Когнитив ривожланиш
Шундай қилиб, 10 ҳафталик чақалоқ ўз қўллари, бармоқлари билан ўйнашни бошлайди. У ўйинчоқларни ушлаб қолишга қўллари билан бирор бир предметни ушлаб қолишга ҳаракат қилади. Шу тариқа кўрув ва ҳаракат орасида ўзаро алоқа юзага келади. 3 ойликнинг охирига келиб чақалоқ ўз танасини яхшироқ сезишни бошлайди. Агар катталар фаолликни кўрсатишмаса, янги таассуротларни, предметларни, ҳиссий иродавий эмоционал реакцияларни яратиб бермаса, атроф-олами муҳити қашшоқ бўлса, чақалоқни қизиқтира олиши мумкин бўлган нарсаларнинг йўқлиги (бир хил муҳит ёрқин ҳаракатли предметларнинг йўқлиги) кўрув диққатининг ривожланишини сустлаштиради.
Ҳиссиёт
Бу даврда чақалоқ ички муҳитининг коммуникатив билиш ҳолати шаклланиб бир қатор характер реакциялари ривожланади. Ҳудди мана шуларни чақалоқ кўпроқ ишлатишга харакат қилади. Чунки улар онанинг чақалоқ билан эмоционал кўпроқ мулоқот қилишга ундар экан. Чақалоқ мимиканинг таъсирига овознинг баландлигига ва унга бўлаётган муносабат жараёнидаги оҳангига эътибор беради. 3 ойлик чақалоқ жилмаяди, нимагаки улар жавобан кулгуни, ёки онасидан бирор бир ширин сўзни олиш учун кулар экан. Катталар эътиборига жавобан катта хурсандчилик билдириб жилмайади, қошини чимириши мумкин. Ундан ташқари чақалоқ катталар билан мулоқот қилиш эҳтиёжи юзага кела бошлайди. Катталарнинг эътиборига, муносабатига жавобан (жонланиш комплекси). 3 ойликдан бошлаб чақалоқнинг чинқириғи характеридан унинг ҳолатини аниқлаш мумкин. Масалан, хўл, оч, қорни оғрияптими?, шунинг учун чақалоқнинг чинқиришини уч гуруҳга бўлиш тавсия этилади: оғриқ йиғиси, очлик, инжиқлигидан ва хурсандчиликларга бўлиш мумкин.
4 ойлик
Эшитиш
4 ойликка келиб чақалоқнинг эшитув идроки катталар билан ўзаро муносабатига киришиш учун муҳим аҳамият касб этади. У узоқ масофадан туриб ҳам катталарнинг овозига ҳар хил товушлар билан жавоб беради. Катталарни бир вақтнинг ўзида ҳам эшитиб ҳам кўрганида эса, катталар овозини диққат билан тинглашни, овоз қаердан чиқаётганини қидиришни, кўзи билан унга тўқнаш келганда эса, баланд овоз, ва қувончли қийқириқлар билан жавоб бершни бошлайди. 4 ойликда чақалоқ инсон овозини тинглашни бошлайди, нутқий товушлар асосида мулоқот юзага кела бошлайди. Шу билан биргаликда, катталар билан мулоқот чақалоқ ҳохиши билан юзага келади.
Кўрув идроки
Кўпгина чақалоқларда 3-ойликкача кўз ғилайлиги кузатилади, лекин 4 ойликка келиб у тўлиқ йўқолади. Мана шу вақтда кўз олмасининг бирламчи ривожланиши якунланади. 4 ойлик чақалоқ эндиликда нафақат кўради, балки кўрган нарсаларга фаол таъсирини кўрсатиб, ҳаракатланади. Предметларнинг формаларини, унинг контурларини ва бошқа элементларини қабул қила олади. Кўпгина объектларга мўлжал олиш учун (ҳаракат, аниқлик ва бошқалар). Ранг ажратишни бошлайди. Чақалоқда фазовий мўлжал олиш ривожланиб боради. Уни ривожлантириш учун эса, унинг атрофида доимо уни қизиқтирувчи ҳайратлантирувчи нарса ва предметлар бўлиши керак. Иложи борича шароитнинг бир хиллиги, қизиқарсизликдан холи бўлиши керак. Чақалоқ дунёни бир бутунлиги ҳақида тўлиқ тасаввурга эга. У инсонларни товуши орқали ажратиши мумкин. Олдинга, орқага, ва елкасидан ёнига қарай бошлайди. Предметларга мана шундай узоқ давомли, хилма-хил кўрув диққати буларнинг хаммаси соғлом психофизиологик ривожланишдан далолат беради. Кўрувнинг ривожланиши чақалоқга предмет ва инсонларни синчковлик билан ўрганишга ва ёдлаб олишга ёрдам беради. Бу даврда у баъзи рангларни ажратишни бошлайди,ўзи яхши билган инсон кўринишини ўзгаришига реагировать қила бошлайди.
Do'stlaringiz bilan baham: |