Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазилиги


Иш ҳақининг асосий вазифаси



Download 0,54 Mb.
bet4/22
Sana25.02.2022
Hajmi0,54 Mb.
#258837
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   22
Bog'liq
1 Курс иши Иш ҳақи ва унинг меҳнат унумдорлигига таъсири 2(1)

Иш ҳақининг асосий вазифаси иш ҳақининг бевосита қатнашчиси бўлган ходим ҳамда унинг оила аъзоларининг ҳаёт ва меҳнат фаолияти шароитларини таъминлашидан иборат. Қийматнинг меҳнат назарияси иш кучини алоҳида, ўзига хос товар деб ҳисоблайди. Шу сабабли, бу назария иш ҳақини товар бўлган, иш кучи қийматининг ўзгарган шакли, яъни унинг пулдаги ифодаси деб ҳисоблайди ва уни иш кучини такрор ишлаб чиқариш учун зарур бўлган тирикчилик воситалари қиймати тарзида таърифлайди.
Иш ҳақига иш кучи қийматининг пулдаги ифодаси сифатида қараш аниқ меҳнат бозорида иш ҳақи даражасига талаб ва таклиф омилларининг таъсирини ҳисобга олмайди. Иқтисодий ривожланган мамлакатлар меҳнат бозорида реал иш ҳақининг ўртача даражаси яшаш учун зарур тирикчилик воситалари минимумига қараганда анча юқори даражада туради.
Бозор иқтисодиёти шароитида иш ҳақи хажмига бир қатор бозор омиллари (товарлар ва хизматлар бозорида талаб ва таклиф ўзгаришлари, меҳнатга бўлган талаб нархининг ўзгарувчанлиги, истеъмол товарлари ва хизматлар нархи ўзгариши) ва бозордан ташқари омиллар таъсир кўрсатади, бунинг натижасида меҳнатга хақ тўлашнинг муайян даражаси вужудга келади. Ривожланган мамлакатларда иш ҳақини ташкил этиш (иш ҳақи миқдори, меҳнат миқдори ва сифати билан унга тўланадиган ҳақ микдори ўртасидаги боғлиқликни таъминлаш, меҳнатни меъёрлаш, тариф тизими) ва тартибга солишда давлат муҳим роль ўйнайди. Уларда тарихан иш ҳақини ташкил этиш ва тартибга солишнинг марказлашган давлат тизими ва марказлашмаган тизими қарор топган. Иш ҳақини тартибга солишнинг марказлашмаган тизими хусусий мулк эгалари ёки жамоа мулкдорлар ҳамда касаба уюшмалари, акциядорлик жамиятлари, кооперативлар ва бошқалар томонидан амалга оширилади. Иш ҳақини тартибга солишнинг давлат тизими мулкчилик шаклидан қатъи назар барча корхоналар ва ташкилотлар учун умумий ва мажбурийдир. Иш ҳақини давлат томонидан тартибга солиш ва ташкил этишнинг муҳим унсури тариф тизими ҳисобланади.
Бозор иқтисодиёти шароитларида мамлакат бўйича ҳукумат белгилаган, асосан ишчи ва хизматчилар иш ҳақини ташкил қилишда фойдаланиши учун тавсия этиладиган ягона таъриф тизими (сеткаси) амал қилади, корхона ва ташкилотлар ягона таъриф сеткаси асосида ўз таъриф сеткасини ишлаб чиқиш ва разрядлар сонини белгилаш ҳуқуқига эга. Ўзбекистонда дастлаб 1993 йил 1 январдан 28 иш ҳақи разрядларига бўлинган ва 0-28 разрядлар ўртасида таъриф коэффициентлари фарқи 14,28 бўлган ягона таъриф ставкалари жорий қилинди. 1996 йил 1 сентябрда эса, иш ҳақи разрядлари 22 та ва 0-22 иш ҳақи разрядлари ўртасида таъриф коэффициентлари фарқи 5,998 бўлган янги ягона таъриф сеткаси қабул қилинди. Ягона таъриф ставкаси ходимларнинг барча касб-малака гуруҳлари бўйича таъриф ставкалари ва маошлари нисбатини белгилашда меҳнат тафовутларига баҳо беришга ягона ёндошувни таъминлайди.
Иш ҳақини тартибга солишнинг давлат тизими 3 асосий йўналишда амалга оширилади:
1) давлат томонидан иш ҳақи минимуми (энг кам иш ҳақи микдори) белгиланади. Инфляция жараёнида энг кам иш ҳақини индексациялаш ҳукуматнинг махсус қарорларига мувофиқ амалга оширилади;
2) корхоналарда ишловчи ходимларнинг барча тоифлари учун ўртача иш ҳақининг ортиб бориши маълум даражада чекланади. Давлат бу усулдан танглик ҳолатларида инфляция суръатларини пасайтиришда фойдаланади;
3) Иш ҳақининг ўртача ортиб боришига қараб ортиб борувчи солиқ ставкалари белгиланади. Бу энг юқори иш ҳақи даражасининг ўсишига таъсир кўрсатиш ва уни иқтисодий усуллар билан чеклаш имконини беради.
Ёлланма ходимлар иш ҳақини давлат йўли билан тартибга солиш аҳолининг энг кам таъминланган қатламлари — ёшлар, малакасиз ходимлармеҳнат қобилияти чекланганлар ва бошқаларни ижтимоий ҳимоя қилишда, инфляция, реал иш ҳақининг пасайишини чеклашда муҳим аҳамиятга эга.

Download 0,54 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   22




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish