниши;

  2. инвестиция фаолияти билан боғлиқ бўлмаган йўналишлар бўйича фойдаланилиши;

  3. фонд инвестиция активлари умумий суммасининг 10 фоизи-

дан ортиқ миқдорда инвестиция қилиниши (бундан қимматли қоғозларга қўйиш мустасно) мумкин эмас.




Пай фондини тугатиш қуйидаги ҳолларда амалга оширилади:



  1. ишончли бошқариш шартномасининг амал қилиш муддати тугаганда;

  2. барча инвестиция пайларини муомаладан чиқариш учун бу-юртмалар келиб тушганда;




121


МОЛИЯ БОЗОРИ ВА ИНВЕСТИЦИЯЛАР






  1. ишончли бошқарувчининг лицензияси бекор қилинганда, агар унинг пай фондини ишончли бошқариш шартномаси бўйича ҳуқуқ ва мажбуриятлари лицензия бекор қилинган кундан эътиборан уч ой ичида бошқа ишончли бошқарувчига берилмаган бўлса;




  1. пай фонди ҳужжатларида кўрсатилган пай фондини ташкил этиш ва унинг фаолиятини амалга ошириш мақсадига эри-шилганда;




  1. инвестиция пайлари эгаларининг пай фондини тугатиш тўғ-рисида бир овоздан қабул қилинган қарори мавжуд бўлганда;




  1. пай фондининг инвестиция активлари ишончли бошқарувчи томонидан фонд биржасида (қимматли қоғозлар учун) ва кимошди савдосида реализация қилиниши лозим. Пай фон-дининг инвестиция активларини реализация қилишдан тушган маблағлар пай фондининг инвестиция пайлари эгаларига, ўзларига тегишли бўлган инвестиция пайлари сонига мутаносиб равишда тўланиши керак;




  1. пай фонди инвестиция пайлари эгаларининг, пай фонди негизида инвестиция фондини таъсис этиш тўғрисида бир овоздан қабул қилинган қарори пай фондини тугатиш ҳа-қидаги қарор деб эътироф этилади;




  1. пай фонди тугатилганда, мазкур пай фонди ишончли бош-қарувчисининг фаолияти аудиторлик ташкилоти томони-

дан мажбурий аудитдан ўтказилиши керак.

Дунё амалиётида пай фондлари юридик шахс ҳисобланмайди. Бугунги кунда дунёда пай фондларини учта тури мавжуд. Очиқ пай фондлари – бу пайга эга бўлган инвесторлар хоҳлаган куни пай кўринишидаги акцияларини ишончли бошқарувчи компания-лар томонидан тўлаш, сўндириш ва қайтаришни талаб қилиш хуқуқига эга. Интервал пай фонди – бу пай эгалари қимматли қо-ғозлар кўринишидаги акцияларини бошқарув компаниялари томо-нидан тўлаш ва сўндиришни талаб қилиш ҳуқуқига эга. Бироқ, ишончли бошқарувчи қомпаниялар томонидан шартномани муд-дати тугагандан кейин, бир қисми тўланиши ва сўндиришни назар-да тутган бўлади. Ёпиқ пай фондлари – пай эгалари қимматли қоғозлар кўринишидаги акцияларини бошқарув компаниялари томонидан тўлаш ва сўндиришни талаб қилиш ҳуқуқи, фақатгина пай эгалари билан бошқарувчи компаниялар томонидан тузилган шартнома муддати тугагандан кейин талаб қилиниши мумкин.





122


4-боб. ҚИММАТЛИ ҚОҒОЗЛАР БОЗОРИДА КОЛЛЕКТИВ ИНВЕСТИЦИЯЛАШ...



Очиқ пай фондлари ҳар куни пайни сотиши ва сотиб олиши мум-кин. Бироқ, интервал пай фонди эса, маълум бир оралиқда сотиш ва сотиб олиш операцияларини амалга ошириши мумкин. Одатда бир йилда икки ва тўрт марта олди-сотдини амалга оширади. Ёпиқ пай фондлари йирик лойиҳаларни амалга ошириш учун ташкил қилиниб, пай эгалари лойиҳалар амалга оширилгандан кейин маблағларни олади. Ушбу, пай инвестиция фондлари ипотека бо-зорларидаги лойиҳаларни амалга ошириш учун ташкил этилади.


Пай фонди объектларига қараб қуйидагича бўлиши мумкин:





1.

Пул бозори фонди;

5.

Ипотека фонд;

2.

Облигациялар фонди;

6.

Индексли фонд;

3.

Акциялар фонди;

7.

Венчурли фонд.

  1. Аралаш инвестция фонд;

Россия молия бозорида пай фондлари ипотека, венчурли, ин-дексли, облигация, аралаш ва акциялар шаклида ташкил этилади. Пай фондининг маблағлари қайси шаклда ташкил этилган бўлса, ўша йўналишда йўналтирилади.


Америка молия бозорида пай фондлари ўзаро фондларнинг бир тури ҳисобланади. Пай фондларининг ёпиқ шакли ривожлан-ган бўлиб, ўзаро фондларининг ёпиқ шаклида фаолият юритади. Америкадаги пай фондлари портфел инвестицияларидан келиб чиққан ҳолда ишончли бошқарувчи компаниялар билан келишув пайларни сўндириш муддатларини белгилайди.


Пай фондларининг маблағлари облигацияларга йўналти-рилади. Облигациялардан шаклланган пайларни тугатишда йи-гирма ва ўттиз йиллик шартномалар тузилади. Чунки, АҚШ мо-лия бозорида облигацияларни сўндирилиши узоқ муддатли бўл-ганлиги учун пайларни сўндириш облигацияларнинг сўндириш муддатига боғлиқ бўлади. Бундан ташқари, АҚШ молия бозорида пай фондини маблағлари акцияларга йўналтирилиб, акция фонди шакллантирилади. АҚШда пай фондининг маблағлари облига-циялар ва акцияларга йўналтирилиб, облигация ва акция фонд-лари шакллантирилади.


Ўтган асрнинг 60-йилларида пай инвестиция фондларининг маблағлари облигациялар бозорига йўналтирилган. Охирги йиллар-га келиб, аҳолининг ўсиши натижасида пай фондини маблағлари акциялар бозорига йўналтирилган. Россия молия бозорида пай фондларини ишлаш механизими 4.1-расмда ўз аксини топган.





123


МОЛИЯ БОЗОРИ ВА ИНВЕСТИЦИЯЛАР



Пай эгалари









Download 6,5 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   198




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish