Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таьлим вазирлиги бухоро мухандисликтехнология институти


 Айланма маблағларни қоплашга ўзлик манбаларининг йетиш ёки



Download 3,4 Mb.
Pdf ko'rish
bet152/216
Sana24.02.2022
Hajmi3,4 Mb.
#186228
1   ...   148   149   150   151   152   153   154   155   ...   216
Bog'liq
moliyavij va boshqaruv tahlili

11.5. Айланма маблағларни қоплашга ўзлик манбаларининг йетиш ёки 
йетмаслигининг таҳлили 
Бозор иқтисодиёти шароитида корхоналарнинг молиявий ҳолатини таҳлил этиш, 
молиявий таҳлилнинг корхона молиявий ҳолатини умумий баҳолаш босқичидан кейинги 
энг асосий босқич бўлиб, корхонанинг молиявий мустахкамлиги тегишли босқичи 
ҳисобланади. Ушбу босқичда корхонанинг айланма маблағларини қоплашга корхонанинг 
ўз маблағлари йетарли ёки йетишмаслиги ҳам ўрганилади. 
Баланс маьлумотларига қараб корхонанинг айланма маблағлари қандай манбалар 
ҳисобига ташкил этилганлиги ўрганилади. Бундай таҳлилнинг зарурлиги шундаки, 
корхоналарнинг молиявий мустақиллиги, барқарорлиги, кредит олишга лаёқатлилигини 
аниқлашда ўзлик манбалар билан таьминланганлик кўрсаткичи муҳим аҳамиятга эгадир. 
Қуйидаги жадвалда захира ва харажатларни қоплашга ўзлик манбаларнинг 
йетарлилигини аниқлаш услуби келтирилган. 
Мазкур жадвал маьлумотларидан кўринадики, биз таҳлил қилаётган «АВС» 
аксионерлик жамиятида ҳисобот йили бошига нисбатан йил охирида 268911 минг сўмга 
ўз маблағлари манбалари кўпайган. Аксионерлик жамиятининг узоқ муддатли активлари 
эса йил бошига нисбатан 16701 минг сўмга ортган. Бунинг натижасида корхонада жорий 
йил охирига келиб товар моддий захираларни қоплашга тегишли ўзлик манбалари ҳажми 
252210 минг сўмга кўпайган. Ўзлик манбаларнинг кўпайишини ижобий ҳолат сифатида 
баҳоламоқ лозим. Аксионерлик жамиятида жорий йил бошида ва охирида узоқ муддатли 
мажбуриятлари бўлмаган. Қисқа муддатли мажбуриятлари эса йил бошида 258047 минг 
сўм бўлган бўлса, йил охирига келиб 163147 минг сўмни ташкил этган, яьни қисқа 
муддатли мажбуриятлари 94900 минг сўмга камайган. 
46-ж а д в а л 
Товар моддий захираларни қоплашга тегишли манбалар билан 
таьминланганликнинг таҳлили
(минг сўмда) 
Кўрсаткичлар 
Йил 
бошига 
Йил 
охирига 
Фарқи 
(+,-) 






1. Ўз маблағларининг манбалари 
460499 
729410 
+268911 
2. Узоқ муддатли активлар 
186790 
203491 
+16701 
3. Товар моддий захираларни қоплашга тегашли 
ўз манбалари (1/2) 
273709 
525919 
+252210 
4. Узоқ муддатли кредит ва қарзлар 

5. Товар моддий захираларни қоплашга тегишли 
ўзлик ва узоқ муддатли қарз манбалари (3+4) 
273709 
525919 
+252210 
6. Қисқа муддатли кредит ва қарзлар 
258047 
163147 
94900 
7. Товар моддий захираларни қоплашга тегишли 
жами манбалар (5+6) 
531756 
689066 
+157310 
8. Товармоддий захираларининг жами 
470833 
531450 
+60617 
9. Товар моддий захираларни қоплашга ўз 
манбаларининг 
йетарлилиги 
(+) 
ёки 
йетишмаслиги (-), (3-8) 
197124 
5531 
191593 
10. Товармоддий захираларни қоплашга ўз ва 
узоқ муддатли қарз манбаларининг етарлилиги 
(+) ёки етишмаслиги -, (5-8) 
197124 
5531 
191593 
11. Товармоддий захираларни қоплашга жами 
манбаларнинг йетарлилиги (+) ёки етишмаслиги 
(-) (7-8) 
+60923 
+157616 
+96693 
Бундай ҳолат эса корхонанинг товар моддий захираларини қоплашга тегишли 
манбаларини қисқаришига таьсир этган. Мазкур аксионерлик жамиятида товар моддий 
захиралари ҳажми бирмунча юқори бўлганлиги учун жорий йил бошида ҳам, йил охирида 
ҳам товармоддий захираларини қоплашга ўз манбалари ҳамда ўз ва узоқ муддатли қарз 
манбалари 191593 минг сўмга етарли бўлмаган. Фақатгина қисқа муддатли мажбуриятлар 
ҳисобигагина товармоддий захираларини қоплашга жами манбалар 96693 минг сўмга 
ортиқча (йетарли) бўлган. Бундан кўринадики, корхонанинг молиявий барқарорлиги 
жорий йилнинг бошида ҳам, йил охирида ҳам нобарқарор ҳолатда бўлган. Бундай 
натижалар бозор иқтисодиёти шароитида унчалик яхши натижа деб ҳисобланилмайди. 
Шу сабабли ҳам, корхона маьмурияти молиявий барқарорликни мустаҳкамлаш учун 
тегишли чора-тадбирлар кўриши мақсадга мувофиқ ҳисобланади. Умуман олганда 
корхонанинг молиявий барқарорлиги йил бошига нисбатан йил охирида бироз бўлсада 
яхшиланганлигини кўришимиз мумкин. 

Download 3,4 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   148   149   150   151   152   153   154   155   ...   216




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish