27
эътибор сусайиб, нафақат фойдаланилмаган қувватлар балки янги техникани
жорий этиш, унумдорлигини ошириш ва ишлаб чиқаришни ташкил этишни
яхшилаш ҳисобига ўсишнинг мумкин бўлган
суръатига эришиш муаммоси
биринчи поғонага чиқиб қолди.
Бу йўналиш вакиллари (америкалик иқтисодчи Р.Солоу, инглиз иқтисодчиси
Дж. Мид ва бошқа муаллифлар) иқтисодиётга давлат аралашувига қарши
чиқишди, чунки, уларнинг фикрича йирик фирмаларга бозор рақобатчилиги
шаротида потенциал ўсишга эришиш учун мавжуд ресурслардан янада
кўпроқ фойдаланиш учун эркинлик бериш керак эди.
Улар моделларининг методологик асоси бўлиб ишлаб чиқариш
омилларининг назарияси ва чегаравий унумдорлик назарияси хизмат қилди.
Неоклассик
мактаб
назариётчилари
ўсишнинг
кейнсчилик
назарияларини 3 та жиҳати бўйича танқид қилишди
11
:
Биринчидан,
улар
ўсишнинг
асосий
омили
сифатида-
капитал
жамғарилишига эътиборни қаратганлар. Неоклассикларнинг фикрига кўра
эса ишлаб чиқаришнинг ўсишига янги ишчиларни жалб этиш ҳисобига ҳам
эришиш мумкин.
Иккинчидан, улар капитал коэффициенти “с” нинг ўзгармаслигидан
келиб
чиққан. Неоклассик моделлар эса 2 хил ишлаб чиқариш омиллари (капитал
ва меҳнат) ни ҳисобга ва уларнинг ўзаро алмашинувини инобатга олиб бу
коэффициент ўзгариши мумкинлигини таъкидлайдилар.
Учинчидан улар бозор механизмининг автоматик
равишда мувозанатни
тиклай олиш қобилиятини тўғри баҳолашмаган. Неокейнсчилардан фарқли
равишда улар фақат рақобатли бозор иқтисодиёти иқтисодий ўсишнинг
мувозанатлилигини
таъминлай
олади
деб
ҳисоблашган.
Рақобат
механизмидан ташқари бундай шартларидан бири бўлиб неоклассикларда
қатъий пул тизими ҳисобланади.
Неоклассикларнинг иқтисодий ўсишнинг дастлаки модели Р.Солоу
томотомонидан
тузилган, у биринчи иқтисодий ўсиш модели ҳақида
11
Нуреев Р.М. Экономика развития: модели становления рыночной экономики. М.: ИФРА – М, 2008
28
“Иқтисодий ўсиш назариясига қўшилган ҳисса” мақоласида баён этилган
(1956 йил.), сўнг эса “Техника тараққиёти ва агрегатив ишлаб чиқариш
функцияси” ишида ривожлантирилди (1957й).
Р.Солоу иқтисодий тизим мувозанатлигининг муҳим шароити ялпи талаб ва
ялпи талифнинг тенг бўлиши эканлигидан келиб чиқади.
Бунда моделдаги
ялпи таклиф Кобб-Дугласни ишлаб чиқариш функцияси асосида аниқланиб,
бир томондан ишлаб чиқариш ҳажми ўртасидаги функционал боғлиқлик
муносабатини, иккинчи томондан эса- фойдаланиладиган омиллар ва
уларнинг ўзаро комбинациясини ифодалайди. Кобб-Дуглас ишлаб чиқариш
функцияси бўйича ҳар бир омилнинг улуши маҳсулот қийматида доимий,
аммо абсолют жиҳатдан меҳнат ва капитал сарфи ўзгариши мумин.
Энг умумий кўринишда миллий ишлаб чиқариш ҳажми
Do'stlaringiz bilan baham: