Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги а. У. Бурханов, Х. Х. Худойқулов


Индексли фондлар ва уларнинг ўзига



Download 6,5 Mb.
bet43/198
Sana12.07.2022
Hajmi6,5 Mb.
#779224
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   198
Bog'liq
Moliya bozori

4.3. Индексли фондлар ва уларнинг ўзига


хос жиҳатлари

Жаҳон амалиётида ўзаро фондлар (mutual funds) деганда инвес-торлардан йирик миқдордаги пул маблағарини жалб қилинган ҳолда битта йирик фондни шакллантириб, ушбу фонд маблағларини бир хил бўлган активларга яъни, акция, облигация, валюта бозорида инс-трументлар сотиб олиш мақсадида ўзининг акцияларини чиқара-диган юридик шахс тушинилади.1 Бу 4.4-расмда ўз аксини топган.





Очиқ инвестиция

фонди



Ўзаро фондлар

Пай инвестиция


фонди
Ёпиқ инвестиция


фонди




4.4-расм. Ўзаро фондларнинг тузилиши.2

Очиқ инвестиция фонди дунёда кенг ривожланган биржа ин-вестиция фонди (exchange-traded fund) ҳисобланади. Нью -Йорк фонд биржада асосий савдоларни биржа инвестиция фонди билан пай инвестиция (unit investment trusts) фондлари амалга оширади. Очиқ инвестиция фонди ўзининг қимматли қоғозларини фонд менежерлари томонидан ҳар куни савдо якунлаётганда қайта со-тиши ҳам мумкин. 1990-йилларда АҚШ фонд бозорида пассив инвестиция стратегияларининг афзалликларини тўлиқ амалга оширишга муваффақ бўлган инвестиция фондларининг янги моделлари пайдо бўлди. Улар Exchange Traded Funds (ETFs) – биржавий индексли фондлардир. Биржавий индексли фонд (ETFs) – бу бозор қимматли қоғозлари, хом-ашё, облигациялар ва ак-тивлар баҳоларини индексда амалга оширади. Биржавий индексли фондларнинг фаолият механизми бошқа инвестиция фондлари билан таққослаганда қуйидаги хусусиятларга эга:





  1. Биржавий индексли фонд – пассив бошқариладиган инвести-ция портфели билан маблағларни таркиби умумий қабул қилинган фонд индексларидан бири таркибига ва тузилишига мувофиқ шаклланади. Биржавий индексли фондлар фонд биржалар индек-сини таркибий тузилмасига ўхшаган индекс билан соф актив-




  1. http://www.investopedia.com/terms/m/mutualfund.asp?ad=dirN&qo=investope

diaSiteSearch&qsrc=0&o=40186





  1. Муаллифлар томонидан тайёрланган.




129


МОЛИЯ БОЗОРИ ВА ИНВЕСТИЦИЯЛАР



ларини акс эттиради. Инвестиция фондларидан фарқланадиган жойи биржавий индексли фондлар ўзининг индикаторларини ин-декс кўринишида акс эттиради. Асосий индексдаги реал вақтда инвесторлар учун мавжуд бўлган ҳар қандай ўзгаришлар бир-жавий индексли фонд портфелининг бозор қийматидаги ўзга-ришини ва унинг қимматли қоғозларининг киритиш қийматини жуда тўғри акс эттиради. Қимматли қоғозлар фонд биржасида қимматли қоғозларни сотиб олиш ва сотиш тўғрисида қарор қабул қилинганда, тажрибасиз инвестор тўлиқ маълумот олиш ҳуқу-қига эга, бу қимматли қоғозлар акцияларининг биржа котиров-каларига сезиларли таъсир кўрсатади.





  1. АҚШдаги биржавий индексли фондлар очиқ инвестиция фондлари ҳисобланади. Бироқ, бошқа очиқ акциядорлик инвес-тиция фондларидан фарқли ўлароқ (инвестицион фондлар ва пай инвестиция трастлар) қимматли қоғозлар алмашинуви биржавий индексли фондларининг кичик инвесторлар учун турли усуллар ёрдамида юқори ликвидли активлар билан таъминланади.




