Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим


Давлат таълим стандартлари ким томонидан тасдиқланади?



Download 1,33 Mb.
Pdf ko'rish
bet98/100
Sana21.02.2022
Hajmi1,33 Mb.
#34270
1   ...   92   93   94   95   96   97   98   99   100
Bog'liq
umumij pedagogika

4. Давлат таълим стандартлари ким томонидан тасдиқланади? 
А. Вазирлар Маҳкамаси томонидан. 
Б. Халқ таълими вазирлиги томонидан. 
В. Бош Вазир томонидан. 
Г. Халқ таълими бошқармалари томонидан. 
 
ЎТИЛГАН МАВЗУЛАР БЎЙИЧА ЙАКУНИЙ ХУЛОСАЛАР 
 
1. 
Тарбиялаш ғоят нозик санъат бўлиб, унга жуда жиддий ёндошмоқ даркор. Айниқса, 
педагоглик ишини ўзига касб қилиб олган кишилар мазкур фанни чуқур ва пухта 
билишлари шарт. Акс ҳолда катта хатоларга йўл қўйишлари мумкин. 
2. 
Ўзбек педагогикасининг вазифаси республикамизда яшовчи турли миллат-
елатларнинг орзу-истакларига монанд таълим-тарбиянинг ҳам назарий, ҳам амалий 
муаммоларини миллий қадриятлар асосида тўғри ҳал етиб беришдир.
3. 
Педагогиканинг асосий категорияларига “таълим”, “тарбия”, “маълумот”, 
“ривожлантириш” каби тушунчалар киради, улар бир-бирини тўлдиради. 
4. 
Фан учун илмий-назарий асос, таянч бўладиган таълимот шу фаннинг методологик 
асоси ҳисобланади. Бошқа фанлар сингари педагогика фани ҳам пайдо бўлибдики, 
ҳар доим ўзининг методологик асосига амал қилиб келади. 
5. 
Ҳозирги шароитда педагогика учун «Таълим тўғрисида»ги қонун ва «Кадрлар 
тайёрлаш миллий дастури» ҳам илмий-назарий асос бўла олади. 
6. 
Педагогика фани фалсафа, тарих, иқтисод, психология, социология, етика ва 
естетика каби фанлар билан доим алоқадордир. 
7. 
Махсус педагогика тузилишига: “олигофрено” педагогика (ақлий жиҳатдан орқада 
қолган болаларга таълим-тарбия бериш); “тифло педагогика” (кўр болаларни 
тарбиялаш); “сурдо педагогика” (кар-соқов болаларни тарбиялаш) каби фанлар 
киради. 
8. 
1997 йилнинг августида Олий Мажлиснинг ИХ сессиясида “Таълим тўғрисида”ги
ва «Кадрлар тайёрлаш бўйича миллий дастур тўғрисида»ги қонунлари қабул 
қилинди. Мазкур қонунларнинг ҳаётга татбиқ етилиши халқ хўжалигининг барча 


- 88 - 
соҳаларини янги тараққиёт босқичига кўтариш учун хизмат қилади. Чунки, бу 
қонунлар жамиятнинг ҳар бир аъзосига қобилияти, қизиқиш ва интилишларига мос 
бўлган таълим–тарбия бериш, шахсий сифатларни тўла таркиб топтириш ҳамда 
намоён етиш имконини яратади. 
9. 
«Таълим тўғрисида»ги қонун ва Кадрлар тайёрлаш Миллий дастури педагогика 
фанининг асрлар давомида тўплаган бой илмий ва назарий таъминотларига таянган 
ҳолда ишлаб чиқилган. 
10. Ҳозирги замон шароитида халқ таълими турини ривожлантиришнинг тамойиллари, 
узлуксиз таълим турини, унга кирган муассасаларнинг мақсад ва вазифалари аниқ 
белгиланган. 
11. Тарбия ижтимоий ҳаётнинг ҳаётий ва узлуксиз тушунчаси бўлиб, тарихий характерга 
ега. Қадимги Грецияда ва Римда тарбиянинг мақсади ўсиб келаётган ёш авлодда 
яхши фазилатга фуқарони, ватанпарварликни, жасурликни, садоқатни, дўстликни 
ривожлантириш бўлган.
12. Тарбиянинг асосий мақсади – ёш авлодни ҳар томонлама йетук, баркамол инсонлар 
етиб шакллантириш. Баркамол инсон ўзида маънавий ва жисмоний йетукликни 
мужассам етади. 
13. Шахс деганда муайян жамиятнинг аъзоси тушунилади. Одам шахс бўлмоги учун 
руҳий жиҳатдан тараққий етган, ўз хусусияти ва сифатлари билан бошқалардан фарқ 
қилиши лозим. Ҳар бир одам шахс сифатида турлича намоён бўлади. У ўзининг 
характери, қизиқиши ва қобилияти, ақлий ривожланганлик даражаси, еҳтиёжи ва 
меҳнат фаолиятига муносабати билан фарқланади.
14. Қонуният - барқарор, зарурий, у ёки бу ҳодисалар ва жараёнлар ўртасидаги 
мутаносиблик ва муҳим алоқа. Тарбиянинг асосий қонуниятларидан қуйидагиларни 
олишимиз мумкин:
15. Тарбия принсиплари тарбия қонуниятларининг амалда татбиқ етилиши, мантиқий 
давоми, акси сифатида намоён бўлиши деб ҳисоблаш мумкин. Чунки, тарбия 
қонуниятларига ҳам, принсипларига ҳам тарбия жараёнида амал қилинади . 

Download 1,33 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   92   93   94   95   96   97   98   99   100




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish