Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги а. У. Бурханов, Х. Х. Худойқулов



Download 6,5 Mb.
bet38/198
Sana12.07.2022
Hajmi6,5 Mb.
#779224
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   198
Bog'liq
Moliya bozori

Назорат учун саволлар



  1. Ўзбекистон қимматли қоғозлар бозорида қандай профессионал фаолият турлари мавжуд?

  2. Қимматли қоғозлар бозоридаги инвестиция воситачиси фао-лияти нималардан иборат?

  3. Қимматли қоғозлар бозоридаги инвестиция маслаҳатчисининг фаолияти нималардан иборат?

  4. Қимматли қоғозлар бозоридаги депозитарий фаолиятини гапи-риб беринг.

  5. Қимматли қоғозлар бозоридаги ҳисоб-клиринг палатаси фао-лияти нималардан иборат?

  6. Ишончли бошқарувчи фаолиятини гапириб беринг.




  1. Трансфер-агент фаолияти нималардан иборат?




  1. Ҳисоб-китоб клиринг палатасининг фаолиятини тушунти-риб беринг.

  2. Инвестиция компаниялари фаолиятини гапириб беринг.




  1. Инвестиция фондларини фаолияти нималардан иборат?




112




4-боб


ҚИММАТЛИ ҚОҒОЗЛАР БОЗОРИДА КОЛЛЕКТИВ


ИНВЕСТИЦИЯЛАШ ИНСТИТУТЛАРИ


4.1. Коллектив инвестициялаш институтларининг


мазмуни ва моҳияти


Коллектив инвестициялар – бу кичик инвесторлар ва улар-нинг инвестицион жамғармаси ёки инвестиция ташкилотларнинг бошқа юридик шаклдаги маблағларини бирлаштириш, ушбу миқ-дорни кейинчалик кўпайтириш ёки бошқа инвестиция мақсадларига эришиш учун сарфлашдир. Умумий инвестиция жамғармасини яра-тиш профессионал менежер назорати остида амалга оширилади.


Инвестиция объектлари – молиявий воситалар ва қимматли қоғозлар, кўчмас мулк ва фойда ёки бошқа иқтисодий фойдалар-ни келтириб чиқарадиган бошқа активлар ҳисобланади. Коллек-тив инвестициянинг ўзига хос белгилари қуйидагилардан иборат:



  1. тегишли битимлар тузиш ёки қимматли қоғозларни чиқариш йўли билан инвесторларнинг маблағларини жалб қилиш;

  2. коллектив инвестиция фонди фаолиятининг асосий шакли инвесторлар ва инвесторлар томонидан инвестицияларни амалга ошириш ҳисобланади;

  3. коллектив инвестиция фонди даромадининг шерикчилик улу-шидан олинган даромадлар, комиссион хизматлар, фоизлар;

  4. коллектив инвестиция фондининг даромадини барча ишти-рокчилар орасида дивидендлар ва фоизлар шаклида тақ-симлаш ва бошқалар;

Коллектив инвестиция шакллари қуйидагилардан иборат;


– хусусий пенсия фондлари;


– пай инвестиция фондлари;


– кредит уюшмалари;


– акциядорлик инвестиция фондлари;


– инвестиция банклари.


Инвестиция дунёсида шундай инвестиция учун энг даромадли, юқори сифатли ва ишончли активларнинг аксарияти кичик инвес-





113


МОЛИЯ БОЗОРИ ВА ИНВЕСТИЦИЯЛАР



торлар учун мавжуд эмас. Бу уларнинг юқори баҳоси, ушбу актив-лар билан ишлашнинг мураккаблиги ва бошқа бир қатор омиллар билан боғлиқ. Таъкидланишича, инвестицион таваккалчилик-ларни камайтириш учун ўзининг инвестиция портфелини дивер-сификация қилиш керак. Яъни, инвестор турли даражадаги да-ромадлилиги ва ишончлилик даражасига эга инвестицияларга эга бўлиши керак. Кичик инвестор учун бир нечта активларга сармоя қилиш жуда катта харажатлар ва муҳим маълумотларга эҳ-тиёж сезади. Шунинг учун бундай инвестиция воситасида коллек-тив сармоя сифатида амалга ошириш имконияти пайдо бўлади.


Коллектив инвесторлар фаолиятининг хусусиятлари қуйида-гилардан иборат:





  1. коллектив инвестиция фондига инвестиция киритадиган инвестор инвестиция мажбуриятлари учун жавобгарлиги;

  2. коллектив инвестиция жамғармасининг барча иштирокчи-лари маблағлари одатий ҳолга келтирилади ва умумий мас-са томонидан инвестиция қилинади, бу эса ҳар бир қатнаш-чининг ўртача инвестиция хавфини камайтиради;




  1. илгари олинган даромад бошқа турдаги инвестициялардан фарқ қилмайди;

  2. коллектив инвестицион иштирокчилар инвестиция страте-гияси ва жамғармаси ҳақида маълумотлар ва инвестиция мақсадларига эришиш учун энг мос келадиган инвестиция-лар учун усуллар, турлар ва активларни танлаш усуллари ҳақида маълумотга эга.

Коллектив инвестициянинг афзалликлари қуйидагилардан иборат:





  1. инвесторлар профессионал активларини бошқариш;




  1. инвестиция рискларининг юқори диверсификацияси;




  1. омонатчилар учун бошқарув тўловларининг паст даражаси;




  1. ишончлиликнинг тегишли даражасини таъминлаш. Бугунги кунда коллектив инвестициянинг амалга ошираётган

фондларлардан бири инвестиция фонди ҳисобланади. Ўзбекистон Республикасининг «Инвестиция ва пай фондлари тўғрисида» қо-нунининг 3-моддасига кўра, инвестиция фонди – бу инвесторлар-нинг пул маблағларини жалб этиш ва уларни инвестиция актив-ларига қўйиш мақсадида акциялар чиқаришни амалга оширувчи юридик шахс – акциядорлик жамиятидир. Инвестиция фонди ўз





114


4-боб. ҚИММАТЛИ ҚОҒОЗЛАР БОЗОРИДА КОЛЛЕКТИВ ИНВЕСТИЦИЯЛАШ...



фаолиятини қимматли қоғозлар бозорини тартибга солувчи қим-матли қоғозларни мувофиқлаштириш ва назорат қилиш ҳисоб-ланган ваколатли давлат органи томонидан бериладиган ли-цензия асосида амалга оширади. Инвестиция фонди қуйидаги турда бўлиши мумкин:





  1. ўзи чиқарган акцияларни қайтариб сотиб олиш мажбурия-тига эга бўлган инвестиция фонди;

  2. ўзи чиқарган акцияларни қайтариб сотиб олиш мажбурия-тига эга бўлмаган инвестиция фонди.

Инвестиция фондининг тури фонднинг таъсис ҳужжатларида кўрсатилади.


Ўзбекистон Республикасида инвестиция фонди янги юридик шахсни таъсис этиш ёки бошқа инвестиция фондини қайта ташкил этиш йўли билан ташкил этилади, инвестиция фондини инвести-ция фонди бўлмаган бошқа юридик шахсни қайта ташкил этиш орқали ташкил этишга йўл қўйилмайди. Инвестиция фонди ти-жорат ташкилоти бўлиб, у ўзининг алоҳида ҳисобга олинадиган мол-мулкига, шу жумладан, устав капиталига берилган мол-мулкка эга бўлади. Юридик ва жисмоний шахслар инвестиция фонди-нинг муассислари (акциядорлари) сифатида иш юритиши мумкин.


Инвестиция фондини давлат рўйхатидан ўтказиш Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан амалга оширилади. Инвестиция фондини ташкил этишда унинг акциялари қийма-тини тўлаш пул маблағлари, қимматли қоғозлар, улушлар, шу-нингдек кўчмас мулк ва бошқа мол-мулк, мулкий ҳуқуқлар би-лан амалга оширилади. Бунда унинг устав капиталининг камида 75 фоизи пул шаклида тўланиши керак.


Инвестиция фондининг акцияларини жойлаштириш фонд биржасида амалга оширилади, бундан ушбу фонд муассислари ўртасида ёпиқ обуна бўйича жойлаштириладиган акциялар-нинг дастлабки чиқарилиши мустасно. Акциядорларнинг уму-мий йиғилиши ва кузатув кенгаши, шунингдек ваколатларини ишончли бошқарувчи амалга оширадиган ижроия органи инвес-тиция фондининг бошқарув органларидир. Инвестиция фонди-нинг фаолиятидаги чекловлар қуйидагилардан иборат:





  1. фаолиятни лицензия олмасдан амалга оширишга;




  1. корпоратив ва инфратузилма облигациялари ҳамда имтиёзли акциялар чиқаришга;




