Бешинчи энг мухим устивор масала –
бу кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг жадал ривожланишини хар
томонлама қўллаб-қувватлаш, шу асосда аҳолининг бандлиги ва
фаровонлигини ошириш муаммоларини хал этишдан иборат»
.
1
Ишбилармон рахбар ва имони пок тадбиркоргина Республикамиз ижтимоий-
иқтисодий ривожланишига муносиб хисса куша олади. Шу сабабли хозирги замон
талабларига жавоб бера оладиган рахбар ва мутахассисларни тайрлаш, айникса,
уларда тадбиркорлик ва таваккалчилик хислат ва фазилатларини шакллантириш
ва уларни ривожлантириш жуда мухим вазифадир.
Мавжуд муаммоларни хал этишда тадбиркорлик фаолиятини олиб бориш
бўйича маълум бир йўл-йўриқлар, маслахатлар бериш зарур хисобланади.
Юқоридагиларни инобатга олган холда, хамда хорижий мамлакатлар
тажрибаларига таяниб тайѐрланган ушбу ўқув қўлланма алохида ўрин эгаллайди.
Тайѐрланган қўлланмада тадбиркорлик моҳияти ва унинг асосий шакллари
ѐритиб берилган бўлиб, иқтисодиѐтни эркинлаштириш шароитида тадбиркорлик
фаолиятини ташқил этиш, юритиш хамда бошқаришнинг назарий ва амалий
жиҳатлари келтирилган.
Ана шу мақсадларга эришиш йўлида тайѐрланган ўқув қўлланмада қуйидаги
вазифаларни бажариш кўзда тутилади:
- Тадбиркорликни бозор иқтисодиѐтининг бирламчи категорияларидан бири
сифатида, унинг ижтимоий-иқтисодий негизларини яратиш;
- Тадбиркорлик ва таваккалчиликни ўзаро боғлиқлиги ва уни бошқариш
заруриятини ѐритиш;
- Мамлакатимизда тадбиркорлик фаолиятининг намоѐн бўлиш жиҳатлари шарт-
шароитлари ва хусусиятларини таърифлаш;
1
И. Каримов «Янгиланиш ва барқарор тараққиѐт йўлидан янада изчил харакат қилиш, халқимиз
учун фаровон турмуш шароити яратиш – асосий вазифамиз», «Ҳалқ сўзи» 13 феврал 2007 йил.
5
- Иқтисодиѐтни эркинлаштириш шароитида тадбиркорликни жумладан кичик
бизнесни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш чора тадбирларини амалий
аҳамиятини ўрганиш;
- Рақобатли бозор муҳити тадбиркорлик шаклларини намоѐн бўлиши ва унда
кадрлар масаласини ўрганиш.
Ушбу
ўқув
қўлланмани
тайѐрлашда
Олий
Мажлис
Қонунлари,
Президентимиз И.А.Каримовнинг фармонлари ва асарларидан, тадбиркорлик ва
таваккалчиликка оид ўқув адабиѐтлардан мақола, монография ва бошқа
адабиѐтлардан, муаллифлар томонидан Андижон Мухандислик Иқтисодиѐт
институтининг талабаларига, Андижон қишлоқ хўжалиги институти талабаларига,
корхона ва ташқилотларининг рахбарларига, ўқилган маърузаларидан шунингдек
муаллифларнинг «Тадбиркорлик ва таваккалчиликни бошқариш» масалаларига
алоқадор бўлган илмий ишларидан фойдаланилди.
Табиийки, ушбу ўқув қўлланма тўла ва камчиликлардан холи бўлмаслиги
мумкин, бу йўлдаги фикр, таклиф ва хулосалар АндМИИ «Бошқарув» факультети
«Менежмент» кафедрасига йўлланиши мумкин.
6
Do'stlaringiz bilan baham: |