МАВЗУ №1: ТАДБИРКОРЛИК ва ТАВАККАЛЧИЛИКНИ БОШҚАРИШ
ФАНИНИ ЎРГАНИШ ПРЕДМЕТИ, МАҚСАД ВА ВАЗИФАЛАРИ
РЕЖА:
1. Бозор иқтисодиѐти муносабатлари тизимида тадбиркорликнинг роли.
2.
«Тадбиркорлик ва таваккалчиликни бошқариш» фанини ўрганиш предмети.
3.
«Тадбиркорлик ва таваккалчиликни бошқариш» фанининг мақсад ва вазифалари.
4.
Фанининг бошқа ижтимоий – иқтисодий фанлар билан ўзаро алоқадорлик
жиҳатлари.
1. Бозор иқтисодиѐти муносабатлари тизимида тадбиркорликнинг роли
Миллий иқтисодиѐтда амалга оширилаѐтган бозор ислоҳотлари хар бир
кишининг тадбиркорлик хусусиятларига эга бўлишлигини объектив тарзда тақозо
этиш билан бирга, тадбиркорликни мазкур ислоҳотларнинг муваффақиятини
таъминлашда бош омил эканини алоҳида таъкидламокда. Макроиқтисодий
барқарорликга эришиши ва ривожланиш стратегияси нуқтаи назаридан
ўтказилаѐтган институтционал - таркибий ўзгаришлар, энг аввало мулкчиликнинг
давлат секторида ѐки хусусий секторда бўлишлигидан катъий назар маълум бир
таваккалчилик асосидаги тадбиркорлик фаолиятини бозор муносабатларини
харакатга келтиришнинг асосий шарти сифатида талқин этмоқда. Одатда, бирор
иқтисодий категория тўғрисида сўз кетганда унинг тарихий хусусиятларига
алоҳида тўхталиш мухим хисобланади.
Хўш, тадбиркорликнинг тарихий илдизлари қандай тузум ѐки формацияларга
бориб тақалади? деган мантииқий савол туғилади. Бизнинг Шарқ халқларида бозор
тушунчаси нафақат тирикчилик ѐхуд рўзғор ўтказиш воситаси, балки маънавий -
маърифий тарбия макони сифатида хам шархланади. Негаки, Буюк Ипак
йўлининг Марказий Осиѐ минтақасидан ўтиши, сохибқирон Амир Темур
тузукларида бозорларнинг аҳамиятини тушунтирилиши ва Ибн - Халдун каби чуқур
иқтисодий тафаккур асосларини яратган уламоларнинг айнан шарқда донг таратиши
каби мисоллар бозорнинг, тадбиркорликнинг негизлари жуда хам узоқ даврларга
бориб тақалишидан далолат беради.
Бозор назарияси ва амалиѐтининг ривожланиш босқичлари шунга далил
бўлмокдаки, тадбиркорлик халқимизнинг тарихий бойлиги, мероси, қолаверса
фахри хамдир. Демак, айтиш мумкинки бозор муносабатлари хам ва унинг амал
қилишини бош шарти бўлган тадбиркорлик хам кутилмаган янгилик ѐхуд
топилма эмас.
Жаҳон хўжалигида иқтисодий муносабатларининг такомиллашиб бориши
тадбиркорликнинг мазмун моҳиятини, амал қилиш географияси ва турларини
тамомила бойитиб бормоқда. Бинобарин, бозор иқтисодиѐти тадбиркорлик
эркинлигига, хусусий мулкчиликнинг амал қилишига ва рақобатчилик кўрашига
асосланар зкан, тадбиркорлик учун билим ѐки амалий тажрибалар билан бир
қаторда табиий салоҳият, қобилият ва энг мухими қизиқиш керак бўлади.
Бозор назариясининг қатор намоѐндалари ва амалиѐтчи – бозоршунослар
тадбиркорликка турли позициялардан таъриф берадилар. Хусусан, жаҳон илм-
фанига юксак хисса қўшган Абул Қосим Махмуд Аз-Замахшарий шундай дейди:
Do'stlaringiz bilan baham: |