  1. Институционал инвесторлар катта миқдорда қимматли қо-ғозлар фондлари индексидаги маблағларни (3–5 млн. доллардан кўпроқ) сотиб олишлари ва уларни тўғридан-тўғри бошқарувчи компания орқали сотиши ҳам мумкин. Қимматли қоғозлар сотиб олинган тақдирда, олди-сотдини биржадан ташқарида ишлайдиган биржавий индексли фондлари бошқарув компаниялари амалга оширади, ушбу қимматли қоғозларни инвесторга бериш фақатгина биржа-савдосининг фондлари инвестиция портфели таркибига мос келадиган қимматли қоғозлар пакети эвазига амалга оширилади. Биржавий индексли фондни биржа савдосининг фондлари порт-фел тузилишига мос келадиган қимматли қоғозлар пакетидаги қимматли қоғозларни сўндиришда маблағлар инвесторга қайта-риб берилмайди.

Ўзаро инвестиция фонди билан биржавий индексли фондни (EFTs) фарқи шундан иборатки, биржавий индексли фонд оддий акциялар билан фонд биржасида савдони ташкил этади. Биржавий индексли фонд активларини баҳоси кун давомида доим ўзгариб туради, чунки бу фонд доим фонд бозорида активларини сотади ва сотиб олади. Биржавий индексли фонднинг асосий олтин қоидаси кунлик юқори ликвид ва кам трансакцион тўловларга эга бўлган активларни сотиб олишни амалга оширади ва натижада индиви-





130


4-боб. ҚИММАТЛИ ҚОҒОЗЛАР БОЗОРИДА КОЛЛЕКТИВ ИНВЕСТИЦИЯЛАШ...



дуал инвесторларни жозибадорлигини оширади. Биржавий индексли фонд пай инвестиция фондини бир кўриниши бўлиб, ушбу фонднинг асосий хусусияти фонд бозори индекс кўринишида қимматли қоғозлар савдоси билан шуғулланади. Биржавий ин-дексли фонд пай фондига ўхшайди ва энг машҳур инновациядаги қимматли қоғозлар инструментлари бўлиб, лекин бу фонднинг активлари қимматли қоғозлар, облигация, хом-ашё ва валютадан иборат бўлади. Биржавий индексли фонд ўзининг активларини қимматли қоғозлар портфелида шакллантиради, баъзан оддий ак-циялардаги каби котировка қилиниб «сават» деб юритилади.


Биржавий индексли фонд тўғридан-тўғри қимматли қоғозлар-ни инвесторларга сотмайди. Бунинг ўрнига, ҳомийлик биржа-вий индексли фонд ўзининг 50000 дан кўпроқ акциялар блоки-ни ишлаб чиқади. Сўнгра бу пакетлар ваколатли иштирокчилар томонидан макет-мейкер, профессионал ва институционал иш-тирокчиларидек қимматли қоғозларни сотиб олади. Ундан кейин ваколатли иштирокчилар акциялар пакетини фонд биржасига жойлаштиради. Бу пакетдаги ҳар бир акция активларини улуш-лари бўйича ҳуқуқларини кўрсатади.


Биржа инвестиция фонди (Exchange Traded Fund) биринчи бў-либ Америка фонд биржасида (American Stock Exchange, AMEX) 1993 йилда SPDR S&P 500 ETF Стандарт ва Пуарсни (Standard and Poor’s Deposit Receipt) депозит тилхатлар асосида қимматли қоғозлар бозорида савдони амалга оширди. 2014 йилда йиллик оборот 5,32 трлн. доллар ва энг йирик биржавий индексли фонд





  1. млрд. доллар оборотни ташкил этган.1

Биржавий индексли фонд акциялари каби котировка қилиб, Стандарт ва Пуарсни депозит тилхатлари кун давомида маржа билан сотиш ва зарарсиз сотиб олишни амалга оширди. Ҳар доим инвестор биржавий индексли фонд активларини сотиб олганида, у фондининг индексига қараб инвестиция қилади. Бундан ташқари, биржавий индексли фонд нооддий ҳуқуқий тузилишга эга бўлиб, ноёб маҳсулотлар билан инвестицион фаолиятни амалга ошира-ди. Инвестиция фондидан фарқли равишда, биржавий индексли фонд бозорида оддий акциялар билан савдони амалга оширади. Kўпчилик биржавий индексли фондлар ўзининг индексига эга





  1. Deutsche Bank. ETF industry annual report 2014.




131


МОЛИЯ БОЗОРИ ВА ИНВЕСТИЦИЯЛАР



бўлиб, бу турли хил қимматли қоғозлар тўпланишидан шакланади. Биржавий индексли фондлар инвестицион харажатлари ва солиқ самарадорлигининг пастлиги сабабли, бу фонд инвестиция жо-зибадорлик хусусиятига эга.1


EFTs дистрибюторлари фақат активларни сотиб олиш ва со-тишни EFTs фондининг ваколатли иштирокчилари ўртасида бў-лади . EFTs фондининг ваколатли иштирокчилари активларини узоқ муддатли инвестиция қилишни истайди, лекин улар одатда қимматли қоғозлар бозорида маркет-мейкер хизматидан фойда-ланиб, ўзининг қимматли қоғозларини бозор баҳосида соф актив-ларини қийматини кун давомида ликвидлигини таъминлайди.
Чакана брокерлар EFTs фондини қимматли қоғозларнинг икки-ламчи савдосини амалга оширади. EFTs фонди ўзаро фонд ва пай инвестиция фондларини хусусиятларини бирлаштирган бўлиб, ўзининг соф активлари қиймати учун ҳар куни савдонинг охирида олди-сотдини амалга оширади. Олди-сотдини амалга ошириш ху-сусияти ёпиқ инвестиция фонди кўринишида бўлиб, кун давомида активларининг баҳоси соф активларнинг баҳосидан паст ёки юқори бўлиши мумкин, лекин ёпиқ инвестиция фондлар EFTs фондидек савдони амалга оширмайди. EFTs фондлар катта брокер-дилер би-лан шартнома тузиб, EFTs қимматли қоғозлар блок саватини бир бирликдаги қимматли қоғозлардан яратади. Бу блокда EFT фонди максимал ўн минг дона қимматли қоғозлари жойлаштирилади ва блок саватида асосий қимматли қоғозлар одатда пул воситасида айрибошланмасдан балки товар, хом-ашё, хизматлар билан айри-бошланади.
EFTs фондлар АҚШда 1993 йилдан бошлаб ва Европада эса 1999 йилдан бошлаб фаолият юрита бошлаган. EFTs фондлар ин-дексли фондлар бўлиб, 2008 йилдан АҚШни қимматли қоғозлар биржа коммиссияси EFT фондлари фаоллик билан яратишга рух-сат берди. EFTs фондлар солиқ самарадорлиги ва кам транзакцион харажатларда фаолият юритади. EFTs фондларга АҚШда 1993 йилдан 2015 йилгача 2 триллион долларда инвестиция қилинган. 2015 йил охирига келиб 1800 та турли хил маҳсулотларини бозор сектори-да деярли қамраб олди ва бозорда ўзининг стратегиясига эга бўлди.



  1. http://www.businesswire.com/portal/site/google/?ndmViewId=news_view&new sId=20080610006204&newsLang=en




132


4-боб. ҚИММАТЛИ ҚОҒОЗЛАР БОЗОРИДА КОЛЛЕКТИВ ИНВЕСТИЦИЯЛАШ...



Dean Bros Investment банк нефть сектори инвестиция жозибадор-лигини ошириш мақсадида бозордаги нефтга айирбош қиладиган ETFs фондини яратди. Dean Bros Investment банки қимматли қоғозлар ва биржа коммисияси билан ETFs фонди қанча қимматли қоғоз билан шаклантиришни келишиб олди. Бундан ташқари, Dean Bros Investment банк бошқа фондлар ва компанияларнинг қим-матли қоғозларига ўхшаб ETFs фондини қимматли қоғозларини ўз ичига олган ҳолда алоқа қилади. Бу оддий қимматли қоғозларни ва Custodial банкга жўнатади ва натижада Dean Bros Investment банкнинг нефть ETFs фонди шаклланади. Нефть ETFs фонди қимматли қоғозларни Custodial банкга жўнатади ва бу банк орқали қимматли қоғозлар АҚШ қимматли қоғозлар бозорида сотилади.


Таҳлиллар кўрсатишича, сўнгги ўн йилликда биржа акцияла-ри котировка қилинадиган фондларнинг активлари юқори суръ-атларда ошган (4.4-жадвал). Бу эса, кейинги пайтларда ETFsлар-нинг роли ортиб бораётганлигидан далолат беради. Зеро, 2019 йил-да бундай инвестиция фондларининг активлари 2007 йилга нис-батан қарийб 7 баробар кўпайган. Таҳлилдан кўриниб турибдики,












Download 6,5 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   198




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish