Портфель инвестициялар – бу капитални хорижий корхоналар қимматли қоғозларига (корхона устав капиталининг 10% дан кам қисмини) киритиш шаклида олиб чиқиб кетиш бўлиб, инвесторлар-га улар фаолиятини бевосита назорат қилиш имконини бермайди.
Портфель инвестициялар анча юқори ликвидлиликка эга бў-либ, ҳаракатчан ҳисобланади. Уларни рискли зонадан бойлик орттириш енгилроқ бўлган муҳитга кўчириш қийин эмас. Порт-фель инвестициялар ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш ва профес-сионал билимларни ошириш учун катта меҳнат талаб этмайди.
Портфель инвестициялар (portfoIio investments) шундай инвес-тицияларки, бунда капитал даромад олиш мақсадида корхоналар-нинг акциялари, облигациялари ва бошқа қимматли қоғозларини
14-боб. ХОРИЖИЙ ИНВЕСТИЦИЯЛАРНИ ЖАЛБ ҚИЛИШ...
сотиб олиш учун сарфланади. Бундай инвестициялар корхоналар-нинг молиявий хўжалик фаолияти устидан назорат ўрнатиш ҳу-қуқини бермайди. Хорижий портфель инвестициялар барча халқаро операцияларни амалга оширишда фирмалар учун муҳим аҳамият-га эга. Бy турдаги инвестицияларга асосан молиявий муаммолар-ни ечиш учун мурожаат қилинади. Корпорацияларнинг молиявий бўлимлари маблағларнинг бир мамлакатдан бошқа мамлакатга қисқа муддатли инвестициялардан юқори фойда олиш учун ўтка-задилар. Бундай инвестициялар кўпинча хусусий тадбиркорлар капиталига асосланган, баъзида эса ўз қимматбаҳо қоғозларини чиқаради ва хорижий қимматбаҳо қоғозларини сотиб олади.
Халқаро портфель инвестициялари мамлакат тўлов баланси-да қандай классификацияланган бўлса, шундай акс эттирилади. Портфель инвестициялар қуйидаги кўринишда бўлиши мумкин:
Акционер қимматбаҳо қоғозлари (eguity securities) – бозор муомаласидаги пул ҳужжати бўлиб, ҳужжат эгасининг ушбу ҳуж-жатни чиқарган шахсга нисбатан мулкий ҳуқуқга эгалигини тас-диқлайди.
Заём қимматбаҳо қоғозлар (debt securities) – бозор муомаласи-даги пул ҳужжати бўлиб, заём эгасининг ушбу ҳужжатни чиқарган шахсга нисбатан муносабатини тасдиқлайди.
Заём қимматбаҳо қоғозлари қуйидаги шаклларда чиқарилади: Облигация (bond) (оддий вексель, қарз мажбурияти) пулли дас-так бўлиб, унинг соҳибига кафолатланган ва қатъий белгиланган пул даромади ёки шартнома асосида белгиланган ўзгарувчан пул
даромадини олиш ҳуқуқини беради.
Пул бозори дастаклари – пулли дастак бўлиб, унинг соҳибига маълум бир давр ичида кафолатланган ва қатъий белгиланган пул даромади олиш ҳуқуқини беради. Бу дастаклар бозорда пасайти-рилган нархларда сотилади, нархни пасайтириш даражаси фоиз ставкасининг катта-кичиклигига ва қарзни қопланиш муддатига боғлиқдир. Буларга ғазна векселлари, депозит сертификатлари, банк апцентлари ва бошқалар киради.
Молиявий деривативлар (financiaI derivatives) – бозор нар-хига эга бўлган пулли дастак бўлиб, унинг соҳибига бирламчи қимматбаҳо қоғозларни сотиш ёки сотиб олиш ҳуқуқини беради. Буларга опционлар, фьючерслар, варрантлар, своплар киради.
МОЛИЯ БОЗОРИ ВА ИНВЕСТИЦИЯЛАР
Халқаро портфель инвестициялари ҳаракатини ҳисобга олиш мақсадида тўлов балансида қуйидаги категориялар қабул қилин-ган:
Нота (қарз мажбурияти) (note) – қисқа муддатли (3–6 ой)
пулли дастак бўлиб, банк билан келишув асосида қарз олувчининг ўз номига чиқарилади, бозорда жойлаштирилиши кафолатланади ва сотилмаган ноталар сотиб олинади, резерв кредитлар билан таъминланади. Кенг тарқалган ноталар – Евроноталардир.
Опцион (option) – шартнома (қимматбаҳо қоғоз) бўлиб, ха-ридорга маълум бир қимматбаҳо қоғоз ёки товарни белгиланган муддатдан сўнг ёки маълум бир давр ичида қатъий белгиланган нархларда сотиб олиш ёки сотиш ҳуқуқини беради. Опцион харидори унинг эгасига юқорида қайд этилган ҳуқуқларни со-тиши эвазига мукофот пулини тўлайди.
Варрант (warrant) – опционнинг бир тури бўлиб, эгасига белгиланган муддат ичида эмитентдан имтиёзли шароитда маъ-лум бир миқдордаги акцияларни сотиб олиш имконини беради.
Фьючерс (futures) – қимматбаҳо қоғозларни, валюта ёки товарларни белгиланган нарх ва келажакдаги белгиланган муд-датда сотиш ёки сотиб олиш борасидаги бажарилиши мажбур бўлган қисқа муддатли стандарт шартномалар.
Форвард курси (forward rate) – асосий қарз суммасининг маълум бир ўзгармас қисмига нисбатан белгиланган вақтда тўлана-диган фоиз ставкасининг ҳажми тўғрисида келишув бўлиб, у ўша кундаги фоиз ставкасидан паст ёки юқори бўлиши мумкин.
Своп (swap) – савдо қоидаларига амал қилган ҳолда битта қарзни тўлаш бўйича маълум бир муддат ўтгандан сўнг шарт-ларни ўзгартириш бўйича битим.
Портфель инвестициясининг бевосита инвестициялардан аф-заллик томони шундаки, улар тугатилиш вақтида қимматбаҳо қо-ғозлар тезда нақд валютага алмаштириб олиниши мумкин. Порт-фель инвестицияларнинг амалга оширилишининг асосий саба-би – таваккалчилик даражасини ҳисобга олган ҳолда хорижий инвестор ўз маблағларини хорижда максимал фойда келтирувчи қимматбаҳо қоғозларга жойлаштириши мумкин. Маълум бир маънода портфель инвестицияси пулни инфляция ва спекуляция йўли билан фойда кўришдан сақлаш воситаси сифатида қарала-
14-боб. ХОРИЖИЙ ИНВЕСТИЦИЯЛАРНИ ЖАЛБ ҚИЛИШ...
Do'stlaringiz bilan baham: |