Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги а. А. Омонов, Т. М.ҚОралиев


– БОБ КРЕДИТНИНГ ЗАРУРЛИГИ, ФУНКЦИЯЛАРИ



Download 6,76 Mb.
bet66/162
Sana24.02.2022
Hajmi6,76 Mb.
#214290
1   ...   62   63   64   65   66   67   68   69   ...   162
Bog'liq
Дарслик ПКБ Омонов Каралиев 02 02 2018

9 – БОБ
КРЕДИТНИНГ ЗАРУРЛИГИ, ФУНКЦИЯЛАРИ,
ШАКЛЛАРИ ВА ТУРЛАРИ




9.1. Кредитнинг зарурлиги ва моҳияти

Жамиятда товар – пул муносабатларидан кейинги вужудга келган муҳим ижтимоий – иқтисодий муносабатлардан бири кредит муносабатлари ҳисобланади.


Кредит бу кредитор ва кредит олувчи ўртасида тузилган ссуда битимига асосан, кредитор томонидан кредит олувчиларга пул ёки товар шаклидаги моддий неъматларни маълум бир муддатга унинг қийматини қайтариб бериши ва фойдаланган даври учун қўшимча тўлов (фоиз) тўланишини акс эттирувчи иқтисодий муносабатлардир. Демак, бу шароитда кредит муносабатларининг субъектлари бўлиб кредитор ва кредит олувчилар ҳисобланса, унинг объекти бўлиб тузилган битимга биноан маълум муддатга фойдалангани учун берилган пул ёки товар шаклидаги моддий буюмликлар ҳисобланади. Кредитнинг мақсади бўлиб фоиз кўринишида қўшимча даромад олиш ҳисобланади.
Кредит, пул каби иқтисодий категория бўлиб, пул маблағларининг самарали ишлашига, хўжалик юритувчи субъектлар ва жисмоний шахсларнинг ортиқча вақт ва маблағ сарф қилмасдан қўшимча пул маблағларига бўлган талабини қондиришда муҳим аҳамият касб этади.
Иқтисодий адабиётларда кредит муносабатларининг юзага келишининг асосий сабаблари сифатида қуйидагилар акс эттирилган.
Биринчидан, ишлаб чиқариш жараёнида капиталнинг айланиш даврининг турличалиги. Маълум бир товарни ишлаб чиқариш даври бир неча соатни ташкил этса, бошқа бир тармоқда бу давр (П–Т–И/Ч–Т1–П1) бир неча ойлар ҳаттоки йилларни ташкил этиши мумкин. Бу шароитда қайси тармоқларда маҳсулот ишлаб чиқариш даври чисча бўлса улар бозорда сотувчи сифатида тайёр, лекин бошқа бир тармоқда ишлаб чиқариш даври узоқроқ давом этса улар бозорда сотиб олувчи сифатида тайёр бўлмайди. Бу шароитда улар товарларни кредит ҳисобидан сотиб олишга ёки банклардан кредит олиб маҳсулот сотиб олишга мажбурдирлар.
Иккинчидан, капитализмга келиб ишлаб чиқарилган тайёр маҳсулотлар ҳажмининг кескин ошиши. Масалан, меҳнат тақсимотининг дастлабки даврларида бир этикдўз бир жуфт этик тикса уни кредитсиз бемалол сотиши мумкин эди. Бироқ капитализм шароитида оёқ кийим фабрикасида бир кунда бир неча юз минглаб этик ишлаб чиқарила бошлади. Бу эса ўз навбатида маҳсулотнинг бир қисмини кредитга сотиш заруриятини вужудга келтирди.
Учинчидан, капитализм даврида маҳсулот ишлаб чиқарувчилар ва истеъмолчилар орасидаги масофанинг узайиши. Авваллари этикдўз тиккан этишигини шу куннинг ўзида сотган бўлса, энди бир мамлакатда ишлаб чиқарилган маҳсулотлар бошқа давлатларда сотилмоқда. Бу эса ўз навбатида маҳсулот ишлаб чиқарувчининг маҳсулот сотилгунгача (Т1–П1) маълум бир даврни талаб этади. Бу даврда ишлаб чиқарувчи товарларни сотгунча ўз фаолиятини юритиб туриши учун кредитдан фойдаланишга мажбур бўлади.
Кредит муносабатлари иқтисодий фанларнинг барча бўғинларида бевосита ёки билвосита алоҳида ижтимоий – иқтисодий жараён сифатида ўрганилади.
Иқтисодий адабиётларда “кредит” сўзи лотинча “creditum” – ссуда, қарз сўзидан пайдо бўлганлиги қайд этилади. Айрим иқтисодчи олимлар “credо”, яъни “ишонаман” деган маънони англатишини қайд этади42. Албатта, кредит муносабатларида иштирок этаётган субъектларнинг бир – бирига бўлган ишончи асосий омил ҳисобланади. Бу ерда кредитор, кредитни беришда асосий масала кредит олувчига нисбатан “ишончи” муҳим аҳамият касб этади.
Бироқ, кредит иқтисодий категория сифатида амал қилиши учун биргина ишончнинг ўзи етарли бўлмайди. Кредит ва кредит муносабатларининг вужудга келишида ишонч билан биргаликда шундай бир категория мавжудки, бу кредитор ва кредит олувчи ўртасида ўзаро иқтисодий ҳамкорликни амалга оширишга ундайди. Буни кредитор ва қарз олувчи нуқтаи назардан кўрадиган бўлсак, кредиторни ушбу муносабатларни ривожлантиришига асосий омил бу иқтисодий манфаатдорлик, яъни кредит фоизи ҳисобланади. Қарз олувчи учун эса ишлаб чиқариш жараёнини узлуксизлигини таъминлаш орқали тегишли иқтисодий манфаатдорликка эришишдир.
Бундан кўриниб турибдики, кредит ва кредит муносабатларини вужудга келиши ва ривожланишида ҳар иккала томоннинг ҳам иқтисодий манфаатдорлиги кучли молиявий механизм ҳисобланади.
Бозор иқтисодиёти шароитида кредитнинг зарурлиги қуйидаги омиллар билан белгиланади:
– кредит муносабатларида иштирок этувчи томонларнинг иқтисодий манфаатдорлигини таъминланиши. Хусусан, кредитор кредит ҳисобидан фоиз тўловлари сифатида фойда олса, қарз олувчи ишлаб чиқаришнинг узлуксизлигини таъминлаш орқали тегишли фойдани шакллантириш имкониятига эга бўлади;
– иқтисодиётда вақтинчалик бўш пул маблағлар ссуда капитали сифатида жамғарилиб, тегишли мақсадларга йўналтирилади;
– иқтисодиётда ишлаб чиқариш циклининг даврийлиги. Бунда айрим тармоқларда вақтинчалик бўш пул маблағлари вужудга келса, бошқаларида қўшимча молиявий ресурсларга эҳтиёж туғилади, ушбу жараён кредит орқали тартибга солинади;
– ижтимоий такрор ишлаб чиқариш жараёнида қўшимча молиявий ресурсларга бўлган эҳтиёжнинг асосий қисми кредитлар орқали қондирилади.
Замонавий иқтисодиётда кредит муҳим молиявий элемент сифатида мамлакат иқтисодиётини ривожланишининг ажралмас қисми ҳисобланади. Кредит ва кредит муносабатларининг вужудга келиши ва ривожлашининг асосида товар ишлаб чиқариш, янаям аниқроқ қилиб айтадиган бўлсак – капитал муомаласи ва айланиши ётади. Жамиятда капитал муомаласи ва айланиши доимо ҳам бир маромда амал қилмайди, булар юқорида таъкидланганидек қатор омиллар билан изоҳланади.
Кредитнинг моҳиятига қатор иқтисодчи олимлар тегишли таърифларни шакллантирган. Хусусан, Щегорцова В.А. таҳрири остида тайёрланган дарсликда, “Кредит – қайтариш ва тўлов шарти билан қарздорга вақтинчалик фойдаланиш мақсадида пул маблағи ёки моддий буюм кўринишида бериш жараёнида вужудга келадиган иқтисодий муносабатлар тизимидир” тарзидаги таърифи шакллантирилган43.
Профессор О.И.Лаврушин таҳрири остида нашр этилган дарсликда кредитнинг моҳиятига аниқ таъриф берилмаган. Бироқ, уларнинг фикрича, кредит ижтимоий муносабатларнинг бир кўриниши бўлиб, иқтисодий категориядир. Шу билан бирга, кредит турлича ижтимоий муносабатларда эмас, балки иқтисодий муносабатларни акс эттирувчи қийматнинг ҳаракати жараёнида намоён бўлади. Дарсликда, кредитнинг моҳиятини аниқ акс эттириш учун унинг таркиби, ҳаракат қилиш жараёни ва вужудга келиш асосига эътибор қаратиш лозимлиги таъкидланади44.
Бошқа россиялик иқтисодчи олимлар “Пулли (товарли) кредит тўлов асосида амалга ошириладиган бир тоифадаги эквивалентнинг турли вақтдаги ўзаро ҳаракатининг йиғиндисир.”, деган таърифни беришган 45.
Ўзбекистонлик иқтисодчилардан профессор Ш.Абдуллаева томонидан нашр эттирилган дарсликда: “Кредит – бу вақтинча бўш турган пул маблағларини пул эгаси ёки бошқалар томонидан маълум муддатга, ҳақ тўлаш шарти билан қарзга олиш ва қайтариб бериш юзасидан келиб чиққан иқтисодий муносабатлар йиғиндисидир” тарзидаги таъриф берилган46.
Кредитнинг иқтисодий моҳиятига берилган таърифлардан кўриниб турибдики, бу борада иқтисодчи олимларнинг фикрлари бир – биридан сезиларли даражада фарқ қилади. Шу боис, “Кредит – тегишли тамойиллар асосида (қайтаришлик, тўловлилик, таъминланганлик, муддатлилик ва мақсадлилик) қиймат ва моддий буюм кўринишида, жисмоний ва юридик шахсларга тақдим этиладиган иқтисодий категорияларнинг бир шаклидир” тарзидаги таърифни шакллантиришга жазм этдик.
Кредитнинг моҳиятини янада аниқроқ ва тўлиқроқ очиб беришда унинг субъектив ва объектив моҳиятига эътибор қаратиш лозим. Кредит муносабатларининг вужудга келишида, шунингдек, унинг моҳиятини очиб беришда кредитнинг субъектив моҳияти ҳам алоҳида ўрин тутади. Кредитнинг субъектив моҳияти бир – бирига боғлиқ бўлган “кредитор” ва “кредит олувчи”нинг муносабатларида намоён бўлади.
“Кредитор” ва “кредит олувчи” ўртасида вужудга келадиган муносабатларнинг асосида товар – пул айланмаси ётади. Жамиятда вақтинчалик бўш маблағларнинг мавжудлиги ва товар айланмасининг мавжудлиги кредит ва қарз олувчининг манфаатларини бир – бирига тўқнашишига хизмат қилади. Агар, ушбу манфаатлар бир – бирига мос келса улар ўртасида кредит муносабатлари вужудга келади.

Download 6,76 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   62   63   64   65   66   67   68   69   ...   162




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish