Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги а. У. Бурханов, Х. Х. Худойқулов


-расм. Узоқ муддатли инвестицияларнинг фоиз рисклари миқдорини ҳисоблаш усуллар



Download 6,5 Mb.
bet160/198
Sana12.07.2022
Hajmi6,5 Mb.
#779224
1   ...   156   157   158   159   160   161   162   163   ...   198
Bog'liq
Moliya bozori

13.11-расм. Узоқ муддатли инвестицияларнинг фоиз рисклари миқдорини ҳисоблаш усуллар.


Диверсификацияланган риск – турли инвестиция лойиҳалари-ни яхши диверсификацияланган капитал қўйилмалар портфелига комбинациялаш ҳисобига йўққа чиқариш мумкин бўлган инвес-тицияланган капитални тўлиқ ёки қисман йўқотиш имконияти-дир.


Тизимли риск инвестициялар портфелини диверсификация-лаш ҳисобига камайиши ҳисобланади.

Маъқул келадиган риск даражасининг риск даражасига боғлиқ-лигини САРМ модели ёрдамида аниқлаш мумкин бўлиб, бу ин-вестициялар бозор портфелининг даромадлилик даражаси ўзга-ришларига сезувчанлигига боғлиқ.


Молия бозоридаги операцияларни Интернет-трейдинг орқали амалга ошириш жараёнида хатарлар тез-тез учраб туради.




Биринчи хатарлар интернет-трейдинг орқали молия бозор-ларидаги операцияларни амалга ошириш жараёнида тармоқлар билан боғлиқ. Маълумки, интернет тармоғи жуда кўп ахборот-ларни ўзига қамраб олади. Ахборотларни узатиш ва қабул қилиш жараёнида учинчи бир шахснинг бу жараённи ўзгартириши ёки ўзгартирмаслигини кафолатланмайди. Бу эса брокернинг ми-жозлар учун хизмат доирасини камайтиришга ёки амалга оши-рилган операция орқали кутилаётган даромадга эриша олмас-лигига олиб келиши мумкин.



464


13-боб. ИНВЕСТИЦИЯ ЛОЙИҲАСИ ВА УНИ МОЛИЯЛАШТИРИШ





Иккинчи хатарлар тармоқдаги маълумотлар йўқотилганда, мавжуд бўлмаганда ёки сервернинг интернет тармоғи билан ало-қани амалга оширадиган каналлари ёпиб қўйилганда вужудга келади. Натижада, амалга оширилган олди-сотди операциялари тўғрисидаги ахборотлар ўз тизимини йўқотиб, мижозларга хиз-мат кўрсатиш доираси қисқаришига олиб келади. Масалан, брокерлик компаниясининг тармоқдаги маълумотлари йўқо-лиши ёки бирон киши томонидан ўзгартирилиши, биринчидан, компания иқтисодини издан чиқарса, иккинчидан, мижозларга хизмат кўрсатиш муаммоларини келтириб чиқаради. Агар катта биржанинг тармоғидаги маълумотлари ўзгартирилса, ёки интер-нет орқали биржадаги олди-сотди операциялари ўзгартирилса, бу бутун бир бозорни ўзгартириб юбориши мумкин. Бу жараён бутун мамлакат молия тизимини издан чиқариши мумкин.

Телекоммуникация хизматларини амалга ошириш жараёнида юзага келадиган яна бир муҳим хатар борлигини ҳам назарда тутиш керак. Мижоз интернет орқали амалга оширган операциясининг маълум бир турдаги пакетини йўқотиб қўйган бўлса, у зудлик билан инвестиция қарорини қабул қилган ҳолда, шу даврдаги барча ахборотлар билан танишиб чиқиши ва тиғиз ёки кутилма-ган операцияларни бажаришга йўл қўймаслиги керак. Техник хусусият билан боғлиқ бўлган хатарлар интернет билан амалга оширилган операцияларга таъсир қилмаслиги мумкин. Лекин брокерларнинг электрон тизимидаги қуйидаги йўналишлари, уларнинг иш тартиби, иш фаолиятидаги операцияларнинг ҳи-мояланиши ва ривожланиши ҳамда иш унумдорлигининг ўсиши-га таъсир этиши мумкин.


Юқорида кўриб ўтилган хатарлар интернет-трейдинг техник хусусиятлари билан боғлиқ хатарлар бўлиб, маълум маънода олди-сотди операцияларини амалга оширишда иштирок этган ташкилотчи брокерларни ҳам қамраб олади. Олди-сотди опера-цияларини амалга ошириш жараёнида, техник носозликлар келиб чиқиши, ўзаро шартномаларни белгиланган манзиллар бўйича юбормаслик, алмашиб кетиш ва шунга ўхшаш кўпгина жараён-лар интернет-трейдинг тармоғида техник хатарларни юзага келтиради. Бу эса керакли маълумотлар, шартномалар мижоз-ларга ўз вақтида етиб бормаслигига, иқтисодий инфратузилма-нинг ўзгаришига олиб келиши мумкин.





465


МОЛИЯ БОЗОРИ ВА ИНВЕСТИЦИЯЛАР



Қимматли қоғозлар бозорини ривожлантиришда интернет-трейдинг тармоғининг аҳамияти жуда катта. Лекин, шу билан бирга, юзага келиши мумкин бўлган хатарли ҳолатлар олдини олиш ҳам муҳимдир. Эҳтиётсизлик натижасида амалга оширилган ҳар қандай операция инвестор – брокер –мижоз ўртасидаги ному-таносибликни келтириб чиқариши мумкин. Интернет-трейдинг-даги хатарларни олдини олишда, биринчи навбатда, тармоқдаги дастурларнинг ишлаш шароитига эътибор бериш зарур. Хатар-нинг олдини олиш учун амалга оширилган операциялар махсус кодлар асосида, учинчи шахсга маълум бўлмаган тарзда сир сақланиши лозим, иккинчидан эса, тармокдаги брокер тизимини ҳимоя қилиш лозим. Интернет-трейдингдаги техник жиҳатдан юзага келадиган хатарлар билан бирга, шу тармоқ орқали амал-га оширилаётган операцияларга тўғридан-тўғри таъсир қилувчи хатарлар мавжуд бўлиб, булар биржа савдосига қатнашаётганлар-нинг мутахассис эмаслиги натижасида келиб чиқади. Бундай хатарларнинг юзага келишига ҳозирги кунда бу соҳа бўйича му-тахассисларнинг камлиги сабаб бўлса, иккинчидан, адабиётлар етишмаслиги ҳам соҳа ривожланишига тўсқинлик қилмоқда.


Юқоридагилардан келиб чиққан ҳолда рискларни бошқариш-нинг асосий шаклларини таҳлил қиламиз (13.12-расм).


Актив – бу мавжуд ахборотдан фойдаланиш, ҳодисаларни башорат қилиш орқали корхона фаолиятига бевосита таъсир кўрсатиш, салбий оқибатларнинг олдини максимал даражада олишдир.



Диверсифи-

кация

Рискларни хед-

жирлаш

Рискни

тақсимлаш


Актив

Адаптив


Download 6,5 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   156   157   158   159   160   161   162   163   ...   198




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish