14
Иқтисодиѐт фанида тадбиркорлик фаолиятига
лоир дастлабки тадкикотлар
XVIII асрла Р. Кантильон, А. Тюрго, Ф. Кене, А. Смит ва Ж. Б. Сей асарларида уз
ифодасини топган. Бироқ хозирга қадар жамоатчилик фикрида «Тадбиркорлик»
тушунчасининг кўп маънолилиги сақланиб қолмокда. Ушбу тушунча хакида илмий
адабиѐтларда кўпипча - бу фавкулотда ходисанинг иқтисодий, ташқилий
хамда
рухий тавсифлари эклетик тўпламидан иборат турли хил тасаввурлар мавжуд.
Тадбиркорлик вазифасига доир мухим жихатларнинг тарихий ўзгарувчанлиги
билан бирга бу тушунчага янги маънолар киритилмокда. Дастлабки босқичларда
тадбиркорликнинг энг мухим аломати бирон бир шахс тадбиркор фаолиятининг
фойдали ѐки зарарлилигини белгиловчи ноаниқлик омили хисобланган. Унинг
ижтимоий-иқтисодий вазифаси турли бозорларда талаб билан таклиф ўртасидаги
мувозанат ўрнатишга доир таваккалчилик фаолиятидир.
Кейинчалик «Сармоя эгаси» ва «Тадбиркор»
тушунчалари бир-бирларидан
фарқ қилина бошланди. Тадбиркор сармоянинг муомалада юришини, кўпайиб
боришини таъминлайди ва бу борада у венчур сармоядор, яъни жалб қилинган
молиявий маблағларни мохирлик билан тасарруф
этувчи шахс сифатида ишни
бошлашга ўз ғоялари, билими ва кўникмаларини қўллаб, кўп фойда олиш мақсадида
ўз маблағларини таваккалли ишларга сарфлайди.
Ришар Кантильондан кейин неоклассик мактаб намоѐндалари асарларида ўзига
хос бўлган таваккалчилик асосида рақобатлашиб, савдо фаолияти билан
шуғулланувчи корхона эгасини тадбиркор деб билишган. Олинадиган
даромаднинг тарзи хусусий сармоядор ва бошқарувчининг
тадбиркорликка доир
вазифаларини бир - биридан фарқлаб туради аммо бу вазифаларни битта жисмоний
шахснинг ўзи бажариши мумкин.
Тадбиркорликнинг таваккалчилик ва инновация фаолиятига доир вазифаларни
умумлаштириш мумкинлигига И. Фон Тюнен эътиборни қаратади. Унинг тасаввурига
кўра тадбиркорнинг даромади таваккалчилик фаолиятидан келадиган даромад ва
янгиликни қўллаш туфайли иқтисодий самарага эришиш натижасида олинадиган
даромаддан ташқил топади.
Инновация фаолиятининг тадбиркорликка доир
асосий функционал тавсиф
эканлигини Й. Шумпетер асослаб берган: унинг фикрича тадбиркор катта хусусий
хўжалик фаолияти бошидаги иқгисодий хаѐтни ўзгартиришга қодир ишлаб
чиқарувчи кучлар тараққиѐтида хал қилувчи шахс сифатида намоѐн бўлади. Бу
муаллиф тадбиркорни иқисодий ўсишнинг табиий омили сифатида ижтимоий-
иқтисодий тараққиѐтда доимо
марказий ролни уйнайдиган шахс, деб таърифлайди.
Агар тадбиркорлик вазифасининг мохияти ишлаб чиқаришни ислох қилишдан
иборат бўлса, тадбиркорлик фаолиятининг мазмуни маҳсулотни тайѐрлаш
имкониятининг очилиши ва ундан амалда фойдаланилиши, технологиянинг
кўлланиши, янги хом ашѐ манбаларининг ишлатилиши ва
янги бозорларнинг
топилиши, ишлаб чиқаришнинг қайта ташқил қилиниши ва хакозо туфайли ишлаб
чиқариш ва муомила омилларининг янги уйғунликларини амалга оширишдан
иборат.
Юқоридагилардан келиб чиқиб тадбиркорлик назариясининг ривожланишини
учта босқичи бугунги кунга кадар шаклланганини айтишимиз мумкин,
яъни XVIII
асрдаѐқ вужудга келган
биринчи босқич
- тадбиркорлик хавф-хатарини ўзига олиш,
15
бошқача айтганда таваккалчилик билан боглик,
Do'stlaringiz bilan baham: