3. Кредит таваккалчиликлари сугуртаси.
Жавобгарлик суғуртасининг бошқа таваккалчиликлари орасида кредит таваккалчилиги суғуртаси алоҳида ўрин тутади. Унинг мазмуни кредит таваккалини камайтириш ёки тугатишдан иборат. Бу суғуртанинг объекти сифатида тижорат кредитлари, мол етказиб берувчилар ва сотиб олувчиларга бериладиган банк ссудалари, узоқ муддатли инвестициялар хисобланади.
Мазкур суғурта бўйича Ўзбекистон Республикаси кредитларни узмаганлиги учун қарз олувчилар жаобгарлигини ихтиёрий суғурталаш тури амалга оширилади. Суғуртанинг бу тури бўйича томонлар маълум хуқуқ ва маъсулиятларга эга бўлади. Суғурталовчи қуйидаги хуқуқларга эга.
суғурталанувчининг хақиқий иш холатини текшириш ва амалга оширилаётган шартномаларини назорат қилиш;
суғурта ходисаси содир бўлганда суғурта муддати ичида шартнома берилаётган вақтда суғурта хўжалик фаолиятини текшириш ва амалга оширилган барча шартномаларни назорат қилиш;
суғурталанувчининг фавкулотда ходиса юзага келган такдирда маблағларни етишмаслиги туфайли корхонанинг тугатилиши тўгрисида ташаббус кўрсатиш ва оммавий ахборот бериш учун керакли воситалардан тўлиқ фойдаланиш хамда, учинчи шахс олдида мулкий холатини хисобга олган холда тўлов қобилияти тўғрисида хабар бериш.
Юқоридагилардан кўриниб турибдики, таваккалчиликни тадбиркорлик билан иш олиб борилса мақсадга мувофиқ бўлади.
4. Суғурта қилиш ва суғурта қилинган таваккалчилик турлари
Ноаниқлик омиллари билан тўлик бўлган мухитда амалга оширилаётган тадбиркорлик фаолияти хавф-хатар рационал (энг мақбул келадиган) даражада бўлган муқобил ечимларни излаш заруриятини юзага келтиради.
Юзага келиш эхтимоли бўлган ютуқ ва йўқотишларнинг комплекс тахлилини ўтказишда хавф хатар ва тавакаалчиликни бахолаш учун таваккалчилик фаолиятининг барча манбаларини ва улар ичида энг кучлиларини танлаш мухим ахамиятга эга.
Таваккалчиликни бир неча мухим белгилари бўлиб, улар ичида қуйидагиларни алоҳида ажратиб кўрсатиши мумкин:
Карама каршилик;
Мукобиллик
Ноаниклик;
Таваккалчиликдаги қарама-қаршилик иккита бир бирига ўхшаш бўлмаган томони билан намоён бўлади: бир томондан Ўзбекистон Республикаси тадбиркорларнинг диққат эътиборини ноилож танлов холати шароитларида янги усуллар билан аҳамиятли натижаларга эришишга қаратади.
Таваккалчиликнинг муқобиллиги ечимлари, йўналишлари ва харакатларнинг икки ёки бир неча мумкин бўлган вариантларидан керагини танлаб олиш заруриятини кўзда тутади. Агар муқобилликни танлаш имкони бўлмаса, унда таваккалчилик тўгрисида сўз хам бўлмаслиги керак.
Таваккалчилик холатини ноаниқлиги уни бир хилда маънода тушуниш мумкин эмаслигидан келиб чиқади. Бунга сабаб ахборотнинг етишмаслиги, тасодифий омиллар таъсири, рақобатдаги ишбилармонлари манфаатларининг мос келмаслиги, шерикларнинг бир бирига қарши харакати ва бошқалар.
Таваккалчиликни юкорида кўрсатилган томонларини эътиборга олиш тадбиркорлик учун таваккалчилик холатига кириш нақадар мақсадга мувофиқ экани тўғрисида қарор қабул қилиш имконини яратади. Мураккаб холатда қолганда Ўзбекистон Республикаси хўжалик фаолиятини баъзи бир шарт омилларини ўзгартириб кутилмаган ходисалар ёки кўриладиган зарар эхтимолини камайтириш мумкин. Шунинг учун таваккалчиликни бошкариш оқилона амалга оширилса, тадбиркорлик фаолияти доимо муваффақиятга эришиб боради.
Do'stlaringiz bilan baham: |