Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги а. А. Омонов, Т. М.ҚОралиев


Кредитнинг функциялари ва тамойиллари



Download 6,76 Mb.
bet68/162
Sana24.02.2022
Hajmi6,76 Mb.
#214290
1   ...   64   65   66   67   68   69   70   71   ...   162
Bog'liq
Дарслик ПКБ Омонов Каралиев 02 02 2018

9.2. Кредитнинг функциялари ва тамойиллари

Кредитнинг моҳияти унинг функцияларида янаям яққолроқ намоён бўлади. Кредитнинг функциялари турли иқтисодий адабиётларда турлича ва миқдорда келтирилади. Айрим адабиётларда иқтисодчи–олимлар кредитнинг функцияларини бешта эканлигигини таъкидлашса47, айримларида унинг функциялари иккитадан иборатлигига даъвогарлик қилади48.


Иқтисодчи – олимларнинг кредит функциялари ҳақидаги фикрларига, шунингдек, кредитнинг товар–пул муносабатлари ва ижтимоий – иқтисодий жараёнлардаги иштирокига таянган ҳолда, унинг қайта тақсимлаш (1), муомала жараёнини тезлаштириш (2), пулларни муомалага чиқариш ва нақдлаштириш (3) ҳамда пул капиталини жамғариш ва марказлашувини жадаллаштириш (4) функцияларини бажаришини таъкидлаш мумкин.
Кредитнинг функциялари ичида қайта тақсимлаш функцияси асосий функциялардан бири ҳисобланади. Кредит ушбу функцияси орқали жисмоний ва юридик шахсларининг тақсимланган даромадларининг вақтинчалик фойдаланилмаган қисмини тегишли фондларга жалб қилади. Жалб қилинган маблағлар иқтисодиётнинг қўшимча ресурсларга эҳтиёжи мавжуд тармоқларига қайта тақсимланади.
Кредит ушбу функцияси орқали вақтинчалик бўш пул маблағларининг соҳибларига қўшимча даромад олиш имкониятини яратса, кредиторга қўшимча маблағларга эҳтиёжи мавжуд шахсларга тегишли фоизлар бериш асосида даромад олишга, кредит олувчиларга эса ишлаб чиқариш жараёнини узлуксизлигини таъминлаш натижасида қўшимча қиймат яратиш имкониятини яратади.
Демак, кредитнинг қайта тақсимлаш функцияси орқали ссуда капитали иқтисодиётнинг тармоқлари ўртасида, қайтаришлик асосида жойлаштирилади, бу кредит муносабатларида бевосита иштирок этаётган томонларнинг иқтисодий манфаатдорлигини таъминлаш билан бирга, вақтинчалик бўш пул маблағларини кредитор ихтиёрига йўналтирган шахсларга тегишли даромад олишига хизмат қилади.
Кредитнинг қайта тақсимлаш функциясини амал қилишида пулнинг жамғарма функциясининг бевосита ва билвосита таъсири мавжуд. Ушбу масалага классик ва неоклассик мактаб вакиллари алоҳида эътибор қаратишган. Хусусан, А.Маршалл «одамлар сотиб олиш имкониятига эга бўлишига қарамасдан, улар уни (пулни) ишлатмасликлари мумкин», дейди. Кўриниб турибдики, ушбу эътироф Сэй қонунини тўлиғича инкор этмайди. Аксинча, неоклассик – иқтисодчилар шундай тўхтамга келишдики, Сэй қонуни бир шарт билан бажарилади, бу вақтда фақат жамғарма (S) инвестиция (I) кўринишини олади. Уларнинг таъкидлашича, бу вақтда капитал бозоридаги талаб ва таклифнинг мувозанати фоиз ставкасининг барқарорлиги ҳисобига юз беради. Агар жамғарма (капиталнинг таклифи) ҳажми мўлжалланган инвестиция қилиш ҳажмидан кам бўлса, натижада фоиз ставкаси ошади, бунинг оқибатида инвестицияга бўлган талаб камаяди, жамғармага нисбатан таклиф эса ортади.49 Ушбу ҳолат ўртасидаги ўзаро мувозанат жамғарма ва кредитнинг фоиз ставкаси асосида тартибга солинади.
Агар классик мактаб вакиллари инвестиция ва жамғарманинг ҳажмига фоиз ставкасининг таъсирини асосий омил қилиб кўрсатсалар, кейнсчилар эса унинг ҳажмига уй хўжалиги аъзолари томонидан олаётган даромадлар миқдори таъсир қилади, деб таъкидлайдилар. Албатта, бу жараён кредитнинг қайта тақсимлаш функциясига билвосита таъсири мавжуд.
Кредитнинг муомала жараёнини тезлаштириш функцияси мамлакат пул муомаласи, пул массаси, пулнинг айланиш тезлигига бевосита таъсир қилади. Бу жамиятдаги вақтинчалик бўш пул маблағларини тегишли фондларга жалб этиш орқали уларни пул айланмасига киритади.
Маълумки, мамлакат пул массасининг товар массасига нисбатнинг таъминланиши миллий валютанинг барқарорлиги ва сотиб олиш қобилиятига ижобий таъсир кўрсатади. Бу жараёнда кредит мамлакат пул массасининг умумий ҳажмини оширмаган ҳолда иқтисодиёт тармоқларининг қўшимча маблағларга бўлган эҳтиёжни таъминлайди.
Одатда берилаётган кредитлар асосан молия муассасалари орқали бир ҳисобварақдан иккинчи ҳисобварақларга ўтказилади. Бу ўз навбатида муомаладаги пулларнинг айланиш тезлигига ижобий таъсир кўрсатади.
Кредит пайдо бўлиши билан бирга, кредит пулларининг оддий шакли бўлган векселларни пайдо бўлишига сабаб бўлди. Албатта, векселлар хўжалик юритувчи субъектларнинг вақтинчалик пул маблағлари билан боғлиқ муаммоларни ҳал этишда, кредит муносабатлари ёрдамида муҳим молиявий қурол сифатида майдонга чиқади.
Кредитнинг пулларни муомалага чиқариш ва уларни нақдлаштириш функцияси асосан Марказий банкнинг қайта молиялаш сиёсати орқали амалга оширилади. Маълумки, Марказий банк муомаладаги пул массасини тартибга солиш мақсадида қайта молиялаш ставкалари асосида тижорат банкларига кредитлар беради, берилган кредитлар иқтисодиётдаги пул массасини ошириш билан бирга, Марказий банк томонидан кредитлар кўринишида муомалага чиқарилган нақдсиз пулларни у ёки бу йўл билан нақдлаштиради.
Кредит пул капиталини жамғариш ва марказлашувини жадаллаштириш функцияси ёрдамида йирик ссуда капиталини тегишли фондларда жамғаради. Жамғармалар ёрдамида мамлакатлар, ҳудудлар, минтақалар, қитъалар ёки айрим компанияларда маблағларнинг марказлашуви рўй беради. Кредит маблағларининг марказлашуви ҳудуднинг иқтисодиёти ва молия – кредит тизими ривожланган жойларда юз беради.
Кредитнинг функцияларини тўлақонли амал қилишида унинг тамойиллари алоҳида ўрин тутади. Кредит қуйидаги тамойилларни бажаради:
муддатлилик тамойили (кредитлар кредит шартномасига асосан маълум муддатга берилади. Мамлакатимиз банк тизимида кредитлар муддатига қараб, қисқа ёки узоқ муддатли кредитларга гуруҳланади);
тўловлилик тамойили (кредитор барча кредитлар учун тегишли тўловларни фоиз кўринишида кредит олувчидан ундиради);
таъминланганлик тамойили (берилган кредитларнинг барчаси у ёки бу даражада тегишли риск билан боғлиқ бўлади, кредитор ушбу рискни пасайтириш мақсадида кредит олувчидан унинг таъминланганлигини талаб этади. Одатда, кредитлар мол – мулкларни гаровга қўйиш, суғурта полиси ва учинчи шахсларнинг кафолат хатлари билан таъминланади);
қайтаришлик тамойили (кредитор томонидан вақтинча фойдаланишга берилган маблағлар тегишли муддатлардан сўнг тўлиқ қайтаралиши лозим бўлади);
мақсадлилик тамойили (кредитор бераётган кредит бўйича тузилган шартномада кредитни йўналтирилиши лозим бўлган аниқ мақсадларни қайд этади ва олинган кредитни шу мақсадга ишлатиши белгилаб қўйилади).
Хулоса қилиб айтганда, кредитнинг функциялари ва тамойилларини тўлақонли амал қилишига қатор омиллар таъсир этади. Мазкур омиллар мамлакат банк тизимининг ҳолати, миллий иқтисодиётдаги ижтимоий – иқтисодий муносабатлари, давлатнинг ички ва ташқи сиёсати натижалари сифатида намоён бўлади. Бозор иқтисодиёти шароитида айнан шу муносабат ва сиёсатларни самарали жараёнларини таъминланганлиги кредит функциялари ва тамойилларида ўз аксини топади.



Download 6,76 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   64   65   66   67   68   69   70   71   ...   162




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish