Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазилиги



Download 0,54 Mb.
bet3/22
Sana25.02.2022
Hajmi0,54 Mb.
#258837
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   22
Bog'liq
1 Курс иши Иш ҳақи ва унинг меҳнат унумдорлигига таъсири 2(1)

АСОСИЙ ҚИСМ.
1. ИШ ҲАҚИНИНГ МОҲИЯТИ, ЎЗИГА ХОС ХУСУСИЯТЛАРИ ВА АҲАМИЯТИ.


Иш ҳақи - меҳнатга пул шаклида тўланадиган ҳақ, қийматнинг ўзгарган шакли, иш кучи (тақдим этилган меҳнат хизмати)нинг баҳоси.
Иш кучи қиймати ва нархи бевосита Иш ҳақида ифодаланади.
Иш ҳақи даражаси меҳнат бозорида келишилади.
Ходим меҳнат бозорида меҳнатни эмас, ўз иш кучини сотади.
Иш ҳақи меҳнатнинг пул шаклидаги баҳоси бўлиб, уни ишга ёлловчилар (корхона, муассаса, тадбиркор) меҳнат қилувчиларга маълум вақт мобайнида маълум миқдордаги ва муайян сифатли ишни бажарганликлари учун тўлайдилар.
Ёлланма ходим учун иш ҳақи асосий даромади манбаи ҳисобланади. Бозор иқтисодиёти шароитларида меҳнатнинг миқдори ва сифатига қараб меҳнатга қақ тўлашнинг, асосан, вақтбай ва ишбай тизимлари қўлланилади.
Вақтбай иш ҳақи шаклида ходим оладиган иш ҳақи миқдори ишлаган вақт билан боғлиқ бўлади, яъни иш ҳақи миқдори меҳнат унумдорлиги ва интенсивлик даражасига боғлиқ эмас.
Ишбай иш ҳақи ходимнинг маълум вақт мобайнида тайёрланган маҳсулоти микдори билан ўлчанади. Ишбай иш ҳақининг кўринишларидан бири аккорд иш ҳақи, бунда жамоа ёки айрим ходимга иш ҳажми олдиндан белгилаб берилади, умумий ҳақ суммаси келишиб олинади.
Иш бутунлай якунланганидан кейин иш ҳақи охиригача тўланади.
Иш ҳақининг бундай шаклидан кўпинча қурилишда фойдаланилади.
Булардан ташқари Ўзбекистонда иш ҳақидан ташқари меҳнатда эришган ютуклари учун мукофотлаш ҳам мавжуд. Булар вақтбай мукофот, ишбай мукофот тизимлари ҳамда корхонада олинган фойда ҳисобидан ажратиладиган моддий рағбатлантириш фондидан мукофотлаш тизимидир.
Иш ҳақи миқдори ёлланма ходимларнинг турмуш даражасини ифодаловчи кўрсаткичдир. Номинал ва реал иш ҳақи кўрсаткичлари мавжуд.
Номинал иш ҳақи ёлланма ходимнинг ўз мехнати эвазига олган пул даромадлари.
Реал иш ҳақи, ходимнинг олган иш ҳақига қанча ва қандай истеъмол 
буюмлари сотиб олиши ва маданий-маиший хизматлардан фойдаланиш мумкинлигини кўрсатади. Одатда, меҳнат бозорида иш кучига мувозанатли нарх шаклланади. Бу нарх иш ҳақи ёки иш ҳақи ставкаси деб аталади. Меҳнат бирлигининг бозор нархи иш ҳақи миқори (ставкаси) бўлиб, лавозим оклади тарзида ёки шартномага мувофиқ белгилаб қўйилади, лекин мамлакатда қонун билан белгиланган энг кам иш ҳақи – даражасидан оз бўлиши мумкин эмас.
Шунингдек, Иш ҳақи – миқдори муайян вақт бирлиги (соат, кун, ҳафта, ой) ичида бажариладиган ва муайян касб-малака хусусиятларига эга бўлган меҳнатга тўланадиган ҳақ даражасини белгилайди.
Иш ҳақи – ёлланма ходим даромадининг асосий манбаи, унга тегишли иш қобилиятига бўлган мулкчилик ҳуқуқини иқтисодий жиҳатдан рўёбга чиқариш шакли. Шу билан бирга иш берувчи учун ёлланма ходимлар меҳнатига тўланадиган ҳақ ишлаб чиқариш харажатларининг унсурларидан бири. Иш берувчи меҳнат ресурсларидан, ишлаб чиқариш омилларидан бири сифатида фойдаланиш учун уни харид қилади.

Download 0,54 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   22




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish