Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги а. У. Бурханов, Х. Х. ХудойқуловТўғридан-тўғри ва портфель инвестициялар
Moliya bozori
ди. Бунда инвестиция қилинаётган соҳа ҳам, қимматбаҳо қо-ғоз тури ҳам ҳеч қандай аҳамиятга эга эмас, у устама курс ўсишига қараб, исталган фойдани берса ва девидендлар тўланса бўлди. Бошқа шакл – ссуда капиталининг ҳаракати миллий ишлаб чиқариш жараёнларига бевосита алоқага эга бўлмасдан, қабул қилувчи мамлакатдаги такрор ишлаб чиқариш жараёнига билво-сита тарзда таъсир қилиши мумкин. Капиталнинг ссуда шаклидаги миграцияси деганда капитал-нинг барча халқаро ҳаракатланиши тушунилиб, қуйидаги тур-даги тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ва тўғридан-тўғри инвестициялар бундан мустасно: давлат ва хусусий заёмлар; бошқа мамлакатларнинг облигациялари, хорижий компания-нинг векселлари ва траттини сотиб олиш; қарзлар бўйича тўловлар; банклараро депозитлар; ривожланишга расмий ёрдам. Халқаро валюта фонди яна бир гуруҳ – «бошқа инвестиция-лар» гуруҳини ажратади. Бу гуруҳ асосан халқаро заёмлар ва банк депозитларидан ташкил топади. Улар баъзида портфель, баъзида тўғридан-тўғри инвестициялар таркибида бўлиши мумкин. 489
МОЛИЯ БОЗОРИ ВА ИНВЕСТИЦИЯЛАР 14.3. Хорижий инвестицияларни жалб қилиш тамойиллари ва йўналишлари Иқтисодиётнинг устувор тармоқларини ривожлантириш учун хорижий инвестицияларни жалб қилиш сиёсати мавжуд маб-лағлардан, вақтдан ва имкониятлардан самарали фойдаланишга, турли хил рискларни, мавжуд шарт-шароитларни ҳисобга олган ҳолда бойликларни самарали жойлаштиришга ва шу йўл билан республика иқтисодиётини кўтаришга, унинг жаҳон иқтисодий тизимига қўшилишига, чет эл инвестицияларининг кириб кели-шини ва рағбатлантириш йўли билан инвестицияларни кўпроқ иқтисодиётнинг устувор тармоқларига жалб қилишга ҳамда улар-дан самарали фойдаланишга қаратилган. Жумладан, мамлакат инвестиция сиёсатини ишлаб чиқишда хорижий инвестицияларни жалб қилишнинг қуйидаги тамойил-ларига асосланиш муҳим аҳамият касб этади. Стратегик якдиллик тамойили. Бу тамойилнинг иқтисо- дий моҳияти мамлакат ҳудудларини ривожлантиришга йўнал-тирилган узоқ истиқболли ривожланиш стратегиясини ишлаб чиқиш билан белгиланади (14.3-расм). Марказлашмаган бошқарув тамойили. Маълумки, қа- рорларни қабул қилишнинг марказлашган тизими ҳукумат ор-ганларининг айрим инвесторларга ён босиши билан боғлиқ салбий рақобат ошишига имкон яратади. Шу нуқтаи назардан давлат даражасида хорижий инвесторларнинг ҳудудий фаоллиги-га эътибор қаратиш лозим. Мослашувчанлик тамойили. Давлат инвестиция сиёса- тини мамлакат ва жаҳон иқтисодиётининг ўзгарувчан шароитга қараб доимий равишда мослаштириш ва қайта кўриб чиқиш мақсадга мувофиқ. Давлатнинг марказлашган бошқарув тизи-мида давлат инвестиция сиёсатини амалга ошириш жуда қийин. Шунинг учун давлат бошқарувида мамлакат ва глобал иқтисо-диёт ўзгаришларига мослашувчан замонавий менежмент ташки-лий тузилмаларини жорий этиш лозим. Ахборотлар очиқлиги тамойили. Давлат инвестиция сиёса- ти хорижий инвестиция лойиҳалари ва чора-тадбирлари, маъму-рий тартиблар ва қонуний-меъёрий ҳужжатлар базаси ва бошқа- 490
14-боб. ХОРИЖИЙ ИНВЕСТИЦИЯЛАРНИ ЖАЛБ ҚИЛИШ... лар тўғрисидаги маълумотларни ўзида жамлаган ахборот порта-лини ташкил этиш ва ривожлантиришни назарда тутиши лозим. Барқарорлик тамойили. Маълумки, хорижий инвестиция-лар жозибадорлигининг муҳим омилларидан бири, бу давлат ка-фолати ва унинг барқарорлигини таъминлаш ҳисобланди. Хори-жий инвесторлар ишончини оқлаш учун қонуний-меъёрий базани такомиллаштириш ва давлат ҳамда жамоатчилик инсти-тутларини мустаҳкамлаш зарур. Инновацион ривожланиш тамойили. Давлат инвестиция сиёсатининг асосий иқтисодий моҳияти, саноат тармоқларини ривожлантириш устуворлиги ва уларни техник ва технологик қолоқлигини бартараф этишга қаратилган хорижий инвестиция-ларни жорий этишга қаратилган бўлмоғи лозим. Download 6,5 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024 ma'muriyatiga murojaat qiling |
kiriting | ro'yxatdan o'tish Bosh sahifa юртда тантана Боғда битган Бугун юртда Эшитганлар жилманглар Эшитмадим деманглар битган бодомлар Yangiariq tumani qitish marakazi Raqamli texnologiyalar ilishida muhokamadan tasdiqqa tavsiya tavsiya etilgan iqtisodiyot kafedrasi steiermarkischen landesregierung asarlaringizni yuboring o'zingizning asarlaringizni Iltimos faqat faqat o'zingizning steierm rkischen landesregierung fachabteilung rkischen landesregierung hamshira loyihasi loyihasi mavsum faolyatining oqibatlari asosiy adabiyotlar fakulteti ahborot ahborot havfsizligi havfsizligi kafedrasi fanidan bo’yicha fakulteti iqtisodiyot boshqaruv fakulteti chiqarishda boshqaruv ishlab chiqarishda iqtisodiyot fakultet multiservis tarmoqlari fanidan asosiy Uzbek fanidan mavzulari potok asosidagi multiservis 'aliyyil a'ziym billahil 'aliyyil illaa billahil quvvata illaa falah' deganida Kompyuter savodxonligi bo’yicha mustaqil 'alal falah' Hayya 'alal 'alas soloh Hayya 'alas mavsum boyicha yuklab olish |