Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таьлим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт университети



Download 1,37 Mb.
Pdf ko'rish
bet19/44
Sana19.04.2022
Hajmi1,37 Mb.
#564256
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   44
Bog'liq
modernizatsiyalash sharoitida iqtisodij osishni prognozlash ozbekiston respublikasi misolida

1.3
 
Иқтисодий ўсишни прогнозлаш усуллари. 
Шундай қилиб, иқтисодиёт мураккаб тизим бўлиб, у яхлитлик, иерархик, 
эҳтимоллик каби хусусиятларга эга ва шу шароитда бошқарилади. Айтиб 
ўтилган хусусиятларни эътиборга олган ҳолда башоратлаштириш 
усулларининг таснифи тузилган. Башоратлаш усуллари биринчидан 2 та 
катта гуруҳга бўлинади: формал (формализациялашган) усуллар ва эвристик 
усуллар. 
Шундай қилиб, илмий прогнозлашнинг энг муҳим шарти – 
прогнозлаштириладиган объектларни бошқарадиган қонунларни чуқур ва ҳар 
томонлама ўрганишдан иборатдир.
Объектив прогноз, тадқиқот конкрет материал асосида инсоннинг 
мақсадли фаолияти, иқтисодий жараёнларнинг объектив характерига, 
объектив детерминизмнинг сабабий қонунларига зид бўлмаслиги ҳақидаги 
умумий қоидани қўшимча равишда исботлаб беради. 
Прогноз тадқиқотларни ташкил этиш – ишнинг аналитик босқичи 
ҳисобланади, прогнозлар тузиш услубиёти (прогнозлаш методологияси) эса 
келажакнинг ҳозирги ва ўтган давр билан генетик алоқасини очиб бериш 
учун хизмат қилади. 
прогнозлаш келажакни шакллантирадиган ҳозирги даврдаги омилларни 
аниқлашга ҳамда тараққиёт омилларига фаол таъсир кўрсатадиган 
тавсияларни ишлаб чиқишга қаратилгандир. 
Прогнозлаш масштабига кўра макроиқтисодий ва микроиқтисодий 
прогнозларга ажратилади. 
Tузилиш интервали бўйича оператив, қисқа муддатли ва узоқ муддатли 
бўлиши мумкин. Қисқа муддатли башоратда фақат миқдорий ўзгаришлар 
эътиборга олинади. Узоқ муддатли башорат ҳам миқдорий, ҳам сифатøí 
ўзгаришларга асосланган бўлиб, ўз ўрнида ўрта муддатли ва узоқ муддатли 


47 
бўлиши мумкин.
Прогнозлаштириш йўналишларига кўра изланишли ва норматив бўлиши 
мумкин. Изланишли прогноз – агар ҳозирги тенденсиялар сақланиб қолса 
иқтисодий тизим қандай ривожланади? – деган саволга жавоб беради. 
Бошқача айтганда, тизимга таъсир этувчи омиллар ўзгармаса, у қандай 
ҳолатга келиши мумкин? Норматив прогноз бўлажак мақсадларга эришиш 
учун тизимни ривожланиш ёъналишларини ва муддатларини аниқлайди 
(белгилайди). Мақсад қилинган ҳолатга тизим эришиши учун, таъсир этувчи 
омилларга қандай ўзгаришлар киритиш зарур? Бошқача айтганда, қандай 
қилиб мақсадга эришиш мумкин. 
Иқтисодий жараёнлар ёки бошқа кузатувлар натижасида миқдорий 
маълумотларга эга бўлмаган ҳолларда, яъни ҳодиса ёки жараён бўйича 
миқдорий маълумотлар этарли бўлмаса, у ҳолда экспертлардан 
фойдаланилади. Экспертлар маълум бир соҳа бўйича етакчи мутахассислар 
бўлиб, улар ўзларининг компетенсияси доирасида у ёки бу ҳодиса ва 
жараёнлар бўйича хулосалар ишлаб чиқадилар. 
Экспертлар (лотинча «тажрибали») амалга оширадиган экспертиза 
жараёни уч босқичдан иборат: 
1) 
экспертизага тайёрланиш; 
2) 
экспертлар билан сўров ўтказиш; 
3) 
сўров натижаларини қайта ишлаш. 
Экспертларнинг ўзлари иккинчи босқичда қатнашадилар. 
Tайёргарлик иши уч қисмдан иборат: 
1) 
савол шакли ва мазмунини белгилаш; 
2) 
саволларни тузиш; 
3) 
экспертларни шахсан танлаш ва жалб этиш.
Сўров шакллари: интервю олиш, мулоқот, йиғилиш, ғояларни танлаш, 
ўйинлар ўтказиш, анкета тузиш ва Делфи усули. 
Сўроқлар индивидуал ёки гуруҳларда, юзма-юз ёки сиртдан ўтказиш 
мумкин. 


48 
Анкета ва интервюларда саволни танлаш қийин. Саволлар очиқ ёки ёпиқ 
ёки бир неча шаклда бўлиши мумкин. Очиқ жавоблар сифатли (сифат 
белгиларини кўрсатб), ёки эркин ҳолда сонли ифодалар тарзида бўлади. 
Ёпиқ саволга жавоблар, масалан, «ҳа», «йўқ», «билмайман» сингари 
бўлади. Кўп саволлар бўлганда, зарур жавоб чизилади. 
Авваламбор, экспертларни танлаш, уларнинг малакаларига эътибор 
бериш ва кейинчалик гуруҳлар тузиш зарур. 
Керакли белгилардан: экспертнинг ишчанлиги, маҳорати, ўрганилаётган 
соҳанинг мутахассиси бўлиши муҳим. Бунинг учун кўп мутахассисларга 
савол берилиб, у ёки бу соҳада ким эксперт эканлигини сўраш мумкин. 
Кейинчалик, энг кўп овоз олган экспертни гуруҳга киритилади: 
X
ij




1
0

Ишбилармонлик билан бирга, иштирокчиларнинг бошқа сифатлари, 
муаммога илмий ёндашиши, фикрлаш доираси ва савияси ҳам ҳисобга 
олинади. 
Гуруҳлардаги экспертлар сони сўров усулига боғлиқ. Юзма-юз учрашув 
учун 10-15 киши кифоя. Агар вақт, меҳнат ва маблағ сарфи чекланмаган 
бўлса, сиртдан сўроқ ўтказганда, экспертлар сони кўпроқ бўлади. 
Делфи усули АҚШ да XX асрнинг 60-йилларда яратилган. У сиртдан 
сўров ўтказишга асосланган. Унинг хусусиятлари: сиртқи, аноним, сўровлар 
бир неча босқичларда ўтказилади ҳамда тескари алоқа мавжуд, биринчи 
турдан ташқари ҳар гал экспертлар олдинги турдаги натижалар ҳақида 
аҳборот олишади. 
Дастлаб экспертларга анкеталар тарқатилади, унда муаммо изоҳланади, 
саволлар рўйхати ва унга жавоб бериш тартиби ва тавсифи келтирилади. 
Экспертлар жавоблари имзо қўймасдан почта орқали жўнатилади. 
Tашкилотчилар экспертлар жавобларини қайта ишлайди, умумий баҳо 
чиқаради. Мазмун жиҳатдан, жавоблар учун ўртачалар, фарқлар ва дисперсия 
ҳисобланади. Бир ой ўтгандан кейин иккинчи тур ўтказилади. Экспертларга 


49 
биринчи тур натижалари баён қилиниб саволлар берилади. Биринчи тур 
жавобларини инобатга олиб, экспертлардан саволларга жавоб бериш 
сўралади. Жавоблар яна умумлаштирилиб, зарур бўлса, яна қўшимча турлар 
ўтказилади. Агар учинчи турдан сўнг жавоблардаги фарқлар катта бўлмаса, 
сўров ўтказиш тўхтатилади. Охирги тур натижалари умумлаштирилади ва 
тугалланган ҳисобланади. 
Агар жавоб сонли миқдорларда бўлса, жами экспертлар гуруҳининг 
жавобини баҳолаш учун арифметик ўртача, медиана ва мода топилади. 
Фикрлар фарқини баҳолаш учун, вариатсия, квадратик фарқ, дисперсия ва 
квартиллар ҳисобланади. 
Эксперт баҳолашнинг айрим усулларида, жумладан Делфи усулида, 
медиана, биринчи ва учинчи квартиллар ҳисобланади. 
Арифметик ўртачага нисбатан медиананинг афзаллиги шундаки: 
- биринчидан, медиана айрим экспертлар фикрига тўғри келиши; 
- медианага айрим экспертларнинг жавоби ўртачадан фарқ қилиши 
таъсир қилмайди;
- икккинчидан квартил медиана билан мос келади.
Шунинг учун, Делфи усулида ҳар бир турда медиана, биринчи ва учунчи 
квартиллар ҳисобланади. 
Бирор-бир иктисодий системада бир турли махсулот ишлаб чикариляпти 
ва таксимланаяпти деб фараз қилайлик. Планли давр бошида махсулот запаси 
(оборот фонди) O
x
>O нинг борлигига асосланган махсулот сарфининг 
интенсивлиги 
Х 
га тенг, жонли мехнатнинг мавжуд ресурслари унинг 
L
интенсивлигида сарфлашни таъминлайди. Иктисодий системанинг чикиш 
сигнали (ялпи махсулотнинг интенсивлиги) ни 
Z
билан белгиланади. Ялпи 
махсулот интенсивлигидан кисман мехнат предмети ва кисман истеъмол 
предмети сифатида 
С
интенсивлигида истеъмол қилинади. 
Иктисодий системанинг стационар режимини топиш талаб қилинсин. Бу 
даврда бошлангич запасининг микдори ўзгармас булганда ишлаб чикариш ва 
истеъмолнинг берилган даражаси таъминланади. Бундай режим, сўзсиз, 


50 
ташкаридан кушимча ишлаб чикариш омилларини жалб қилиш хисобига 
таъминланади. 

Download 1,37 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   44




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish