4. Таваккалчиликни ўлчаш услублари.
Таваккалчиликни бахолашда тахминий хисоблар услубий асос сифатида қабул қилинади. Хўжалик таваккалчилиги тавсифий элементларини ўзини намоён қилиш шакллари яхши ва ёмон натижалар келиб чиқиши эхтимолининг бир хиллиги билан белгиланади. Бу турдаги эхтимоллик меъёрлашган оралиқда нольдан, то биргача ўзгаради ва айнан таваккалчилик даражасини белгилайди.
Таваккалчилик даражасининг ўлчови таваккалчилик коэффициенти ёрдамида аникланади. (Таваккалчилик индекси )
УтқМ ҚM*
Бу ерда:
М - салбий ноаниқлик кўрсаткичларининг кутилган миқдори, яъни тахминий зарар миқдори.
М * - ижобий ноаниқлик кўрсаткичларининг кутилган миқдори, яъни ишбилармонликнинг режалаштирилган даромади ёки фойда.
Ижобий соҳада ходисанинг юз бериш эхтимоли ошса, таваккалчилик камаяди қолаверса ижобий соҳада даромадлар кўпайса ёки салбий соҳада йуқотишлар камайса хам таваккалчилик камаяди. Акс холда таваккалчилик ортиб боради. Таваккалчилик коэффициенти бу соҳадаги ўзгаршиларни хисобга олинган ноаниқлик чегарасида акс эттирилади.
Таваккалчилик коэффициенти бу соҳадаги ўзгаришларни хисобга олинган ноаниқлик чегарасида акс эттирилади. Таваккилчилик коэффициентини қўллаб, таваккалчиликни эмпирик шкаласини тузиш мумкин. Агар берилганлар етарли бўлса, унда реал иқтисодий шароит учун таваккалчилик коэффициентининг миқдори қандай бўлиши кераклигини аниқлаш мумкин. Ундан кейин, математик ва иқгисодий фикрлашлар асосида таваккалчилик коэффициенти ёрдамида хўжалик таваккалчилигига борувчи шахсларнинг хулқ-атворини қуйидагича классификация қилиш мумкин: пессимистик (умидсиз) (С.0), эхтиёткор (0.2), ўртача даражадаги таваккалчи (0.4), таваккалчи (0,6), юқори даражадаги таваккалчи (0.8), ўта қизиққон таваккалчи (1.0).
Эришиладиган мақсадни мухим тавсифномаси бўлиб, вақт бўйича натижа олиш даври хам хисобланади. Шунинг учун хўжалик фаолиятининг кўрсаткичларини режалаштириш ва прогноз қилишда, уларнинг хар хил даврда амалга оширилишини хисобга олиб, таваккалчиликни динамик коэффициентидан фойдаланадилар. Унинг асосида кутилган натижани тақсимлаш зичлигининг функцияси кўрилади ва афзаллик функцияси аниқланади.
Таваккалчиликка бахо беришда турли статистик, хисоб-аналитик ва эксперт услубларига асосланган усуллардан фойдаланадилар. Статистик усул амалдаги холатларда юз берган йўқотишлар динамикасини кузатишга имкон яратади ва улар асосида зарар кўриш эхтимоллигининг эгри чизиги чизилади, ёки таваккилчилик харажатларининг миқдор кўрсаткичи топилади. Эксперт усули эксперт ёрдамида бахолш номи билан машхур. У мутахассисларни, тажрибали ишбилармонларни жалб қилиш билан боғлиқ бўлади. Агар аналитик экспертизани бир неча экснертлар олиб борса, уларнинг хар бири таваккалчилик эхтимоли ва йўқотиш савиясини ўзи алоҳила бахолаши керак. Шундан кейин ўргача миқдорлар хисобланиши мумкин. Бу маълумотлар даромадни йўқотиш савиясини экспертизавий эгри чизиқни кўриш учун ишлатилиши мумкин.
Таваккалчилик фаолиятинииг кўрсаткичларини хисоб-аналитик бахолаш услубида муаммони назарий асослаш ва фараздан намойиш этиш асосий ўрин тутади. Ўйин назарияси бўйича, таваккалчилик бир қатор ўзаро бир-бирига боғлиқ бўлган ўлчовлар билан бахоланади. Таваккалчиликнинг амалий назарияси фақат ўйин бизнесида ишлатиш мақсадида ишлаб чиқарилган. Хўжалик таваккалчилигини бундай назария бўйича бахолаш усуллари амалла фақат бизнинг давлатда эмас, балки хорижда хам тадқиқ қилинмоқда.
Do'stlaringiz bilan baham: |