Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги а. У. Бурханов, Х. Х. Худойқулов



Download 6,5 Mb.
bet35/198
Sana12.07.2022
Hajmi6,5 Mb.
#779224
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   198
Bog'liq
Moliya bozori

Депозитарий – бу қимматли қоғозларни сақлаш ва қимматли қоғозларга бўлган ҳуқуқларни ҳисобга олиш бўйича фаолиятни амалга оширувчи қимматли қоғозлар бозорининг муассасасидир. Депозитарийлардаги нақдсиз ҳисобга олиш қимматли қоғозлар-нинг моддий жойлаштирилиши заруратини истисно этувчи рўй-хатларнинг компьютерлашган тизими орқали битим бўйича ҳи-соб-китобларни бажариш жараёнини англатади. Нақдсиз ҳисобга



103


МОЛИЯ БОЗОРИ ВА ИНВЕСТИЦИЯЛАР



олиш компьютерлашган тизими иккита муҳим шартга риоя эти-лишини назарда тутади: қимматли қоғозларни ҳаракатсизлан-тириш ва уларни моддийсизлантириш.




Ўзбекистонда «Қимматли қоғозлар марказий депозитарий-си» давлат корхонаси – Ўзбекистон Республикаси депозитарлик тизимида депо ҳисобварақлари бўйича эмиссиявий қимматли қоғозларни сақлаш, қимматли қоғозларга бўлган ҳуқуқларни ҳи-собини юритиш ва эмиссиявий қимматли қоғозлар ҳаракатининг ягона тизимини таъминлайди.

Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси Ўзбекистон Рес-публикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 21 майдаги 263-сонли «Қимматли қоғозлар марказий депозитарийсини ташкил этиш ва унинг фаолияти масалалари тўғрисида»ги қарори билан ташкил этилган.


Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси мижозларга кенг миқёсдаги депозитарлик ва консультатив хизматларни кўрсатиш билан бир қаторда, шаффофлик тамойилларига асосланган ҳолда иш олиб боради. Ўзбекистонда қимматли қоғозлар Марказий депо-зитарийсини ривожланиши босқичи қуйидагилардан иборат:


Биринчи босқич, 1994 йилда Республикадаги биринчи «Вақт» Миллий депозитарийсининг ташкил топиши, иккинчи босқич 1996 йилда илк реестр сақловчи компаниянинг пайдо бўлиши, учинчи босқич 1998 йилда икки даражали депозитар тизимини яратилиши, 2014 йилда Ўзбекистонлик эмитентларнинг қимматли қоғозларига халқаро ISIN ва CFI кодларини бериш, акциядорлик жамиятига консалтинг хизматларини кўрсатиш ва 2015 йилда акциядорлик ком-паниялари учун янги ахборот технологиялари хизматларини жорий этилиши ҳисобланади.


Ўзбекистонда Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси ўз фаолиятини «Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида»ги Ўзбе-кистон Республикасининг қонунига ва бошқа бир қатор қонун ҳужжатларига мувофиқ олиб боради.


Қимматли қоғозлар марказий депозитарийсининг мутлақ вази-фалари қуйидагилардан иборат:





  • қимматли қоғозларни ҳисобга қўйиш;




  • ҳужжатли қимматли қоғозларни сақлаш;




  • қимматли қоғозлар чиқарилганлигини тасдиқловчи ҳужжат-ларни сақлаш;




104


3-боб. МОЛИЯ БОЗОРИНИНГ ПРОФЕССИОНАЛ ИШТИРОКЧИЛАРИ






  1. қимматли қоғозлар эгаларининг реестрларини юритиш;




  1. давлатнинг қимматли қоғозларга бўлган ҳуқуқларини, шу-нингдек, қимматли қоғозларни бошқариш бўйича давлат ваколат берган шахсларнинг қимматли қоғозларга бўлган ҳуқуқларини ҳисобга олиш;




  1. инвестиция воситачиларининг депо1 ҳисобварақларини юритиш;

  2. қимматли қоғозлардаги ҳисоб-китобларни белгиланган тар-тибда амалга ошириш;

  3. Ўзбекистон Республикасининг норезидентлари томонидан чиқарилган, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида муомалага киритилган қимматли қоғозларни ҳисобга олиш;

  4. Ўзбекистон Республикасининг резидентлари томонидан чиқарилган, Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарида муомалага киритилган қимматли қоғозларни ҳисобга олиш;

  5. агар қонун ҳужжатларида бошқача қоида белгиланмаган бўлса, инвестиция фондлари томонидан чиқарилган ва уларга тегишли қимматли қоғозларга бўлган ҳуқуқларни ҳисобга олиш;




  1. депонентларнинг ягона базасини юритиш;




  1. Ўзбекистон Республикасининг резидентлари томонидан чиқарилган эмиссиявий қимматли қоғозларга халқаро код-ларни бериш;

  2. депо ҳисобварақлари бўйича эмиссиявий қимматли қоғозлар ҳаракати тўғрисидаги ахборотни тўплаш ва тизимлашти-риш.




Download 6,5 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   198




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish