13
мақсадида ўзида ишлаб чиқариш
жараѐнларини тўлиқ ѐки қисман
қамраб олади
Шахсий жавобгарлик, ихтирочилик ва муомила санъати нсгизида ташқил
зтилган ташқилотлар, корхоналар бугунги, тинимсиз ўзгариб турувчи
имкониятлардан самарали фойдаланишга кўпроқ қобилятлидирлар. Тадбиркор
харакатчанлик, жўшқинлик, мослашувчанлик ва янгиликка интилучанликка
асосланган замонавий хўжалик юритиш усулини амалга ошириб, ўзининг
мавжудлигини эслатиб туради. Тадбиркор хар доим кечаю кундуз ахборот
тўплайди, одамларга рахбарлик қилади, қарорлар қабул қилади, ишни ташқил
қилади ва янги турдаги маҳсулот хамда хизмат турларини ишлаб чиқаради,
эскисини такомиллаштириш йўлларини излайди.
У иқтисодиѐт, сиѐсат, техника ва технология, хуқуқ, психология ва ахлоқ
қоидалари кесишган жойда харакат қилади, шунинг учун у барчаси тўғрисидаги
билимларга эга бўлиши керак. Бундан ташқари ишбилармон муваффақиятга
эришиши учун ўтиш тажрибасига танқид кўзи билан қараши керак. У етарли
даражада ресурсларга эгаман деб жуда кам гапиради. Улар йўқ нарсани яратишга,
иқтисод қилиш ва бор қилишни урганадилар.
Тадбиркор ўзи учун иқтисодий харакатлар усулини излайли ва танлайди.
Муаммони ечишнинг хар хил йўлларини излаш, уларни танлаш ва ўзгартириш фақат
улар бўйича муқобил спекторнинг мавжудлигига боғлиқ. Бу эса тадбиркорлик ва
бозор ўртасидаги узвий боғлиқликни белгилаб беради.
Фақат бозор муносабатлари шароитидагина иқтисодий кенгликда мақсадга
мувофик харакат усулини танлаш эркинлиги пайдо бўлади. Иқтисодиѐтнинг
маъмурий-буйрукбозликка асосланган корхоналарни узок ва номаълум даврга
мулжалланган режа ва топширикларни бажариш учун ташқи муҳитга мослашишга
мажбур килар эди. Бозор шароити эса корхоналарни-нг биринчи даражадаги диккат-
эътиборини тсзлик билан тадбиркорлик муҳитига мослашувига каратишни талаб
этади.
Тадбиркор фақат бозорда қандайдир маҳсулот ѐки иш кучининг егмаслигига
эмас, балки уларни хаддан ташкари кўплигига хам тезлик билан диккат эътиборини
каратади.
Тадбиркорлик
узипинг
барқарор
харакатчанлиги.
эркинлиги,
ташаббускорлиги билан кўпрок, доимий техника ва технологии ўзгаришлар билан
тавсифланувчи инноваиион фаолиятга ухшайди.
Тадбиркор - бу ташаббускор киши бўлиб, ишлаб чиқаришга кенг куламдаги
йўналишлар бўйича янгиликлар киритали, яъпи новаторлик г.ояларини
узлаштириш, хозирги кунгача маълум булмаган маҳсулотларни яратиш. янги,
истиқболли ресурсларга эгалик қилиш. капитални куйиш учун янги соҳаларни
танлаш, илғор тармоқларни ривожлантириш каби-ларни амалга оширади. Тадбиркор
учун ижолий фаолият хаелнинг чсксиз парвози эмас. балки у хар доим аниқ
муҳитда килипадиган қарорлар билан боглик бўлади. сарф харажатларни натижа
билан таккослаш ва хўжалик юритишнинг энг кам харажат йўлларини топйш
тадбиркорга хос бўлган хусусиятдир.
Do'stlaringiz bilan baham: