Тадқиқот натижаларининг илмий ва амалий аҳамияти.
Ўтказилган
тадқиқот натижаларининг илмий аҳамияти шундаки, унда француз ва ўзбек
тилларидаги “ёш”га оид семантикали лексик ва фразеологик бирликларнинг
лисоний ҳусусиятлари изоҳланган бўлиб, француз ва ўзбек тиллари
мисолида “ёш”га оид семантикали лексик ва фразеологик бирликларни
ўрганиш мақсадида қабул қилинган комплекс ёндашишнинг афзалликларини
ҳар-хил лексикографик матн асосида тажрибалар натижасида олинган
манбаларнинг аҳамиятлилигини уларнинг мустаҳкам ҳамда вариатив
белгиларини баҳолаш учун имкон беради. Тадқиқот натижалари жаҳон
миллий тилларининг тасвирларидаги универсаллик билан ўзига хосликнинг
ўзаро нисбатига доир масалаларни илмий нуқтаи-назардан ишлаб чиқиш
учун аҳамиятлидир.
Тадқиқотнинг амалий аҳамияти олинган натижалар ва назарий
хулосалардан
когнитив
лингвистика,
лингвомамлакатшунослик,
маданиятлараро коммуникация, лингвистик фалсафа каби ўқув фанларини
ўқитишда қўлланиши мумкинлигида намоён бўлади. Ишнинг таркибида чет
тили сифатида ўқитиладиган француз тилини ўқитиш бўйича қўлланиши
мумкин бўлган, ҳамда таржима назарияси ва амалиёти бўйича
қўлланмаларига киритилиши мумкин бўлган кенг дидактик материал
мавжуд.
13
Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Француз ва ўзбек
тилларида “ёш”га оид семантикали лексик ва фразеологик бирликларнинг
лисоний ҳусусиятлари мавзусидан чиқарилган илмий натижалар асосида:
Француз ва ўзбек тилларида “ёш”га оид семантикали лексик ва
фразеологик бирликларнинг лисоний усуллардан фойдаланиб олиб борилган
тадқиқ натижаларидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Фан
ва Технологиялар агентлиги томонидан тақдим этилган А-1-099 рақамли
2015-2017 йилдаги “Ўзбекистоннинг барқарор стратегик тараққиётида
фуқаролик жамиятини янада ривожлантириш ва маънавий-ахлоқий
хавфсизликни таъминлаш концепцияларининг аҳамияти” мавзусидаги
фундаментал лойиҳа доирасида 2017 йилда “Фарғона” нашриёти томонидан
нашр этилган “Имконияти чекланган болалар ижтимоий маданий
мослашувини ривожлантиришнинг методик асослари” мавзусидаги услубий
қўлланмасини, “Шахс интеллектуал маданияти ва уни ривожлантириш
масалалари” номли 4-бобини тайёрлаш ва нашр этишда фойдаланилди.
Тадқиқотда аниқланган “ёш”га оид номинациялар таҳлилидан Қўқон
давлат педагогика институтида филология фанлари номзоди, доцент И. П.
Пўлатов раҳбарлигида 2003-2007 йилларда бажарилган “Умумий ўрта таълим
мактаблари, академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежларида ўзбек тили ва
адабиёти фанларини ўқитишнинг инновацион методлари” мавзусидаги Ф-
7.2.1 (ПФИ-1 фундаментал тадқиқотлар бўйича) рақамли фундаментал
лойиҳани амалга оширишда муҳим маълумотлар манбаси бўлиб хизмат
қилган.
“Ёш давр”ларини ифодаловчи семантикали лексик ва фразеологик
бирликларнинг семантик тахлилидан 574097-ЕРР-1-2016-1-СY-EPPKA2-
CBHE-JP рақамли,”RUECVET: “Пилотирование Европейской системы
перевода зачётных единиц (кредитов) для профессионального образования и
обучения (ECVET) в национальных системах профессионального
образования и обучения России и Узбекистана” (2016-2019 г.г.) номли
халқаро лойиҳада тил материали сифатида фойдаланилди.
14
Do'stlaringiz bilan baham: |