115


МОЛИЯ БОЗОРИ ВА ИНВЕСТИЦИЯЛАР






  1. инвестиция фонди соф активларининг 10 фоизидан ортиғини бир эмитентнинг қимматли қоғозларига ёки масъулияти чекланган жамиятнинг улушига инвестиция қилишга;

  2. тўланиши лозим бўлган қарзларнинг жами ҳажми кредит ва (ёки) қарз битими имзоланган санадаги инвестиция фонди соф активлари қийматининг 15 фоизидан ошиб кетган тақдирда, кредит ва (ёки) қарз маблағларини жалб этишга (бунда кредит ва (ёки) қарз муддати уч ойдан ошиб кетмаслиги керак);




  1. кафил бўлишга, мол-мулкни ёки мулкий ҳуқуқларни гаровга қўйишга;

  2. ташкилий-ҳуқуқий шакли ўз иштирокчиларининг қўшимча жавобгарлигини назарда тутадиган хўжалик жамиятлари-нинг қимматли қоғозларига ва улушларига инвестицияларни амалга оширишга;




  1. ишончли бошқарувчи, аудиторлик ташкилотлари томонидан чиқарилган қимматли қоғозларга инвестицияларни амалга оширишга, шунингдек, уларнинг устав капиталидаги улуш-ларини олишга;




  1. бошқа инвестиция фондларининг акцияларини олишга ва уларга эга бўлишга;

  2. инвестиция фаолияти билан боғлиқ бўлмаган битимлар ту-зишга, опционлар ёки фьючерслар олишга;

  3. умумий суммаси фонд соф активларининг 10 фоизидан ор-тиқ инвестицияларни амалга оширишга (бундан қимматли

қоғозларга қўйиш мустасно) ҳақли эмас.


Агар қонун ҳужжатларида бошқача қоида белгиланмаган бўл-са, Инвестиция фондлари томонидан чиқарилган ва уларга тегишли қимматли қоғозларга бўлган ҳуқуқларни ҳисобга олиш, шунинг-дек, уларни сақлаш Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси томонидан амалга оширилади. Инвестиция активлари ишончли бошқарувчида алоҳида балансда акс эттирилади ва у бўйича муста-қил ҳисоб юритилади. Ишончли бошқариш билан боғлиқ фаолият бўйича ҳисоб-китоблар учун алоҳида банк ҳисобварағи очилади.


Инвестиция фондининг бухгалтерия ҳисобини юритиш ҳамда


молия, солиқ ҳисоботларини ва бошқа ҳисоботларни тузиш ишонч-


ли бошқарувчи томонидан амалга оширилади.


Ишончли бошқарувчи фонд инвестиция активларининг алоҳи-да ҳисобини юритади, уларнинг яхлитлигини ва бут сақланишини





116


4-боб. ҚИММАТЛИ ҚОҒОЗЛАР БОЗОРИДА КОЛЛЕКТИВ ИНВЕСТИЦИЯЛАШ...



таъминлайди, шунингдек инвестиция фондининг молия, солиқ ҳисоботлари ҳамда бошқа ҳисоботларининг тўғрилиги ва ишонч-лилиги учун жавобгар бўлади.


Мамлакатимизда Капитал бозорни ривожлантириш агентлиги томонидан олиб борилган инвестиция фондларининг молиявий таҳлили натижасида уларнинг кузатув кенгашлари ва инвестиция активларини ишончли бошқарувчиларига нисбатан талабларини қийинлаштирилиши натижасида мамлакатимиздаги кўплаб ин-вестиция фондлари фаолиятини юритишга тўсиқ бўлди. Шунинг-дек, акциядорлик жамиятларига айланган инвестиция фондлари томонидан бир қатор қонун бузиш ҳолатлари ҳам қимматли қо-ғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш маркази томонидан аниқланди. Бундан ташқари, мамлакатимизда фаолият юритаётган акциядорлик жамиятларига устав фондига қўйилган талабларни юқорилиги инвестиция фондини фаолият юритишига тўсиқ бўлди. Натижада, бир қатор йирик хусусийлаш-тириш инвестиция фондлари кузатув кенгаши ташаббуси би-лан акциядорларнинг умумий йиғилиши қарори орқали тугатил-ди. Оқибатда қимматли қоғозларнинг иккиламчи бозорида муо-малада бўлувчи ресурслар ҳажми ҳам камайишига олиб келди.


Ўзбекистонда инвестиция фондларининг ҳолати 4.1-жадвалда акс этирилган.
















Download 6,5 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   198




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish