181
II БЎЛИМ. КРЕДИТ
9 – БОБ
КРЕДИТНИНГ МОҲИЯТИ ВА ФУНКЦИЯЛАРИ
9.1. Кредитнинг зарурлиги ва моҳияти
Жамиятда товар – пул муносабтларидан кейинги вужудга келган
муҳим ижтимоий – иқтисодий муносабатлардан бири кредит ҳисобланади.
Кредит, пул каби иқтисодий категория бўлиб, пул маблағларининг самарали
ишлашига, хўжалик юритувчи субъектлар ва жисмоний шахсларнинг
ортиқча вақт ва маблағ сарф қилмасдан қўшимча пул маблағларига бўлган
талабини қондиришда муҳим аҳамият касб этади.
Кредит муносабатлари иқтисодий фанларнинг барча бўғинларида
бевосита ёки билвосита алоҳида ижтимоий – иқтисодий жараён сифатида
ўрганилади.
Иқтисодий адабиётларда “кредит” сўзи лотинча
“creditum”
– ссуда,
қарз сўзидан пайдо бўлганлиги қайд этилади. Айрим иқтисодчи олимлар
“
credо”,
яъни “
ишонаман
” деган маънони англатишини қайд этади
37
.
Албатта, кредит муносабатларида иштирок этаётган субъектларнинг бир –
бирига бўлган ишончи асосий омил ҳисобланади. Бу ерда кредитор, кредитни
беришда асосий масала кредит олувчига нисбатан “ишончи” муҳим аҳамият
касб этади.
Бироқ, кредит иқтисодий категория сифатида амал қилиши учун
биргина ишончнинг ўзи етарли бўлмайди. Кредит ва кредит
муносабатларининг вужудга келишида ишонч билан биргаликда шундай бир
Деньги, кредит, банки: Учеб. – 2 – е изд., перераб. и доп./под ред. В.В.Иванова, Б.И.Соколова. –М.: ТК
Велби, изд – во Проспект, 2008. –С.410.
182
категория мавжудки, бу кредитор ва кредит олувчи ўртасида ўзаро
иқтисодий ҳамкорликни амалга оширишга ундайди. Буни кредитор ва қарз
олувчи нуқтаи назардан кўрадиган бўлсак, кредиторни ушбу муносабатларни
ривожлантиришига асосий омил бу иқтисодий манфаатдорлик, яъни кредит
фоизи ҳисобланади. Қарз олувчи учун эса ишлаб чиқариш жараёнини
узлуксизлигини таъминлаш орқали тегишли иқтисодий манфаатдорликка
эришишдир.
Бундан кўриниб турибдики, кредит ва кредит муносабатларини
вужудга келиши ва ривожланишида ҳар иккала томоннинг ҳам иқтисодий
манфаатдорлиги кучли молиявий механизм ҳисобланади.
Бозор иқтисодиёти шароитида кредитнинг зарурлиги қуйидаги
омиллар билан белгиланади:
– кредит муносабатларида иштирок этувчи томонларнинг иқтисодий
манфаатдорлигини таъминланиши. Хусусан, кредитор кредит ҳисобидан
фоиз тўловлари сифатида фойда олса, қарз олувчи ишлаб чиқаришнинг
узлуксизлигини таъминлаш орқали тегишли фойдани шакллантириш
имкониятига эга бўлади;
– иқтисодиётда вақтинчалик бўш пул маблағлар ссуда капитали
сифатида жамғарилиб, тегишли мақсадларга йўналтирилади;
– иқтисодиётда ишлаб чиқариш циклининг даврийлиги. Бунда айрим
тармоқларда вақтинчалик бўш пул маблағлари вужудга келса, бошқаларида
қўшимча молиявий ресурсларга эҳтиёж туғилади, ушбу жараён кредит
орқали тартибга солинади;
– ижтимоий такрор ишлаб чиқариш жараёнида қўшимча молиявий
ресурсларга бўлган эҳтиёжнинг асосий қисми кредитлар орқали
қондирилади.
Замонавий иқтисодиётда кредит муҳим молиявий элемент сифатида
мамлакат иқтисодиётини ривожланишининг ажралмас қисми ҳисобланади.
Кредит ва кредит муносабатларининг вужудга келиши ва ривожлашининг
асосида товар ишлаб чиқариш, янаям аниқроқ қилиб айтадиган бўлсак –
183
капитал муомаласи ва айланиши ётади. Жамиятда капитал муомаласи ва
айланиши доимо ҳам бир маромда амал қилмайди, булар юқорида
таъкидланганидек қатор омиллар билан изоҳланади.
Кредитнинг моҳиятига қатор иқтисодчи олимлар тегишли таърифларни
шакллантирган. Хусусан, Щегорцова В.А. таҳрири остида тайёрланган
дарсликда, “Кредит – қайтариш ва тўлов шарти билан қарздорга вақтинчалик
фойдаланиш мақсадида пул маблағи ёки моддий буюм кўринишида бериш
жараёнида вужудга келадиган иқтисодий муносабатлар тизимидир”
тарзидаги таърифи шакллантирилган
38
.
Профессор О.И.Лаврушин таҳрири остида нашр этилган дарсликда
кредитнинг моҳиятига аниқ таъриф берилмаган. Бироқ, уларнинг фикрича,
кредит ижтимоий муносабатларнинг бир кўриниши бўлиб, иқтисодий
категориядир. Шу билан бирга, кредит турлича ижтимоий муносабатларда
эмас, балки иқтисодий муносабатларни акс эттирувчи қийматнинг ҳаракати
жараёнида намоён бўлади. Дарсликда, кредитнинг моҳиятини аниқ акс
эттириш учун унинг таркиби, ҳаракат қилиш жараёни ва вужудга келиш
асосига эътибор қаратиш лозимлиги таъкидланади
39
.
Бошқа россиялик иқтисодчи олимлар “Пулли (товарли) кредит тўлов
асосида амалга ошириладиган бир тоифадаги эквивалентнинг турли вақтдаги
ўзаро ҳаракатининг йиғиндисир.”, деган таърифни беришган
40
.
Ўзбекистонлик иқтисодчилардан профессор Ш.Абдуллаева томонидан
нашр эттирилган дарсликда: “Кредит – бу вақтинча бўш турган пул
маблағларини пул эгаси ёки бошқалар томонидан маълум муддатга, ҳақ
тўлаш шарти билан қарзга олиш ва қайтариб бериш юзасидан келиб чиққан
иқтисодий муносабатлар йиғиндисидир” тарзидаги таъриф берилган
41
.
38
Деньги, кредит, банки: Учебник для вузов. Под. ред. проф.– Щегорцова В.А. М.:ЮНИТИ – ДАНА, 2005. –
С.176.
39
Деньги, кредит, банки: учебник/кол. авт.: под ред.засл.деят. науки РФ, д.э.н. проф. О.И.Лавшурина. – 5 – е
изд., стер. –М.: КНОРУС, 2007. –С. 237 – 238.
40
Деньги, кредит, банки: Учеб. – 2 – е изд., перераб. и доп./под ред. В.В.Иванова, Б.И.Соколова. –М.: ТК
Велби, изд – во Проспект, 2008. –С.428.
41
Абдуллаева Ш.З. Пул, кредит ва банклар. –Т.: “Иқтисод – молия”, 2007, 165 – б.
184
Кредитнинг иқтисодий моҳиятига берилган таърифлардан кўриниб
турибдики, бу борада иқтисодчи олимларнинг фикрлари бир – биридан
сезиларли даражада фарқ қилади. Шу боис,
“Кредит – тегишли
тамойиллар асосида (қайтаришлик, тўловлилик, таъминланганлик,
муддатлилик ва мақсадлилик) қиймат ва моддий буюм кўринишида,
жисмоний ва юридик шахсларга тақдим этиладиган иқтисодий
категорияларнинг бир шаклидир”
тарзидаги таърифни шакллантиришга жазм
этдик.
Кредитнинг моҳиятини янада аниқроқ ва тўлиқроқ очиб беришда унинг
субъектив ва объектив моҳиятига эътибор қаратиш лозим. Кредит
муносабатларининг вужудга келишида, шунингдек, унинг моҳиятини очиб
беришда кредитнинг субъектив моҳияти ҳам алоҳида ўрин тутади.
Кредитнинг субъектив моҳияти бир – бирига боғлиқ бўлган
“кредитор”
ва
“кредит олувчи”
нинг муносабатларида намоён бўлади.
“Кредитор” ва “кредит олувчи” ўртасида вужудга келадиган
муносабатларнинг асосида товар – пул айланмаси ётади. Жамиятда
вақтинчалик бўш маблағларнинг мавжудлиги ва товар айланмасининг
мавжудлиги кредит ва қарз олувчининг манфаатларини бир – бирига
тўқнашишига хизмат қилади. Агар, ушбу манфаатлар бир – бирига мос келса
улар ўртасида кредит муносабатлари вужудга келади.
Do'stlaringiz bilan baham: |