Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги а. А. Омонов, Т. М.ҚОралиев



Download 2,78 Mb.
Pdf ko'rish
bet78/178
Sana25.03.2022
Hajmi2,78 Mb.
#508769
1   ...   74   75   76   77   78   79   80   81   ...   178
Bog'liq
AVJG8PKux0b4zvMz4CXM2ijEjOQ4hiEWhBX6Dm8k

Кредитор 
– кредит муносабатларини ташкил этишда кредит берувчи 
сифатида майдонга чиқади. Кредитор пул маблағларини вақтинчалик 
фойдаланишга берувчи субъектлар ҳисобланади. Бундай субъектлар банклар, 
кредит уюшмалари, микрокредит ташкилотлар, ломбардлар, давлат ва бошқа 
молиявий ташкилотлар бўлиши мумкин. Кредитор ссуда сифатида берадиган 
пул маблағлари уларнинг 
ўз маблағлари ва жалб қилинган маблағлари
 
ҳисобидан шакллантирилади. Кредитор субъектлар ичида, банклар ва кредит 
уюшмалари нафақат ўз маблағлари ҳисобидан, балки четдан жалб қилинган 
маблағлар ҳисобидан кредитлар беради. Маблағларни жалб қилишнинг турли 
йўллари мавжуд бўлиб, бозор иқтисодиёти шароитида акциялар ва 


185 
облигацияларни муомалага чиқариш асосий ва самарали йўлларидан бири 
ҳисобланади.
Кредитор жамиятдаги вақтинчалик бўш пул маблағларни тегишли 
шартлар асосида жалб қилиб, ушбу маблағларни кредитнинг қайта 
тақсимлаш функцияси орқали реал секторнинг зарур бўлган бўғинларига 
жойлаштиради. Бу жараён иқтисодиётдаги вақтинчалик бўш пул 
маблағларини 
самарали 
ишлашини, 
яъни 
капитал 
айланмасини 
тўхтовсизлигини таъминлаш билан бирга, кредитор жамланган маблағларни 
зарур мақсадларга жойлаштириш асосида ушбу маблағларни ўз мақсади ва 
кредит муносабатлари иштирокчилари манфаатлари йўлида хизмат қилишига 
эришади. 
Кредит олувчи
 
– кредит муносабатларида кредит олувчи сифатида 
иштирок этади. Кредит олувчи субъектлар сифатида хўжалик юритувчи 
субъектлар, аҳоли, давлат, банклар ва бошқа шахслар майдонга чиқади. 
Иқтисодий адабиётларда кредит олувчини қарздор сифатида талқин этиш 
ҳолатлари учрайди, шунингдек, кредит ва қарзнинг бир – биридан иқтисодий 
жиҳатдан фарқланиши хусусида ҳам тортишувлар кўзга ташланади. Албатта, 
“кредит” ва “қарз” ўртасида ўзаро боғликлик бўлиши мумкин, лекин 
иқтисодий моҳиятан бу икки тушунча ўртасида бир – биридан жиддий фарқ 
қиладиган жиҳатлари мавжуд. Кредит иқтисодий категория сифатида 
тегишли ижтимоий – иқтисодий қонунлар ва тамойиллар асосида амал 
қилади. Кредит муносабатларида иштирок этувчи ҳар иккала томоннинг 
иқтисодий манфаатлари мавжуд бўлиб, ушбу манфаатлар ўзаро 
мужассамлашганда кредит муносабатлари рўй беради.
Кредитор берилган кредит учун иқтисодий манфаатдорлик (фойда)ни 
фоиз кўринишида ундирса, кредит олувчи кредит ёрдамида ишлаб чиқариш 
жараёнининг узлуксизлигини таъминлаш орқали қўшимча қиймат яратиш 
имкониятига эга бўлади. Кредит муносабатларида кредитор учун кредит 
олувчи шахснинг қандай шахс эканлиги, қандай фаолият билан 


186 
шуғулланиши жудаям муҳим эмас, асосийси берилган кредит ўз вақтида ва 
тегишли фоиз тўлови билан тўлиқ қайтиши муҳим ҳисобланади. 
Қарз муносабатларида эса қарз берувчи учун бирламчи масала шахс 
ҳисобланса, берилаётган қарз суммаси учун тегишли манфаатдорликни 
устама тўлов сифатида олишга умид боғламайди, яъни кўпчилик ҳолларда 
берилган қарз учун қўшимча ҳақ талаб этилмайди.
Хулоса ўрнида айтадиган бўлсак, бозор иқтисодиёти шароитида ишлаб 
чиқариш муносабатларининг чуқурлашуви, товар – пул муносабатларининг 
мавжудлиги, ишлаб чиқариш циклининг даврийлиги, ўзаро иқтисодий 
манфаатларнинг бир – бирига мос келиши кредитнинг зарурлигига замин 
яратувчи асосий омиллар бўлиб қолаверади. Кредит муносабатлари 
жараёнида иштирок этувчилар, мавжуд ижтимоий – иқтисодий ҳолат эса 
унинг моҳиятини у ёки бу даражада ёки кўринишда намоён бўлишига хизмат 
қилади. 

Download 2,78 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   74   75   76   77   78   79   80   81   ...   178




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish