Ўзбекистон Республикаси Олий ва Ўрта Махсус Таълим Вазириги


МАВЗУ № 9: ТАДБИРКОРЛИК ФАОЛИЯТИДА ҚАРОР ҚАБУЛ ҚИЛИШ ТАВАККАЛЧИЛИГИ



Download 1,23 Mb.
bet48/77
Sana12.03.2023
Hajmi1,23 Mb.
#918262
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   77
Bog'liq
51-Тадбиркорлик-ва-таваккалчиликни-бошкариш.-укув-кулланма-2007-Э.Кулдошев

МАВЗУ № 9: ТАДБИРКОРЛИК ФАОЛИЯТИДА ҚАРОР ҚАБУЛ ҚИЛИШ ТАВАККАЛЧИЛИГИ


РЕЖА:



  1. Қарор қабул қилиш хакида тушунча.

  2. Қарор турлари.

  3. Қарор қабул қилишда таваккалчилик.



1. Қарор қабул қилиш хақида тушунча.

Корхоналарда бошқаришни ташкил этиш жараёнида рахбар ўзининг вақтини кўп қисмини бошқариш қарорларини қабул қилишга сарфлайди. Бошқарув фаолиятида асосий меҳнат воситаси ахборот бўлса, корхона рахбарини қилган ишининг натижаси бу бошқариш қарорларидир. Албатта корхона рахбари қарорларини таваккал қилиб қабул қилади.


Қарор деганда бу бошқарув фаолиятини охирги натижасини тушиниш керак. Қарорни ишлаб чиқиш ва қабул клишни шундай тушиниш зарурки, унда рахбар меҳнатининг мазмуни ва унинг жамоа аъзолариниг мақсад сари йўналтирилган харакат жараёни тушунилади. Корхона рахбарлари қарорларини таваккалчилик шароитида икки хил вазиятда қабул килади:

  1. Юкори ташкилотлардан келган қарорлар асосида ёки ўрнатилган бошқарув хужжатлари асосида қарорлар қабул килиниб харакат режаси тузилади. Бошқа холатларада эса бир неча вариантларда таваккал қилиб битта маъқул вариантни танлаш, яъни таваккалчилик асосида қарор қилиб ечилган муаммо мавжуд бўлганда қабул килинади.

Таваккалчилик асосида бошқарув қарорларини қабул қилиш ташкилотни ички ўзгарувчилари ва ташкилот билан ташқи мухит орасидаги ўзаро муносабатларни мувофиқлаштиришда мухим боғловчи жараёндир.
Қарор бу – умумий мақсадлар йўналишида имкониятлардан бирини таваккал асосида танлашдир.
Таваккалчилик асосида бошқарув қарори икки холатда ишлатилади:

  1. Кимнингдир ёки ниманингдир томонидан ўрнатилган бошқарув хужжати, қабул килинган харакат режаси, қарор қилиш ва бошқалар;

  2. Бу бир неча вариантлардан битта маъкул вариантни танлаш;

Хозирги вақтда хар хил масала бўйича кўплаб қарорлар қабул қилинади, аммо уларнинг махсулдорлиги жуда қоникарсиз.
Рахбар фақат ўзи учун эмас, балки корхона учун хам, бошқа ходимлар учун хам харакат йўналишини таъминлайди. Корхоналарнинг бошқарувини олий поғонисидаги менежерлар баъзида 100 млн. сўм билан боғлик қарорлар қабул қиладилар. Албатта бу ерда таваккалчилик асосий ролни ўйнайди.
Бошкариш қарорларини асосий таркибий қисмлари қуйидагилар хисобланади.

  1. Максадлар;

  2. Масалалар;

  3. Масалаларни ечиш усуллари (технология);

  4. Ресурсларга нисбатан талаблар;

  5. Қарорнинг таъсир доираси;

  6. Қарорни бажарилиш муддатлари;

  7. Қарорни амалга оширилиш механизмлари (масалалар структураси)

Юқоридагилардан маълум бўлдики, бошқариш қарорларини қабул қилиш хар қандай бошқариш функцияларини бажариш учун зарур боғловчи жараёндир хамда хар кандай қарорни қабул қилганда албатта таваккалчилик асосида қабул килинса мақсадга мувофиқ бўлади.


Юқоридаги турлардан ташқари яна қарорлар қуйидагича туркумланади:

  1. Таъсир кўрсатиш даври билан стратегик ва тактик турларга бўлинади. Стратегик қарорлар олий муаммони хал этишда мақсадли дастурларни ишлаб чиқишда ишлатилади;

  2. Маъноси ва таъсир қилиш тавсифи билан, ижтимоий-иқтисодий техник ижодий ва бошқалар;

  3. Мехнат хажмини кўплаб даражасига оид мураккаб ва оддий қарорлар;

  4. Такрорланишли ва янгилик даражаси буйича оддий ва ижобий қарорлар;

  5. Бошқарув субъект заминида бор бўлган ахборотни тўлалик даражасига қараб аниқлик, таваккалчилик, ноаниқлик шароитида қабул қилиниши мумкин бўлган қарорлар;

  6. Мухимлиги бўйича бир мухлат кечиктирилган қарорлар;

  7. Ушбу объектга нисбатан ташқи ва ички қарорлар ташқи қарорлар юқори идоралар томонидан қабул қилинадиган қарорлар;

  8. Мазмун ва пайдо бўлишига қараб андозали ва ноандозали қарорлар;

  9. Таъсир соҳаси бўйича умумий ва шахсий;

  10. Қарорни қабул килиниши усулига қараб шахсий, бошқарувчи ва мажмуавий.

Маълумки қарорлар муаммони самарали хал қилишга қаратилган бўлади. Бунинг учун аввало:

  1. Муаммога диагнос қўйилади.

  2. Қарорнинг чегаралари ва мезони аниқланади.

  3. Имкониятлар аниқланади.

  4. Имкониятлар солиштирилади ва бахоланади.

  5. Имкониятлардан бири танланади.

Қарорни энг яхши турини олиш ва уни оптималлаштириш учун таваккалчилик шароитида мақбул режалаштириш усули, операциялар бўйича изланишлар олиб бориш усули, тизимли тахлил, тармоқни бошқариш ва олиб бориш усули, эвристик ва алгоритимлик усуллар ишлатилади. Бу усуларни қискача мазмунини кўриб чикамиз:



  1. Мақбул режалаштириш усулини хар хил шаклаларини катта қисмини мунтазам дастурлаш масалалари ташкил этади.

  2. Операцияларни изланиш усули.

  3. Тизимли тахлил рахбарга қарор қабул қилиш жараёнида энг самарали ёрдам кўрсатиш воситаси хисобланади.

  4. Тармоқли режалаштириш ва бошкаришни ишлаб чикариш, бошкаришда самарали илмий усулидир.

  5. Эвристик усуллар.

  6. Алгоритмик усуллар

Қарорлар самарадорлигини ошириш ва бошкаришни таъминлаш учун қабул қилишдаги таваккалчилик шарт шароитларини максимал тахлил қилмоқлик зарурдир.


Хатораларнинг тури бўйича таваккалчилик рентабеликка даромадда, харажатларда, маблағ айланмасида ёки маҳсулотларни тез сотилишда бўлиши мумкин.
Таваккалчиликда изланишлар ва унинг хажмини бир бири билан таққослаш асосида амалга оширилади. Таваккалчилик тахлилини англашдан иборат.

Download 1,23 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   77




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish